tennis_180АТР профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингнинг кучли ўнталигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Испаниялик Рафаэль Надаль катта фарқ билан ҳамон пешқадам. Кучли учликдан швейцариялик Рожер Федерер ва британиялик Энди Маррей жой олишган.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Хитойнинг Чэнду шаҳридаги муваффақиятли иштироки эвазига рейтингда 25 поғона юқорилаб, айни пайтда 53-ўринни эгаллаб турибди.