Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов

chempionlarПойтахтимиздаги “Чорсу” бадминтон клубида қарийб бир ҳафта давом этган мамлакат биринчилигида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадминтон федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа мамлакатимизнинг юздан ортиқ бадминтончилари ва кўплаб мухлисларни жамлади.

Мусобақалар эркаклар, аёллар ўртасида яккалик разрядда, жуфтликлар ҳам микст (аралаш жуфтликлар)да даврали тизимда ўтказилди. Ўзбекистон чемпионати ғолиблари ва совриндорлари билан танишинг.

Эркаклар, яккалик. 1. Темурбек Каримов (Тошкент ш.). 2. Артём Саватюгин (Тошкент ш.). 3. Амрулло Бахшуллаев (Бухоро ш.).

Аёллар, яккалик. 1. Мария Пакина (Тошкент ш.), 2. Сурайё Аҳмаджонова (Андижон ш.). 3. Анаит Хуршудян (Тошкент ш.).

Эркаклар, жуфтликлар. 1. Темурбек Каримов/Артём Саватюгин. (Тошкент ш.). 2. Беҳзод Оппоқхўжаев/Шаҳриёр Ҳикматов (Тошкент ш.). 3. Алишер Холмирзаев/Бобур Тешабоев (Тошкент ш.).

Аёллар, жуфтликлар. 1. Валерия Муштакова/Анаит Хуршудян (Тошкент ш.). 2. Дилрабо Аҳмедова/Моҳинур Ғафурова (Андижон ш.). 3. Мария Пакина/Элина Миргалаутдинова (Тошкент ш.).

Микст (аралаш жуфтликлар). 1. Алишер Холмирзаев/ Мария Пакина. 2. Амрулло Бахшуллаев/Анаит Хуршудян. 3. Темурбек Каримов/Камилла Каримова.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўзга чиққан Бадминтон федерацияси мутасаддилари ва турнир иштирокчилари мамлакатимизда бадминтонни оммавийлаштириш ва ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирдилар. Дарҳақиқат, Олимпия дастуридан жой олган бадминтон мамлакатимиз ёшлари орасида тобора оммалашмоқда. Ҳозирги вақтда йигирма минг нафарга яқин йигит-қиз бадминтон билан шуғулланиб келмоқда. Мамлакат Бадминтон федерацияси пойтахтимиз ва вилоятларда ушбу спорт турини янада оммавийлаштириш, ривожлантириш, аҳолининг турли ёш тоифалари, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор бермоқда.

Сўз чемпионат совриндорлари ва ташкилотчиларига:

Алишер ХОЛМИРЗАЕВ, микст (аралаш жуфтликлар)да мусобақа ғолиби:

– Финал баҳси ҳақиқатан ҳам қийин кечди. Дастлаб имкониятни рақибга бой беришимизга қарамасдан, ирода кўрсатиб, шеригим Мария билан ташаббусни қўлга олишга эришдик. Бунинг учун, аввало, мураббийимга ҳамда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорлик билдираман. Бадминтон инсондан қунт билан меҳнат қилишни талаб этиш билан бирга, ўзига бўлган ишончни ҳам оширади.

Анаит ХУРШУДЯН, мусобақа совриндори:

– Мусобақада тенг кучли иштирокчиларнинг кўплиги барчани қувонтирди. Совринли ўринлар учун кураш қаттиқ кечди. Шиддат ва кучли рақобат ҳар қандай беллашувни кўркам қилади. Мамлакат чемпионати бу жиҳатдан муваффақиятли ўтди, деб ишонч билан айта оламан. Турнир ташкилотчиларига эса алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Яна КАТЕРИНИЧ, бадминтон бўйича болалар мураббийи:

- Кейинги йилларда юртимизда болалар спортига кўрсатилаётган эътибор ниҳоятда салмоқли. Барпо этилаётган кўплаб спорт иншоотлари, майдончаларда, ташкил қилинаётган секцияларга минглаб болажонларимиз келиб турли спорт турлари сирларини ўрганишмоқда. Бадминтон ҳам бундан мустасно эмас. Юртимизда бугунги кунда юзлаб ўғил-қизлар бадминтон билан шуғулланишмоқда. Бунинг учун барча шароитлар муҳайё қилинган, пойтахтимиз ва вилоятларда малакали мураббийлар ўз билим ва тажрибаларини ёш авлодга ўргатишмоқда. Бу борада ишларимизни яна давом эттирмоқдамиз. Мисол учун, шу ойдан бошлаб “Чорсу” клубида бадминтон бўйича 7-8 ёшли болалар ҳамда ўсмирлар гуруҳларини ташкил этмоқдамиз. Барча болажонларимиз ҳамда йигит-қизларни спорт тўгарагимизга таклиф қилиб қоламиз.

Олег САВАТЮГИН, мусобақа бош ҳаками, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи:

– Мазкур чемпионат спортчиларнинг юқори савияси билан ажралиб турди. Иштирокчилардаги қатъий интизом, рақибга бўлган ҳурмат хислатлари эътиборга молик. Мусобақа давомида бадминтон нафақат пойтахтда, балки вилоятларда ҳам бир маромда ривожланиб бораётганига гувоҳ бўлдим. Тошкент шаҳри, Бухоро, Андижон, Навоий вилоятлари бадминтончиларининг юқори савияси таҳсинга сазовор. Чемпионатда энг кучлиларни саралаб, мамлакат терма жамоасига жалб этиш бўйича ишларни ҳам олиб бордик. Насиб қилса, энг кучли бадминтончиларимиз қитъа ва жаҳон ареналарида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади.

Аваз КАРИМОВ: Ўзбекистон Бадминтон федерацияси раисининг ўринбосари:

– Кейинги йилларда юртимизда спортни, жумладан, бадминтонни ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича мисли кўрилмаган ишлар олиб борилмоқда. Тошкент шаҳри ва вилоятларда замонавий, жаҳон андозаларига мос бадминтон марказлари барпо этилди, яна бир қанча бадминтон майдончалари ва иншоотларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. 2011 йилда Ўзбекистон Бадминтон федерацияси ташкил этилганидан кейин бу борадаги ишларимиз янги босқичга кўтарилди. Федерациямиз Осиё ҳамда жаҳон бадминтон федерацияларига аъзо бўлди. Бу ўзбек бадминтонининг қитъа ва дунё аренасига чиқишига катта туртки берди. Хабарингиз бор, Бадминтон ёзги олимпия ўйинлари дастурига киритилган. Шу боис, асосий мақсадимиз бугунги мусобақа орқали мамлакатимизнинг энг сара бадминтончиларини терма жамоага жалб этиш, 2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмаларни қўлга киритиш ва жаҳонда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишдан иборат. Ишончим комилки, давлатимиз томонидан спортни, шу жумладан, бадминтонни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича олиб бораётган изчил сиёсати, маҳоратли бадминтончиларни тайёрлаш бўйича малакали мураббийларимизнинг олиб бораётган фидокорона меҳнати бундай умид билдиришимизга тўла асос бўла олади.

Нодир МИРҲОДИЕВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"