Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
422
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172378
286969
40654

+246315

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 411 437
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Аниқ қиймат = мулк – мажбуриятлар

soliq_160_2Бойлик деганда маънавий ёки руҳий эмас, моддий бойликни назарда тутяпман. Инсон бойлигининг мезони борми? Аукциондан сотиб олинган чиройли рақамли, ойналари қора қилинган “Каптива”ларда юриб, қиммат ресторанларда овқатланса, у бой ҳисобланадими? Ишга тушлигини ўзи билан олиб бориб, жамоат транспорти ёки велосипедда ишга қатнаса-чи, у камбағалми?

Бойлик юқоридаги каби ташқи омиллар билан эмас, балки оддий математик усул билан ҳисобланиши керак. Бунинг учун инсоннинг “аниқ қиймати” (Net Worth) ҳисоб-китоб қилинади. “Форбс” ва шунга ўхшаган турли рейтингларни қарасангиз, улар одамларнинг бойлигини айнан шу аниқ қиймат асосида баҳолайдилар.

Аниқ қиймат қандай ҳисобланади? Бу жуда осон, бор активларингиз ёки мулкингиздан (assets) ҳамма мажбуриятларингизни (liabilities) олиб ташлаганингизда қоладиган миқдор сизнинг аниқ қийматингиздир.

Аниқ қиймат = Мулк – Мажбуриятлар

Фараз қилайлик, қўлингизда 500 минг, банк ҳисобингизда 5 млн. сўмингиз ва бозор қиймати 40 млн. сўм бўлган “Спарк”ингиз бор. Сентябрда дўстингизга 5 миллион сўм қарз берган эдингиз. Яна номингизда бозор нархи 190 млн. бўлган 2 хонали квартирангиз бор. Умумий мулк қийматингиз – 240,5 млн. сўм. (рақамлар реал ҳаётга тўғри келмаслиги мумкин).

Юқоридагилардан ташқари, уй харид қилиш учун 2 йил олдин қариндошлардан олган қарзингиз ҳозир 100 млн.га тенг. Машина олаётганда 25 млн. қарз кўтаргансиз. 4 ой олдин кредитга ошхона техникаси олган эдингиз. Кредитнинг ҳозирги миқдори 3 млн. сўм, умумий мажбуриятларингиз миқдори – 128 млн сўм.

Аниқ қийматингиз = 240,5 млн. – 128 млн. = 112.5 млн.

Бу рақамни сақлаб қўйинг ва ҳар ой ёки бир неча ойда аниқ қийматингизни ҳисоблаб, кузатиб боринг. Вақт ўтиши билан аниқ қийматингиз, яъни бойлигингиз ошиб бормоқдами ёки камаймоқдами? Камая­ётган бўлса, кирим-чиқимларингизни қаттиқроқ назорат қилишингиз керак. Кўпаяётган бўлса, унинг янада тезроқ кўпайиши учун нималар қилишингиз кераклиги ҳақида ўйлаб кўринг.

Бу орқали сиз, агар бўлса, қарзларингиздан қанчалик тез қутула олишингиз, мақсад қилган режаларингизга қанчалик тез эриша олишингиз, топаётган пулингиз ва қилаётган харажатларингиз қанчалик молиявий аҳволингизга тўғри келишини аниқлаб оласиз.

Сиз ўзингизнинг аниқ қийматингизни биласизми? Билмасангиз, зудлик билан қўлингизга қоғоз ва қалам олиб (ёки Excelни очиб), тепадаги формула асосида аниқ қийматингизни ҳисоблаб чиқинг.

“Дўппини ерга қўйиб” блогидан олинди.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"