Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5107
5896
4990

+906
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
97917
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 559 642
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Банк сармояси – фаровонлик кафолати

bankir_1604“Ўзсаноатқурилишбанк” мамлакатимиздаги етакчи молия муассасаларидан бири ҳисобланади. У иқтисодиётимизнинг реал секторларини молиявий барқарорлаштиришда фаол қатнашиб келмоқда, давлат дастурлари ижросини таъминлаш борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Бу банк ва филиаллари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни тадбиркорликка йўналтириш, уларга ва  шахсий ёрдамчи хўжаликларга деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришлари учун микрокредитлар ажратиш, кўплаб соҳаларни молиявий нуқтаи назардан қўллаб-қувватлаш йўналишида ҳам ибрат кўрсатишмоқда.

 

– Зеро, янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, кенгайтириш ва модернизациялаш мақсадида инвестицион молиялаштириш бугунги даврнинг энг асосий талаблари сирасига киради, – дейди банкнинг Самарқанд шаҳридаги Амир Темур филиали бошқарувчиси Фарҳод Ҳамидов. – Муҳими, молия муассасалари халқимизни ўйлантираётган ва қийнаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда ҳам фаол иштирок этмоқда. Бунда халқ билан мунтазам равишда мулоқотлар ўтказилиши катта аҳамият касб этмоқда.

Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга биноан, 2017 йил давомида 10 202 117 189,75 сўм, Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом асосида 2 913 356 000 сўм, давлатимиз раҳбарининг “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 17 471 987 384 сўм, шунингдек, юридик шахсларга 10 500 040 568 сўм миқдорида узоқ муддатли кредитлар ажратилди. Шу асно нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб этиш ҳамда пластик карточкалар орқали ҳисоб-китоб қилишни ривожлантириш бўйича ҳам кенг кўламли чоралар кўрилди.

Масалан, 593 нафар фуқарога 2 888,8 миллион сўм миқдорида микрокредит берилди. Натижада уларнинг оила аъзолари тадбиркорлик билан шуғуллана бошлашди. Бундан ташқари, барча молиялаш манбалари ҳисобидан кичик бизнес субъектларини кредитлаш бўйича 2018 йил 1 январь ҳолатига 35 850,8 миллион сўм, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш учун 1 621,1 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  20 октябрдаги “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги қарори асосида кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган кредитлар миқдори эса 99 миллион 250 минг сўмни ташкил этди. Уларни  беришдан асосий мақсад жойларда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришдир. Масалан, иссиқхоналар ташкил этиш, тикувчиликни, чорвачилик, паррандачилик, қандолатчилик, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш оилавий ва кичик бизнесни ривожлантиришда, янги иш ўринлари яратишда муҳим роль ўйнайди. Чунки айнан шу йўналишлар туфайли кам таъминланган оилалар бандлиги таъминланиши, рўзғорига қут-барака кириши мумкин. Айтайлик, бошқа жойда ишламайдиган оила бошлиғи ҳовлисидаги иссиқхонада ноз-неъматлар етиштириши, молхонасида сигир ва қўй боқиши, паррандачилик ёки ҳунармандчилик билан шуғулланиши фойдадан холи бўлмайди.

Келинг, бу хусусда банк кредити эвазига оилавий бизнесни йўлга қўйиб,  яхшигина даромадга эга бўлаётган кишиларнинг ўзларидан эшитайлик.

– Мен Самарқанд шаҳрида яшайман, – дейди ҳовлисида деҳқончилик қилаётган Ҳалима Жамирзаева. – Оиламизга “Ўзсаноатқурилишбанк” филиалидан иссиқхона қуриш учун 10 миллион сўм кредит ажратилди. Унинг қайтариш муддати, фоизи бизни қониқтирди. Иссиқхона шарофати билан рўзғоримизга барака кириб қолди. Бу саъй-ҳаракатлар кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар оёққа туриб олишида жуда қўл келмоқда.

– Оилавий тадбиркорликни ташкил этиш азалий орзуим эди, – дейди бош­қа бир ҳамшаҳримиз Ҳусан Бозоров. – Лекин қўлим калталик қилиб, ниятимга эришолмай юргандим. Қарангки, банк ходимларининг ўзлари бизга хизматларини таклиф қилишди. Бундан беҳад хурсанд бўлдик. Мамлакатимизда инсон омили, унинг қадри-қимматига эътибор кучаяётганидан бошимиз кўкка  етди. Ўзимизга билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил ишга киришдик. “Ўзсаноатқурилишбанк” филиалининг 15 миллион 250 минг сўмлик кредит маблағига тикув машинаси ва матолар сотиб олдик. Ҳозир ишларимиз анча юришиб кетди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банкларидан микрокредитлар ажратиш тўғрисидаги низомга мувофиқ, ўтган йили ушбу филиалдан 115 миллион 810 минг сўмлик  кредит берилди. Шу тариқа кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорлар қўллаб-қувватланди. Озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, хизмат кўрсатиш, сервис соҳасини, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга мунтазам равишда кредит маблағлари ажратиб келиняпти. Банкнинг бундай кўмагидан ёш оилалар ва ишбилармон аёллар  ҳам баҳраманд бўлишмоқда. Чунончи, Сурайё Собирова аҳолига хизмат кўрсатиш, Ирода Шарипова нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур дастгоҳ-ускуналар харид қилиш, Амина Худойқулова, Шарифа Салимова, Дилшода Саломова,  Дилфуза Худойбердиева, Камола Эшназарова, Гулнора Индиаминова,  Баҳора Муҳиддинова тикувчиликни йўлга қўйиш, Гулноз Умрзоқова чорвачиликни ривожлантириш, Олимжон Ҳожимамедов бир кунлик жўжа ва омихта ем сотиб олиш учун зарур миқдордаги кредитларга эга бўлишди.

Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Негаки, банк сармоясидан фойдаланиш ҳисобига тадбиркорликни йўлга қўяётганлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Абдурасул САТТОРОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"