Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6505
6868
3458

+3410
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
100153
156139
163253

-7114

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 529 913

barkamol-avlod_180Бу йил Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод - 2017” спорт ўйинларининг республика босқичига алоҳида қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Бу галги финал босқичида 901 нафар спортчи-ўқувчи, 210 нафар мураббий, 175 нафар ҳакам ва оммавий ахборот воситаларининг 100 нафар вакили қатнашиши кутилаяпти. Баҳслар 17 спорт тури бўйича 186 медаллар жамламаси учун уюштирилади.

Мусобақалар Жиззах олимпия захиралари коллежи, Жиззах политехника институти, ушбу институт қошидаги академик лицей спорт залларида, футбол майдонлари, спорт иншоотларида ўтказилади. Қўл тўпи, таэквондо, дзюдо, эркин кураш, юнон-рум кураши, стол тенниси, волейбол, бадминтон, теннис, оғир атлетика беллашувларига мезбонлик қиладиган Жиззах олимпия захиралари коллежининг катта спорт зали, сузиш ҳавзаси, гимнастика зали ва ошхонаси замон талаблари даражасига келтирилди.

– “Баркамол авлод - 2017” спорт ўйинларига тайёргарлик кўришда битта академик лицей ва бешта ўрта махсус, касб-ҳунар коллежида олиб борилаётган катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари деярли якунланди, – дейди Жиззах вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Бобур Ўсаров. – Мусобақалар ўтказилиши белгиланган таълим муассасаларига 11 миллиард 200 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилиб, спорт иншоотлари моддий-техника базасини бугунги кун талабларига мос ҳолга келтиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Жиззах политехника институтида ҳам ушбу спорт анжуманига ката ҳозирлик кўрилмоқда. Институт ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти. 400 иштирокчига мўлжалланган талабалар тураржойи замонавий тарзда мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Дарҳақиқат, “Баркамол авлод - 2017” фақат спорт мусобақаларидан иборат эмас. Қатнашчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган қизиқарли тадбирлар ҳам кўзда тутилган. Жумладан, вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштириш, адиблар, хонандалар, актёрлар, машҳур спортчилар билан учрашувлар, шунингдек, маданий-маърифий кечалар ташкил этиш режалаштирилган.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"