boks-qolqopiВьетнамда қизлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионатида +81кг вазн тоифасида иштирок этган боксчимиз Гўзал Исматова финал баҳсида мезбон мамлакат вакиласи Ти Оан Нхи Транга қарши рингга кўтарилди.

Боксчимиз рақибасини 5:0 ҳисобида мағлу­биятга учратиб, Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.

Мазкур турнирнинг ярим финал жангларида уч нафар боксчимиз иштирок этганди. Улардан фақат +81 кг вазнда беллашаётган Гўзал Исматовагина ғалаба қозониб, финалда йўл олганди.

Гўзал ярим финалда ҳиндистонлик Сима Пуниани мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиққанди. -57 кг вазн тоифасида Ёдгорой Мирзаева ва -81 кг вазнда рингга кўтарилган Эъзозахон Мелиева турнирнинг бронза медалига сазовор бўлганди.