Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3954
11431
10395

+1036
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
155012
308009
36980

+271029

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 831 955
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастури

investitsiya_180Президентимиз “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзоланди.

Ҳужжат билан мамлакатимизнинг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастури тасдиқланди. У капитал қўйилмаларнинг асосий параметрлари, ижтимоий, уй-жой, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектларини ишга тушириш прогнози ҳамда объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш манзилли дастурини ўз ичига олади.

Шу билан бир қаторда, келаси йил учун қуйидагилар тасдиқланди:

биринчидан, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган,  объектлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш манзилли дастури;

иккинчидан, марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган:

мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, техникалар харид қилиш манзилли дастури;

автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичлар қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, объектларни жиҳозлаш ва техникалар харид қилиш манзилли дастури;

олий таълим муассасалари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, тиббий, илмий-тадқиқот, умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастурлари;

ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил қилган ҳолда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш манзилли дастури;

учинчидан, давлат кафолати билан хорижий кредитларни жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;

тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;

бешинчидан, тармоқ инвестиция лойиҳалари доирасида инвестицияларни ўзлаштириш йиғма манзилли дастури;

олтинчидан, марказлаштирилмаган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган:

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган тармоқ инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;

еттинчидан, қуйидагилар:

лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашни жадаллаштириш талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати;

кўриб чиқиладиган истиқболли инвестиция ва инфратузилма тармоқ лойиҳалари рўйхати;

лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган, қурилиши ва реконструкция қилиниши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган объектлар рўйхати;

лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган, марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган ижтимоий соҳа объектлари рўйхати.

Лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилгандан кейин лойиҳалар (объектлар) юзасидан рўйхатларга ва капитал қўйилмалар лимитларига (қийматига) аниқлик ва тузатишлар киритилиши мумкин. Бу Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган ҳолда Бош вазирнинг ўринбосари – Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг қарорлари билан амалга оширилиши мумкин.

Лойиҳалар (объектлар) бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳукуматнинг қарорларига асосан киритилади.

Қурилиш ҳамда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнларига зарур ваколатга эга бўлмаган шахсларнинг аралашуви тақиқланди.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"