tennis_160Болгариянинг София шаҳрида теннис бўйича Sofia Open турнири давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 501 345 еврони ташкил қилувчи мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз Денис Истомин биринчи даврада болгариялик 16 ёшли Адриан Андреевни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этганди. Энди Денис иккинчи босқичда Виктор Троицкига қарши кортга чиқади.

Таққослаш учун, сербиялик бу теннисчи дунё рейтингида 67, Истомин эса 74-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро икки маротаба тўқнаш келишган. Учрашувларнинг бирида Истомин, иккинчисида Троицки ғалабага эришган. Учинчи тўқнашув эртага бўлиб ўтади.