Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4328
9611
9649

-38
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
75631
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 180 562
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Исломни улуғловчи марказ

islom_tsiv_markaz_160Давр шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги пайт­да турли таҳдид, хавф-хатарлар ҳам пайдо бўляпти. Жумладан, ислом динини сиёсийлаштириш, ундан радикал-экстремист оқимларнинг мафкураларини асос­лашда фойдаланишга уринишлар кенгайиб, халқаро диний экстремизм ва терроризм дунёдаги тинчлик ва барқарорликка очиқдан-очиқ таҳдид солмоқда. Интернет орқали маълумотларни тезкор узатиш тизимлари ахборот глобаллашувининг салбий оқибатларини кес­кинлаштираётган айни шароитда жамият аъзолари, айниқса, ёшларга ислом динининг асл тинчликпарвар ва инсонпарварлик моҳиятини сингдириш ҳамда диний ўзликни англаш масаласи долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда бу муҳим вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси марказининг жамиятимиздаги ўрни каттадир.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи Абдуазим ТЎРАХЎЖАЕВ мазкур марказнинг мақсад ва вазифалари ҳақида сўзлаб берди.

Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш лозим

Ватан тарихи ва маданиятига, илмий-маърифий ва маънавий меросга ҳурмат билан ёндашиш, уни ўрганиш ва бойи­тиш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳар бир давлат ва жамият тараққиёти ҳамда барқарорлигининг муҳим шартларидан ҳисобланади.

2017 йилнинг 15 июнь куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида диний соҳа вакиллари билан учрашувда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ислом дини маърифати ва унинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни юзасидан қатор муҳим масалаларга тўхталиб ўтдилар. Шу жумладан, буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини дунё жамоатчилигига етказиш, диний-маърифий қадриятларимизни тарғиб ва тадқиқ қилиш мақсадида Тошкент шаҳрида йирик марказ ташкил этиш таклифини киритди. Шунга кўра, июнь ойининг 23 кунида Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданият марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Марказнинг асосий мақсад ва вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

- Ўзбекистон заминининг буюк илмий-маданий, маърифий меросини ўрганиш, уни келажак авлодлар учун сақлаш билан бир қаторда муқаддас ислом динимизни моҳиятан тинчлик, инсонпарварлик ва яратувчилик эътиқоди эканини тарғиб қилиш, ёшларимизни бой ўтмишимизга ҳурмат ва ғурур руҳида тарбиялаш;

- бугунги мураккаб даврда ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш;

- терроризм ва экстремизм ислом дини таълимотига мутлақ зид ғоя экани, экстремистик оқим ва йўналишларнинг бузғунчи ғояларига қарши илмий раддиялар тайёрлаш, ислом террорга қарши эканлигини етказиш;

- аждодларимизнинг яратувчанлик даҳоси билан бунёд этилган ноёб меросни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш;

- юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида яхлит тасаввур уйғотиш;

- тарих ва маданиятимизга, интеллектуал ва маънавий салоҳиятимизга чуқур ҳурмат билан ёндашиш, асраб-авайлаш ва бойитиш;

- ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш йўналишида кенг қамровли тарғибот ишлари, маърифий тадбирлар ташкил этиш;

- мунтазам равишда араб ва мусулмон дунёси вакиллари иштирокида даврнинг долзарб мавзуларидаги халқаро анжуман, симпозиум, семинарлар ва суҳбатлар ташкил этиш;

- соҳага оид илмий тадқиқотлар, каталог ва альбомлар, илмий-оммабоп тўпламлар, телекўрсатув, фильм ва бошқа материалларни замонавий информацион технологияларни қўллаган ҳолда жаҳон ҳамжамиятига етказиш;

- тинчлик ва маърифат дини бўлган ислом дини таълимоти, диний таълим соҳасини такомиллаштириш ва аҳамиятини юксалтириш;

- илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириб, ислом дини илмий йўналишида халқаро даражадаги магистр, доктор, профессорлар етишиб чиқишини таъминлаш;

 

