Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5106
5896
4990

+906
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
97916
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 559 641
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Корхоналар ҚҚС тўлашга ўтмоқда

soliq_160_22019 йил январдан бошлаб кўпчилик корхоналар ҚҚС тўлашга ўтади. Давлат фаолиятнинг айрим турлари учун имтиёзларни сақлаб қолади. Бироқ бу имтиёзлар ҳозиргидек ишлайдиган бўлса, бу ҳол товарлар ва хизматлар нархи анча ошишига олиб келиши мумкин.

Имтиёзлар солиқ тизимининг энг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Улар муайян тоифадаги солиқ тўловчиларга айрим солиқларни тўламаслик ёки камроқ миқдорда тўлаш имконини бериб, бошқаларга кўра кўпроқ афзаллик беради. Охир-оқибатда бу солиқ тўловчига ҳам, давлатга ҳам фойда келтиради, давлат шу йўл билан иқтисодиётнинг аниқ соҳаларини рағбатлантиради.

Бевосита солиқлар (жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ЯСТ) бўйича бериладиган имтиёзлар улардан фойдаланадиган солиқ тўловчиларга наф келтириши аён. Солиқ тўламаймизми – яхши. Солиқ солинадиган базанинг бутун суммасидан тўламаймизми – бу ҳам яхши. Ставкани пасайтирдиларми – жуда зўр. Бир сўз билан айтганда, ҳамма мамнун.

Бироқ билвосита солиқлар (ҳа-ҳа, айни ўша ҚҚС) бўйича имтиёзлар қандай ишлаётганига диққат билан разм солсак, жуда ғаройиб ҳолатнинг гувоҳи бўламиз.

Айтайлик, туроператор ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди, ўз хизматларини кўрсатиш учун ҚҚС тўламайдиган етказиб берувчилар билан ишлайди. Корхона даромади – 100, харажати – 80 бўлсин (содда қилиб баён этиш учун ўлчов бирликларида кўрсатмаймиз). Фойда, тегишинча, 20 бўлади.

2019 йил яқинлашмоқда. Бутун мамлакат аксарият юридик шахсларнинг ҚҚС тўлашга ўтишини интиқлик билан кутмоқда. Бизнинг туроператор ҳам истисно эмас. Янги йилда унга 120 тўласалар ҳам (100 – даромаднинг ўзи, 20 – ҚҚС), даромади аввалгидек 100 ни ташкил этади. Харажат – 80 лигича қолади, бироқ энди корхона етказиб берувчиларга 96 тўлайди (80 – харажат, 16 – ҚҚС). Жами фойда яна 20 бўлади.

Табиийки, биз соддалаштирилган моделни кўриб чиқяпмиз, амалиётда нархларга таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳам бўлиши мумкин. Бироқ оддий мисолда ҚҚС бўйича имтиёз қанчалик ғалати ишлашини кўриш осон.

У қуйидагича ишлайди. Имтиёз олган туроператор энди ўз мижозларига ҚҚСни ўз ичига оладиган 120 миқдоридаги эмас, фақат 100 миқдоридаги счётларни тақдим эта олади, ушбу сумманинг ҳаммаси унинг даромади ҳисобланади. Зўрми? Қувонишга шошилманг. ЎзР Солиқ кодексининг 221-моддаси кайфиятингизни тушириши аниқ: “Солиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича маҳсулот етказиб берувчиларга ва импорт бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайди, балки ушбу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади”.

Содда қилиб айтадиган бўлсак, ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлсангиз, амалда бу сотишдан даромаднинг ўша даражасини сақлаб қолганингизда ҚҚС билан боғлиқ харажатларингиз 20 фоиз ортишини англатади, чунки кирувчи ҚҚСни энди ҳисобга олиб бўлмайди. Бизнинг рақамларимизда: даромад – 100, харажат – 96 (ҚҚС умуман ҳисобга олинмаган). Фойда – 4. Ҳайрон бўляпсизми? Бизга имтиёз берганларида фойда камаядими, дейсизми? Бундай эмас. Аслида имтиёз бизга эмас, якуний истеъмолчига берилган. ҚҚС бўйича имтиёздан кўзланган мақсад – якуний маҳсулот нархини оширмаслик. Бунда қанча фойда олишимиз ҳеч кимни қизиқтирмайди. Биздан бошқа ҳеч кимни. У биз учун жуда муҳимлиги боис, ҳеч қандай ҚҚСсиз фойданинг аввалги даражасини 116 гача сақлаб қолиш, 96 чегирилгандан кейин 20 қолиши учун нархни оширишга мажбур бўламиз. Имтиёз қандай натижа берганига қаранг – истеъмолчи 120 ўрнига 116 тўлайди. Ўтган йили эса 100 тўлаган.

