Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6214
8719
8097

+622
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
162073
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 418 677
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ҳаётий завққа тўла илмий фаолият

duglas_nort_160_552Америкалик иқтисодчи Даглас Сесил Норт нео­институционализм асосчиларидан ҳисобланади. Нобель мукофотига сазовор бўлган совриндорлар қаторидан ўрин олган бу олимнинг іизиіишлари кенг қамровли бўлиб, илм билан чегараланиб қолмай, ҳаётдан завқ олиб яшади.

Даглас Сесил Норт 1920 йили 5 ноябрда Кембриж (Массачусетс штати)да дунёга келган. У оилада уч фарзанддан кенжаси эди. Нортнинг ота-онаси меҳнаткаш, билимга чанқоқ инсонлар бўлиб, биргина камчилиги – бесавод эди, шунга қарамай, улар ҳаётда катта ютуқларга эришади.

Нортнинг отаси “Metropolitan Life Insurance Company”га оддий ходим сифатида ишга киради. Ишбилармонлигию қунти ва матонати туфайли тез орада компанияда кўзга кўриниб, катта муваффақиятларга эришади. Норт туғилганда отаси менежер лавозимида ишлар эди. Компаниянинг дунё бўйлаб филиаллари бўлиб, иш фаолияти туфайли Нортнинг оиласи доимо бир мамлакатдан бошқасига кўчиб яшаган.

Нортнинг онаси фарзандлари билимига, интеллектуал ривожланишига катта эътибор қаратиб, улар ҳаётида катта из қолдиради. У фарзандларини Европада ўқитишга имкон қадар ҳаракат қилган ва натижада Норт 1929–1930 йиллар давомида Швейцариянинг жануби-ғарбида жойлашган Лозанна шаҳридаги “Lycée Jacquard” мактабида ўқиган. Сўнг Оттавада бошланғич мактабда, кейинчалик хусусий ўрта мактабда таҳсил олади. 1933 йилда АҚШга қайтгандан сўнг Нью-Йорк ва Лонг-Айленддаги хусусий мактаб­ларда ва Кеннектикут штатининг ўрта мактабида ҳам ўқийди. Ўқиш давомида Норт суратга олишга қизиқади ва бу хоббиси туфайли халқаро танловларда бир неча бор ғолибликни қўлга киритади.

Сесил Норт қариндошларидан тоғаси ва холасини миннатдорлик билан эслайди. Улар бўлажак олимнинг мусиқа оламига кириб келишида катта роль ўйнади. Норт, айниқса, холасини ҳаётидаги алоҳида эътиборга молик инсон сифатида эътироф этади.

Ўрта таълимни олгач, Норт Гарвард коллежига ўқишга киради. Шу пайтда унинг отасига “Metropolitan Life Insurance” компаниясининг ғарбий филиали раҳбари лавозимини таклиф қилишади ва улар Сан-Францискога кўчиб келишади. Норт уйдан узоқлашгиси келмайди ва Берклидаги Калифорния университетига ўқишини кўчиради. Шу даврдан бошлаб, мазкур олий даргоҳ таъсири туфайли унинг ҳаёти бутунлай ўзгаради: у марксизм ғояси тарафдорига айланади ва турли талабаларнинг либерал ҳаракатларида иштирок этади.

“Мен Иккинчи жаҳон урушига қарши эдим, ҳатто 1941 йил 22 июнда Гитлер Совет Иттифоқига ўз қўшинларини киритган маҳал ёлғиз мен тинчлик тарафдорига айланиб қолгандим. Сабаби, қолганлар ўзларининг коммунистик қарашлари туфайли уруш тарафдорлари қаторига ўтиб олган эдилар”,– дея Норт ўша пайтдаги ҳолатини эслайди.

Берклидаги ўқиши давомида Норт сиёсат, фалсафа ва иқтисодиётга қизиқади ва ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича ўқишни давом эттиришни режалаштиради. Бироқ Иккинчи жаҳон уруши бошланиб, унинг режалари амалга ошмайди. Норт ким бўлишидан қатъи назар ҳеч кимни ўлдирмасликка ва урушда қатнашмасликка аҳд қилади ҳамда ўқишни тугаллаб, денгиз савдо флотига хизматга боради.

“Биз қирғоқдан узоқлашиб, эндигина денгизга чиққан бир пайтда мени капитан чақириб, мўлжал олиб, йўлни топишни ўргана оласанми, деб сўради. Кейин билсам, аксарият офицерлар рудиментар (техник) маълумотга эга экан, биз эса доимий равишда Сан-Францискодан Авс­тралияга йўл олишимиз керак эди. Шундай қилиб, капитан мени навигатор қилиб тайинлади ва бу ишни мен чинакамига ҳузур олиб бажарардим”, – дейди Норт.

Сесил Норт денгиз савдо флотида ишлаган пайтда жуда кўп китоб ўқирди, бунга унинг иши қўл келган. Айнан ўқиш жараёнида келажакда иқтисодчи бўлишини аниқлаб олади. Бироқ навигаторлик касби бўйича ҳам фаолият юритган эди: урушнинг охирги йили Калифорниядаги денгиз хизмати офицерлари мактабида навигациядан дарс беради.

1941 йил ёзда Норт Фермалар хавфсизлик бошқармаси фотосуратлар бўлими бошлиғи Доротея Ланга билан бирга ишлайди ва Калифорния марказий водийси бўйлаб саёҳати давомида миг­рантларни расмга олиш билан шуғулланади. Доротея Нортнинг фото санъатига бўлган меҳри ва қобилиятини кўриб, уни фотограф бўлишга даъват қилади. Доротеянинг турмуш ўртоғи Калифорния университети иқтисодиёт факультети ходими Пол Тейлор эса унинг иқтисодиётга бўлган қизиқишини кўриб иқтисодчи бўлиши кераклигини айтади. Бу ўзаро “баҳс”да Пол Тейлор ғолиб бўлади ва Сесил Норт ўз умрини иқтисодиёт фанига бағишлашга қарор қилади.

