Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1864
5319
5546

-227
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
98655
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 873 335

kurash_160Кураш 2006 йилдан Осиё Олимпия Кенгаши томонидан Осиё спорти тури дея эътироф этилиб, Осиё ўйинларининг Ёпиқ иншоатлар ва яккакурашлар, Соҳил ҳамда Ёзги Осиё ўйинлари таркибидан расман ўрин олди. Бугун Курашимиз кириб борган дунёнинг 130 га яқин давлатларида “таъзим”, “тўхта”, “ёнбош”, “чала”, “дакки”, “ҳалол” каби ўзбекча атама ва сўзларнинг жаранглаётгани ҳар биримизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Жорий йил 26-29 май кунлари Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли турнир 1993 йилдан бери мунтазам ҳар икки йилда бир ўтказилиб келинади. Ўтган давр мобайнида дунёнинг 100 га яқин  давлатидан 700 нафардан зиёд полвонлар Термиз гиламларида куч синашди.

Анъанавий тарзда ўткаазилаётган навбатдаги турнир 73 кг, 90 кг ва мутлоқ вазн тоифаларида бўлиб ўтади. Турнирнинг мукофот жамғармаси 56 минг АҚШ доллари бўлиб мутлоқ вазнда ғолиб бўлган полвон Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини 25 000 АҚШ доллари соҳибига айланади.

Мутлоқ вазнда 2-ўрин соҳиби 10 000 АҚШ доллари, 3-ўрин эгалари (2 киши) 5000 АҚШ доллари билан тақдирланади. 73, 90 кг ғолиб ва совриндорларига ҳам йирик пул мукофотлари таъсис этилган. Турнирда 40 та давлатдан 150 нафарга яқин спортчилар ва меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, ушбу йирик мусобақани юқори савияда ўтказиш учун барча ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"