Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5109
5896
4990

+906
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
97919
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 559 644
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Тадбиркорлар учун яна бир имконият

savdo_160Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларни жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, бўш турган давлат мулк объектлари, ер участкалари инвес­тиция ва ижтимоий мажбуриятлар юкланган ҳолда “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдода сотилиши белгиланди.

Қарорга асосан, тадбиркор ва инвесторларга янада қулайлик яратиш мақсадида бўш турган давлат мулки объектлари, ер участкаларининг электрон аукционини ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмаслиги белгилаб қўйилди.

Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги “Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдога Республиканинг туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 1132 та бўш ер участкаси 303 894,0 млн. сўм инвестиция киритиш, 2705 та янги иш ўрни яратиш шарти билан 3 132,0 млн. сўм бошланғич баҳо билан савдога чиқарилди.

Бугунги кунга қадар “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларда 34 та бўш ер участкаси 8 500,0 млн. сўм инвестиция киритиш, юздан ортиқ янги иш ўрни яратиш шарти билан 225,2 млн. сўмга сотилди.

Ҳозирда “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдога 1098 та бўш ер участкаси 2 906,8 млн. сўм баҳо билан чиқарилган бўлиб, тадбиркор ва инвесторлар савдода иштирок этиб, ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини сотиб олишлари мумкин.

Бўлиб ўтган аукцион савдоларда иштирок этиб, ғолиб бўлган тадбиркорлар ҳам бор. Жумладан, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳри, Ифтихор МФЙ ҳудудидаги ер участкаси 1.367.200 сўм бошланғич баҳода аукцион савдоларга чиқарилиб, бўлиб ўтган савдо натижаларига кўра 148.163.464 сўмга сотилди.

Яна бир мисол. Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Турон маҳалласи ҳудудидан 849.500 сўм бош­ланғич баҳо билан қўйилган ер участкаси бўлиб ўтган аукцион савдо натижасига кўра 18.102.845 сўмга сотилиб, ўз эгасига топширилди.

Таъкидлаш керакки, кейинги вақтларда тадбиркорларимизнинг эмин-эркин фаолият юритиши учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Бу борада Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги “Электрон онлайн-­аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК фао­лияти улар учун жуда қулай имконият яратмоқда.

Маъруф ТОШПЎЛАТОВ.

Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати

кўмагида тайёрланди.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"