Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5112
5896
4990

+906
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
97922
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 559 647
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти ўрганилди

soliq_160_3Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги  қонуннинг  Халқ    банкида ижро этилишини ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек,  мазкур қонунга мувофиқ,  2005 йил 1 январидан эътиборан мамлакатимизда жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими жорий этилган бўлиб,  пенсия таъминоти тизимидаги шахсий маълумотлар Халқ банкида алоҳида ташкил этилган ягона маълумотлар электрон базаси ва архивларида хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда сақланади.  Шунинг­дек, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 майдаги қарорига кўра, ҳисобварақлар тартиб рақами Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган фуқаронинг идентификация рақами асосида тақдим этиб келинмоқда.

Жорий йил 1 июль ҳолати бўйича  Халқ банки  филиалларида пенсия таъминоти тизими иштирокчилари сони 11,3 миллионга етиб, улардаги маблағлар миқдори 2,9 триллион сўмдан ошган. Тизим жорий этилганидан бошлаб 2018 йилнинг 1 июлигача нафақа ёшига етган ёки қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатлар билан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи вужудга келган 1,2 миллион шахсга 450,2 миллиард сўм миқдоридаги маблағ тўлаб берилган. 2017 йил якуни бўйича пул қадрсизланишига нисбатан тизим иштирокчилари ҳисобварақларига 324,5 миллиард сўм маблағ ҳисоблаб қўшилган.

Шу билан бирга, ушбу банкда  қонун ижроси борасида қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилганлиги қайд этилди. Жумладан, Халқ банкининг транзит ҳисоб рақамига пенсия таъминоти тизими учун иш берувчилар томонидан ўтказилган маблағларга ходимлар реестрлари берилмаганлиги сабабли жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра,  тизимнинг 768 мингдан ортиқ иштирокчиси ҳисобварақларига 16,2 миллиард сўм кирим қилинмаган.

Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Халқ банки  бошқаруви ўртасида реестр тақдим этмаган субъектлар тўғрисида ойлик онлайн маълумот алмашув йўлга қўйилган бўлса-да, солиқ идоралари томонидан бу топшириқлар ижросига эътибор берилмаган. Мисол учун, “Фарғона электр тармоқлари” корхонаси 10 та ҳолатда 3,3 миллион сўм, Наманган шаҳридаги “Lider-Alfa security” МЧЖ 25 та ҳолатда 1,1 миллион сўм, Бухоро вилояти Қоракўл тумани тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси 6 та ҳолатда 0,5 миллион сўм маблағга ходимлар рўйхатини тақдим этмаган. Табиийки, бу ҳолатлар иштирокчилар маблағларига фоизларнинг ҳисобланмасдан қолишига сабаб бўлган.

Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан мазкур тизимда мавжуд муаммоларни ҳал этиш,  қонун  ижросини тўлиқ таъминлаш, тизим маблағларини депозитларга жойлаштиришда амалдаги инфляция даражасини инобатга олиш, тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликни қайта кўриб чиқиш ва унинг тизимлилигига эришиш, ахборот алмашувининг интерфаол усулларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Мажлис якуни бўйича ушбу йўналишдаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш юзасидан қўмита қарори қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"