Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3679
11431
10395

+1036
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
154737
308009
37255

+270754

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 831 680
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Давлат тест маркази: ислоҳот, шаффофлик ва халқаро тажриба

test-markazi_180Одатда кенг омма орасида Давлат тест маркази деганда фақат олий таълим муассасаларига қабул учун тест синовлари ўтказадиган, қолган вақтда дам оладиган ташкилот тушунилади. Аслида эса ўтказиб келинаётган тест синовларининг турлари анчагина бўлиб, ушбу муассаса зиммасига юклатилган топшириқлар ҳажми анча кўп ва кенгдир.

Ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан 20 турдаги тест синовлари ўтказилади. Уларни ўтказишда шаффофлик, адолатлилик ва холисликни таъминлашга йил давомида барча куч, имкониятлар сафарбар этилмоқда. Кейинги пайтларда қатор соҳаларда, жумладан, вилоятлар ҳокимликлари, давлат бошқарув ва хўжалик ташкилотлари сўрови ва талабларидан келиб чиққан ҳолда, ваколат доирасида тест синовлари сони ошиб бормоқда. Масалан, яқиндан Намангандаги кончилик коллежи битирувчиларининг Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ишга жойлашишлари учун тест синовидан ўтказиш орқали саралаш жорий этилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига, Миллий гвардиянинг “Темурбеклар мактаби” ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги академик лицейига ва Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий академик лицейга, истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танловига оид ўтказилган тест синовлари шулар жумласидандир.

Ҳозир барча турдаги тест синовлари бир хил тартибда, яъни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул учун белгиланган тест синови тартиби асосида амалга оширилиб, марказ фаолиятида халқаро ҳамкорлик, тажриба алмашиш, хорижий давлатлардаги тест технологиялари ва ишлаш механизмларини ўрганиш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Президентимизнинг 2017 йил 16 ноябрдаги “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида хорижий давлатларнинг ўқув ва илмий муассасаларида Давлат тест маркази ходимларининг малакасини ошириш масаласи таъкидлаб ўтилган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда тест материаллари устида ишлаш, таҳлилий маълумотлар тайёрлаш, синовларни адолатли, шаффоф ўтказиш борасида хориж тажрибасини ўрганишга Давлат тест маркази томонидан долзарб масала сифатида қаралмоқда.

Қарор ижросини сифатли бажариш мақсадида жорий йилда марказ ходимлари Россия Федерациясининг Педагогик ўлчовлар федерал институти ва Россия давлат халқлар дўстлиги университетида бўлиб, уларнинг ишлаш механизми, топшириқлар базасини яратиш, уни аппробация ва экспертизадан ўтказиш тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлишди. Сафар давомида Педагогик ўлчовлар федерал институти билан меморандум имзоланди.

Ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашиш доирасида  Буюк Британия­нинг “Oxford University Press” ташкилотидан Жулия Тилль бошчилигидаги делегация Давлат тест марказига ташриф буюрди. Учрашувда келажакдаги ҳамкорлик тўғрисида келишиб олинди.

Шунингдек, Давлат тест маркази мутахассислари оптик сканер қурилмалари соҳасида дунёда етакчи ҳисобланган АҚШнинг SCANTRON корпорациясининг iNSIGHT туркумига кирувчи оптик қурилмалари дастурий таъминоти бўйича ўқув-амалий семинарида иштирок этдилар. iNSIGHT оптик қурилмаларининг имкониятларини тўлиқ ўзлаштириш, Ўзбекистон шароитида модернизация қилиш, кенгайтирилган белгиларни таниб олиш орқали маълумотларни қоғоз шаклидан электрон шаклга ўтказиш каби долзарб масалалар ўрганилди.

Давлат тест маркази делегацияси тажриба алмашиш ва малака ошириш мақсадида Жанубий Кореяда ҳам хизмат сафарида бўлди. Сафар давомида Корея таълими ва дастурларини баҳолаш институтида учрашув ўтказилди ва мамлакатимиз учун татбиқ этилса арзийдиган қуйидаги тажрибалар ўрганилди:

Корея Республикасида таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонлари 2 босқичда ташкил этилиб, 1-босқичи сентябрь ойида, 2-босқичи ноябрь ойида ўтказилади.

1-босқичда талабгорларнинг мактабда ўқиш жараёнидаги умумий ютуқлари ҳисобга олиниб, тегишли таълим йўналишлари учун ижодий (касбий) имтиҳонлар олий таълим муассасаси томонидан ўтказилади. Жойларда талабгорлар билан суҳбат, маслаҳатлар ташкил этилади.

Билим даражаси юқори бўлган ўқувчилар учун имтиёзлар мавжуд, уларнинг рўйхати шакллантириб борилади. Бу тоифа вакиллари олий таълим муассасасига суҳбат асосида кириб таълим олади. Мазкур тавсияга эга талабгорлар олий таълим муассасаси томонидан талабгорларга ошкор этилмаган ҳолда уларнинг фаолияти ўрганилиб, таълим муассасасида ўқишга қабул қилиш учун тегишли қарор қабул қилинади.

Ҳар иккала ташкилот вазифалари бир-бирига яқинлигини эътиборга олган ҳолда Жанубий Корея тажрибасининг тегишли қисмларини бизнинг тест тизимимизда қўллаш мақсадга мувофиқ, деган хулосага келинди.

Шу билан бирга, марказ делегация­си Япония Миллий тест марказида бўлди. Давра суҳбатида Миллий тест марказининг функциялари, объективлик ва ошкоралик ҳамда махфийликни сақлаш бўйича маълумотлар берилди. Ушбу Миллий тест маркази 800 га яқин университетга хизмат кўрсатиб, ҳар йили 500000 нафардан ортиқ абитуриент тест синовларини топширади. 150000 га яқин назоратчи тест синовини ўтказишга жалб этилади.

Тест топшириқлари ўқув адабиётлари асосида тайёрланиб, битта фандан бир нечта адабиёт бўлганлиги сабабли топшириқлар барча адабиётларда мавжуд бўлган мавзулар доирасида шакллантирилади. Тест топшириқлари 60 фоиз абитуриент еча олиш имконияти даражасида шакллантирилади, жуда қийин саволлар ишлатилмайди. Кўриш даражаси паст бўлган абитуриентлар учун саволлар китоби катта шрифтларда тайёрланади ва уларга қўшимча вақт берилади. Миллий тест маркази билан ҳам ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришилди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда Давлат тест маркази томонидан тест синовини ўтказиш шакли ва усулларини такомиллаштириш, шаффофлик ва холисликни таъминлашга қаратилган кенг миқёсли фаолият юритилмоқда. Шу билан бирга, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун етарли қулай шароитлар яратиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилмай қолган ёки янги тартибларни жорий этишга қаратилган ўзгаришлар ва янгиликлар бўйича ҳам қатор амалий ишлар режалаштирилган.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"