Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5122
5896
4990

+906
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
97932
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 559 657
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Шартнома тузилди-ю, шарти унутилди

hamkorlik_160Мамлакатимизда маҳаллий ва хорижий инвесторларни саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарига жалб қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Уларга қатор имтиёзлар берилган, ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланиб, қонунлар билан ҳимояланган. Бироқ баъзи инвесторлар бу имкониятларнинг қадрига етмаяптилар, устига-устак, зиммаларидаги шартнома мажбуриятларини ҳам бажармаяптилар. Мана, бир мисол.

Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг 2012 йил 23 октябрдаги, Қашқадарё вилояти ҳудудий танлов комиссиясининг 2014 йил 12 сентябрдаги тегишли баёнларига мувофиқ, Нишон туманидаги Наврўз МФЙ ҳудудида жойлашган қурилиши тугалланмаган консерва заводининг бино-иншоотлари танлов ғолиби – Қарши шаҳридаги “SHAROFAT NURJAHON” масъулияти чекланган жамиятига инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан “ноль” харид қийматида сотилганда Давлат рақобат қўмитаси   вилоят ҳудудий  бошқармаси ва  корхона ўртасида ўша йил 24 сентябрда имзоланган олди-сотди шартномасига кўра,   инвестор зиммасига келишилган муддат ичида смета-лойиҳа, бинони таъмирлаш ва ободонлаштириш харажатлари, шунингдек, асбоб-ускуна, моллар, жиҳозлар ва материаллар кўринишида 355 миллион сўмлик инвестиция киритиш мажбурияти юклатилганди. Объектда амалга оширилган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари шарофати ўлароқ, у йирик шохли моллар харид қилиб кўпайтириши, тикувчилик цехи ва иссиқхона барпо этиши, пайвандлаш ҳамда электр моторларни таъмирлаш устахоналарини ишга тушириши, шунинг баробарида маҳалла ёшларидан 16 нафарини иш билан таъминлаши  лозим эди.  Амалда-чи?..

Амалда тескариси бўлди, инвестор ўзи белгилаган бизнес режани бажармади. Бошқармага инвестиция мажбуриятлари бўйича 380 миллион сўмлик иш бажарилгани тўғрисида ҳисобот тақдим этди-ю, уни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилмади. Бу хусусда бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирилса-да, пинагини бузмади. Шартнома муддати эса 2017 йил 1 октябрда тугади. Шундан сўнг бошқармамиз Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ўртасида 2014 йил 24 сентябрда тузилган   шартномани  бекор қилишни сўраб, Қарши туманлараро иқтисодий судига мурожаат этди. Суд даъвони қаноатлантирди.

Ҳаётда бундай воқеалар тез-тез учраб туради. Ҳолбуки, киши бирор юмушга қўл уришидан олдин ўз имкониятларини чамалаб кўриши, “Уни эплай оламанми? Ишқилиб,  эртага эл-юрт олдида бебурд бўлиб қолмайманми?” деган саволга қатъий жавоб топиши  керак. Ана шундан кейин дадил ишга киришса, айни муддао бўлади.

Жонимқул ТЎЛАГАНОВ,

Давлат рақобат қўмитасининг

Қашқадарё вилояти ҳудудий

бошқармаси бош ҳуқуқшуноси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"