Февраль ойининг биринчи ўн кунлигида, катта эҳтимол билан 6-санада Тошкентга Жаҳон чемпионати Кубоги олиб келинади.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати Кубогининг турнеси 2017 йилнинг сентябрь ойида Москва шаҳридаги “Лужники” стадионидан бошланган. Ушбу турга Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, ФИФА президенти Жанни Инфантино, Жаҳон чемпионлари - Бебето ва Давид Трезегелар старт беришганди.
Тошкентга келишидан аввал Жаҳон чемпионати Кубоги Шарқий ва Марказий Осиёдаги тўққизта давлат пойтахтини айланиб чиқади.
Тошкентдан кейин эса яна 34та давлат пойтахтига олиб борилади. Жаҳон чемпионати Кубоги Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари ичида биринчи бўлиб Тошкентда тўлиқ бир кун бўлади.
ЖЧ-2018 Кубоги июнь ойигача 50дан ошиқ мамлакатни айланиб чиқишини қўшимча қилиш зарур. Бу ушбу лойиҳа тарихидаги энг узун турне ҳисобланади.