Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4203
5206
5371

-165
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126588
121104
111250

+9854

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 092 088

kurash_180Ҳиндистонда катталар ўртасида юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иккита олтин, битта кумуш ва учта бронза, жами олтита медалга сазовор бўлди.

Юнон-рум кураши усталари баҳсида саксон нафар полвон ғолиблик учун куч синашди. 98 ва 130 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан юнон-рум кураши усталари Рустам Ассакалов ва Мўминжон Абдуллаев шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Рустам Ассакалов бунгача 84 ва 85 килограмм вазн тоифасида икки маротаба Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби ва жаҳон чемпионати финалчиси бўлганди. Ҳар ҳолда бу йилдан эътиборан вазнини кўтарган полвонимиз учун учинчи ўрин муваффақиятли уриниш дейиш мумкин. Мўминжон эса фаолияти давомида иккинчи маротаба қитъа чемпионати совриндори бўлди.

Ўзбекистонлик эркин кураш усталари қитъада энг кучлилардан эканини яна бир карра исботлашди. Айниқса, 74 килограмм вазн тоифасида рақибларига ҳеч қандай имконият бермаган Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби ва жаҳон чемпионати совриндори Бекзод Абдураҳмоновнинг кураш усули ҳаммага манзур бўлди. Полвонимиз Осиё чемпионатларидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

97 килограмм вазн тоифасида Олимпия ўйинлари совриндори бўлган Магомед Ибрагимов бу оғирликдаги дунёнинг энг кучли курашчисини тахтдан ағдарди. Жаҳон ва Осиё чемпиони эронлик Ҳусайн Шағбозигазвар финал учрашувида ҳамюртимизнинг устунлигини тан олишга мажбур бўлди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"