Ҳазрати Имом мажмуасидаги тарихий учрашув

Юртбошимиз 2017 йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ҳазрати Имом мажмуасида давлат, жамоат, ёшлар ташкилотлари вакиллари ва диний соҳа ходимлари билан учрашиб, барпо этиладиган марказ биноси лойиҳаси билан танишдилар. Президент илм ва маърифат ўчоғи бўлмиш мазкур марказ қурилиши, ташқи ва ички кўриниши, мазмуни, илмий тадқиқотлари ва манбалари билан дунё­даги энг салоҳиятли ва аҳамиятли бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади. Марказ фаолиятининг ҳар жабҳаси халқаро миқёсда бўлиши, дунёнинг йирик турдош ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиши, диний таълим, хусусан, халқаро даражадаги олим ва мутахассислар тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масаласи долзарблиги таъкидланди. Марказ олдида турган вазифаларнинг аҳамияти ва кўламидан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги Ислом маданият маркази номини “Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази”, деб аташга қарор қилинди.

Марказ таркибида:

* чуқур ўйланган, илмий асосланган мавзуий режа асосида юртимиз ва чет эллардаги фондларда сақланаётган қадимий ашёлар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалардан шакллантирилган, миллий-анъанавий асосда энг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда намойиш этиладиган, 40 мингдан зиёд нодир экспонатга эга бўлган музей;

* юртимизда ва чет элларда сақланаётган қадимий қўл­ёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, дин ва маърифат мавзуидаги замонавий китоб ва нашр маҳсулотларнинг энг йирик асл ва электрон кўринишдаги маълумотлари базаси, шунингдек, 100 минг­гача нодир қўлёзма фондига эга кутубхона;

* қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-­атиқаларни энг замонавий усулларда реставрация қилиш, тиклаш, нусха олиш ва кўпайтириш бўлими;

* маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда ислом динининг мазмунини теран таҳлил этишга қаратилган илмий ишлар бўйича магистрант, доктор, профессор даражасига номзод бўлган олимлар изланишларини қўллаб-қувватловчи илмий тадқиқотлар маркази;

* марказ фаолияти, илмий китоб ва журналлар, олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари бўйича маълумотлар, ислом олами ва соҳадаги янгиликларни ёрутувчи турли шаклдаги доимий нашр ишларини амалга ошириш учун энг замонавий ускуналар мажмуасидан шаклланган нашриёт;

* йирик халқаро анжуманлар, халқаро қорилар мусобақаси ва бошқа тадбирлар ўтказишга режалаштирилган, энг замонавий технологиялар асосида жиҳозланган 300 кишилик конференция зали ташкил этиш режалаштирилган.

Марказда мунтазам иш қизғин

Бугунги кунда марказ таркибидаги музей ва кутубхонанинг илмий концепцияси ҳамда мавзуий режалари, бинонинг ташқи ва ички интерьерлари, меъморий дизайни шакл­лантирилган бўлиб, республика ва хорижий музейлар фондларида, аҳоли қўлида сақланаётган нодир қўлёзмалар, тарихий ҳужжатлар, буюмлар, жиҳозлар, асарларни саралаш ва рўйхатини шакллантириш бўйича олим ва мутахассислардан иборат бир неча гуруҳ иш олиб бормоқда.

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази фаолия­ти, мақсад ва вазифалари хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб келинмоқда.

Шунингдек, халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, турдош хорижий ташкилотлар билан муносабатлар ўрнатиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари орқали Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги буклет, тарқатма материал, тақдимот слайдлари кўплаб хорижий мамлакатларга юборилган. Бугунги кунга қадар Ислом ҳамкорлик ташкилоти тизимидаги КОМСТЕК, ICESCO, IRCICA каби ташкилотлар, Туркия, Саудия Арабистони, Уммон Султонлиги, Покистон, Эрон, Малайзия, Индонезия, Бангладеш каби давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари, Ҳиндистон ислом маданияти маркази, “Россия – ислом олами”, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, “Ал-Фурқон” фонди, Кембриж университети, Франция ислом фонди, Франция миллий кутубхонаси, Саудия Арабистони ахборот ва араб-рус тадқиқотлари маркази каби ташкилотлар билан алоқалар ўрнатилиб, ҳамкорлик йўналишлари ва тадбирлар бўйича мунтазам мулоқот қилинмоқда.

Наргиза МАМАЗИЯЕВА

ёзиб олди.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"