Тўғри, биз кўрсатган ҳисоб-китоб­лар жуда содда. Умумбелгиланган солиқларни тўловчилар ҳозир тушумларининг 5 фоизидан маҳрум қилаётган ЯСТни кейинги йили тўламасликларини инобатга олмаяпмиз. Корхонанинг барча харажатлари ҳам ҚҚС билан боғлиқ эмаслигини – иш ҳақи, амортизация, банк хизматларига харажатлар ва ҳоказолар борлигини ҳисобга олмаяпмиз. Бироқ бир-иккита рақамни ўзгартирса ҳам моҳият ўзгармайди. Моҳият шундаки, ҚҚС бўйича имтиёзлар ҳозирги кўринишида иқтисодий мақсадига – якуний истеъмолчи учун нархни сезиларли пасайтиришга эришмайди. Унга нарх нима сабабдан, яъни ҚҚСни деб ёки ошган харажатларни қоплаш учун оширилганининг нима фарқи бор?

Қўшилган қиймат солиғининг моҳияти шундаки, аслида солиқ юки якуний истеъмолчи зиммасига тушади. Бош­ланғич хомашё маҳсулотга айлангунга қадар қанча босқичдан ўтиши муҳим эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу занжирнинг ҳамма иштирокчилари бюджетга тўлашга мажбур бўладиган барча маблағ маҳсулотнинг пировард қийматига киритилади. Тегишинча, мақсад пировард маҳсулот нархи ошишига йўл қўймаслик бўлса, ушбу маҳсулотни якуний истеъмолчига сотувчи шахсларга кирувчи ҚҚСни ҳисобга олишга рухсат бериш зарур.

Табиийки, бунда бюджетга тушумлар камайиб кетади, дея эътироз билдирилади. Бунга қандай жавоб бериш мумкин? Биринчидан, бирваракайига барча оборотлар бўйича эмас, давлат қўллаб-қувватлашга муносиб деб билган оборотлар бўйича имтиёзлар берилади. Иккинчидан эса, ҳа, имтиёзларни қўллаш бюджетга тушумлар камайишига олиб келади, бу кутилмаган эмас, балки нормал ҳолат! Солиқ тўловчи қўллайдиган имтиёз унинг фойдаси камайишига олиб келиши эса нормал ҳолат эмас. Солиқ тўловчи учун имтиёз бўлганидан бўлмагани дуруст эканлиги нормал ҳолат эмас.

Нега илгари бу ҳеч кимни ташвиш­лантирмаган? Ахир Солиқ кодексининг 221-моддаси кеча киритилгани йўқ. Биринчидан, ҚҚС бўйича имтиёзлардан фойдалана оладиган корхоналарнинг аксарияти уни тўламаган. Иккинчидан, уларда кирувчи ҚҚС жуда оз бўлган, чунки уларнинг етказиб берувчилари ҳам кўп ҳолларда ҚҚС тўламаган.

Бироқ янги йилда бу тартиб ўзгаради. Кўплаб корхоналар ҚҚС тўлашга ўтади, уларнинг айримлари имтиёзлардан фойдаланади. Ушбу имтиёзлар ҳозиргидек ишлайдиган бўлса, бу тегишли товар ва хизматлар нархлари ошишига олиб келади. Қандай соҳаларда имтиёзлар сақланиб қолиши, қайсилари улардан маҳрум бўлиши, кимлар илк бор имтиёз олиши ҳозирча номаълум – бу муҳим эмас. Муҳими, имтиёз белгиланган бўлса, бу давлат тегишли соҳани қўллаб-қувватламоқчи эканини англатади. Хоҳ у болалар боғчалари хизматлари, туризм соҳаси, уй-жой фондини сақлаш хизматлари ёки бошқа оборотлар бўлсин, агар улар ҚҚСдан озод қилинса, ушбу корхоналар учун кирувчи ҚҚС ортиқча харажатга айланмаслиги муҳим аҳамиятга эга. Содда қилиб айтганда, имтиёз берилса, амалда ишлаши керак. Ҳозир эса у ишламаяпти.

И.АИПКИН,

norma.uz.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"