Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6973
8025
7470

+555
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
153242
284189
62570

+221619

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 245 518
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Болалар назоратсиз қолмасин

bola_telefon_160_5541Мамлакатимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Бу ҳақда гапирганда, аввало, Конституциямизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясига олинганини, бепул умумий таълим давлат томонидан кафолатланганини таъкидлаб ўтиш керак.

Халқимизнинг ўзига хос анъаналари, турмуш тарзи, шарқона ва миллий урф-­одатлари бор. Улар бизнинг қадриятларимиз, маданий ва маънавий меросларимиз. Бу маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаб келажак авлодларга етказиш ҳар биримиздан катта масъулият талаб этади.

Кейинги йилларда “оммавий маданият”ни экспорт қилиш васвасаси, “вестернизация” йўлидаги уриниш, диний экстремизм, демократик фундаментализм, глобал лидерлик стратегияси, халқаро терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ахборот хуружи, порнография каби ғайриинсоний мафкураларни ўзида мужассам этган нохолис кучлар жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Энг ёмони, бундай таҳдид ва тажовуз ортида турганлар ўз хатти-ҳаракатларини ялтироқ ғоялар, дунёга демократияни ёйиш, жаҳон халқларига “бахт-иқбол”, “эркинлик” бериш, “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, “интернет кўламини кенгайтириш”дек мақсадларни қалқон қилиб олган.

Айниқса, видео ва овоз ёзувли материаллар, фотолар, ёвузликни тарғиб қилувчи қўрқинчли кино ва видео фильмлар, телерадио дастурлар, босма нашрлар, ашёларнинг тасвирлари, порнографик мазмундаги асарлар ва бошқа маҳсулотлар, рекламалар ёшлар орасига билиниб-билинмаган ҳолда мажбуран киритиш йўлига ўтилгани кузатилмоқда.

Интернетга кириши билан кишининг кўз олдида одоб-ахлоқ нормаларига зид бўлган суратлар, видео­лавҳалар намоён бўлади. Бу каби ноқонуний хатти-ҳаракатлар асрлар давомида авлоддан-авлодга етказиб келинаётган миллий ва маънавий қадриятларимизни йўқотишга, ёш авлод қалбида ёвузлик, ваҳшийлик, худбинлик, ҳаёсизлик каби салбий ҳиссиётларни сингдиришга қаратилганлиги билан ҳам жамиятимиз учун катта хавф туғдиришини ҳаммамиз англаб етишимиз лозим. Шу нуқтаи назардан, ёшларимиз назоратсиз қолишининг олдини олиш, улар билан доимо ишлаш муҳим ҳисобланади.

Қайд этиш лозим, мамлакатимизда “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик­ларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонун қабул қилингани, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Жиноят кодексига кўра, зўравонлик ва порнографик маҳсулотларни мамлакатимизга олиб кириш, тарқатиш, намойиш этиш, реклама қилиш ва бошқа ҳаракатлар учун жазо чоралари кучайтирилган.

“Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонун эса юртимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини янада самарали таъминлашга қаратилган яна бир муҳим қадам бўлди. Ушбу қонун 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган бўлиб, унинг мақсади вояга етмаганларни назоратсиз қолишлари, улар томонидан ҳар хил турдаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, бу борада профилактика ишларини олиб боришга қаратилган. Қонунда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, ички ишлар органлари қаторида таълим, васийлик ва ҳомийлик, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг, шу жумладан, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларининг, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг вазифалари ҳам аниқ белгилаб берилган. Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш тадбирларидаги иштироки алоҳида моддада баён этилган.

Конституциямизнинг 64-моддаси ва Оила кодексининг 65-моддасига биноан, ота-оналар зиммасига ўз фарзандларини тарбиялаш, ривожлантириш, уларнинг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш мажбурияти юкланган.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча равишда киритилган 1882-моддада тунги вақтда боланинг ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахс­нинг кузатувисиз ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотека ва кинотеатрлар, компьютер заллари, интернет тармоғидан фойдаланиш бўйи­ча хизматлар кўрсатишга жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар жойларда бўлишига йўл қўйганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Бу ҳуқуқбузарликни содир этиш айбдорга энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур нормалар болаларни назоратсиз қолишдан, бизнинг миллий ва маънавий қадриятларимизга, одоб-ахлоқимизга зид бўлган таҳдидлардан асрашга, фарзандларимизни руҳан, маънан, жисмонан баркамол этиб вояга етказишга йўналтирилган.

Қонунга кўра, ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар болаларини таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларини бажара бориб, вояга етмаганларнинг спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-­ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишига, чекишига, уларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриши лозим.

Дарҳақиқат, ёшларнинг тунги вақтини клубларда эмас, оила аъзолари, яқинлари даврасида ўтишини таъминлаш, бу борада оилада ота-она, маҳалла, ёшлар ва жамоат ташкилотлари масъуллигини янада кучайтириш, келажак авлодни одобли, билимдон, оқил, маънавиятли, етук ва баркамол инсон қилиб тарбиялаш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан эканини унутмаслигимиз лозим.

Фазлиддин НОРОВ,

Яккабоғ тумани маъмурий суди раиси.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"