Sabina180Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова ЎзА мухбири билан суҳбатлашди. 

– 2017 йил сиз учун жуда омадли ўтди. Эришган натижаларингиздан кўнглингиз тўлдими? 
– Ҳа! Бу йилги мавсум мен учун улкан ғалабаларга бой бўлди ва ўз олдимга қўйган мақсадларга етишдим. Афсуски, пойтахтимизда ўтган “Tashkent Open – 2017” турнирида бироз омад етишмади. 

– Янги мавсумга тайёргарлик қандай бўлмоқда?

– Сўнгги икки ҳафта давомида дам олдим. Ҳозирда чигалёзди ва жисмоний машқлар билан шуғулланмоқдаман. 
– Янги мавсумни қайси мусобақа билан бошлайсиз ва режаларингиз қандай? 
– Январь ойида “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Australian Open – 2018” турнирида ўйнайман. Шунингдек, йил давомида ўтказиладиган “Катта дубулға” туркумига кирувчи барча мусобақаларда иштирок этаман. WTA ва ITF Woman’s томонидан ўтказиладиган турнирларда имкон қадар ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан.

Жавоҳир Тошхўжаев.

ЎзА.