“Мен аспирантурага иқтисодчи бўлиш нияти билан қайтдим ва бирдан бир мақсадим жамият ҳаётини яхшилаш ва бунинг йўлини топиш эди. Мен иқтисодиёт тарихини ўрганиш орқали бу фанни ривожлантириш мумкин, деб ўйладим”, – дейди Норт.

Берклида Нортга йўл-йўриқ кўрсатган, унинг кейинги фаолиятида катта ҳисса қўшган иқтисодчилардан Роберт Брейди, Лео Рогин ва М.Найт эди. Бироқ унинг ҳақиқий иқтисодчига айланишига Дон Гордон сабаб бўлган. У билан Норт Сиэтлда Вашингтон университетида бирга ишлайди. Иккала иқтисодчи шахмат ўйинига қизиқади ва ҳар куни соат 12-00 дан то 14-00 гача шахмат ўйнашади ва ўйин устида иқтисодиёт фанининг назарий қарашлари, тарихи ва амалдаги ҳолати устида баҳс-мунозаралар олиб боришади. Нортнинг сўзларига қараганда, уч йиллик шахмат ўйини давомида у иқтисод­чига керак бўлган энг муҳим кўникмага – мулоҳаза юритиш ва ўз фикрини баён қилиш малакасига эга бўлади.

Норт “Ҳаётни суғурталаш тарихи” мавзусига бағишланган диссертацияни АҚШда ёқлайди ва Ижтимоий фанлар иттифоқи стипендиясига сазовор бўлади. Шундан сўнг у минтақавий иқтисодий ўсиш мавзусини ўрганади ва “Сиёсий иқтисодиёт” журналида бу мавзуга доир мақолани эълон қилади.

Норт 1956–1957 йилларда Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюросида фаолият юритади. Бу йил унинг ҳаётидаги муҳим давр эди. У нафақат етук иқтисодчилар билан танишиб, елкама-елка ишлайди, балки Саймон Кузнец билан биргаликда АҚШнинг 1790–1860 йиллар давомидаги тўлов балансини тадқиқ этувчи эмпирик ишни амалга оширади.

1966–1967 йиллар мобайнида Норт Женевада Форд факультетида дарс беради ва юқорида айтиб ўтилган илмий иши юзасидан биринчи “Америка Қўшма Штатларининг иқтисодий ўсиши” деб номланган китобини ёзади.

1960 йилда иқтисодиёт аҳли томонидан иқтисодиёт тарихини чуқур ўрганиш ва такомиллаштириш бўйича катта ишлар бошланиб кетади. Иқтисодчилар томонидан махсус ишлаб чиқилган дас­тур асосида катта конференция ташкиллаштирилади. Бу лойиҳа улкан муваффақият қозонади ва тез орада кўпчиликнинг эътиборига тушади. Олий ўқув юртлари янги шаклланган ва ўзларини клиометриклар (clio – тарих илҳом париси) деб атаган иқтисодиёт тарихчилари билан қизиқадилар. Норт Дэвид Морис билан биргаликда энг қобилиятли иқтисодчи-битирувчиларни жалб қилиб, уларни мамлакат бўйича меҳнат бозорларига жойлаштиради ва иқтисодиёт тарихидан илмий ишларни бошлаб юборади.

Норт Европа иқтисодиёти тарихини ўрганишга киришади ва бу илмий тадқиқотлари унинг барча қарашларини тубдан ўзгартириб юборади. Норт неоклассик иқтисодиёт назарияси инструментлари самарасизлигини англаб, таҳлилнинг янги инструментларини ишлаб чиқиш кераклигини тушуниб етади. Олиб борган илмий тадқиқотлари натижасида “Институционал ўзгаришлар”, “Америка иқтисодий ўсиши” ва “Ғарбий дунёнинг яратилиши: янги иқтисодиёт тарихи” китобларини ёзади.

Норт Европа ва АҚШ иқтисодий ривож­ланишида институционал омилларнинг аҳамиятини тадқиқ қилади. Инс­титуционал тузилмаларнинг иқтисодий битимлар ва харажатлар тавсифини белгилаб беришини, алоҳида хўжалик субъектларининг иқтисодий фаолиятга киришиш имкониятлари ва афзалликлари масалаларини асослаб беради. Унинг тарихий ҳодисаларни ўрганишда иқтисодий назария ва миқдорий усулларни қўллаш бўйича тадқиқотлари муҳим ўрин тутади. Норт 1983 йилда ўзининг энг машҳур “Институтлар, институционал ўзгаришлар ва хўжаликнинг фаолият юритиши” номли китобини ёзади.

1983 йили 33 йиллик фаолиятидан сўнг Берклидаги Вашингтон университетидан кетиб, Сент-Луисдаги Вашингтон университетига ишга ўтади. У ерда ёш иқтисодчилар билан сиёсий иқтисодиётнинг янги моделларини ишлаб чиқишга киришади ҳамда Сиёсий иқтисодиёт марказини ташкил қилади.

1994 йилдаги Нобель мукофоти Даг­лас Сесил Нортга “нокооператив ўйинлар назариясидаги барқарорликнинг дастлабки таҳлили учун” берилади.

Даглас Сесил Норт биринчи марта 1944 йилда уйланади. Унинг турмуш ўртоғи мактабда дарс беради. Улар уч ўғил фарзанд кўришади – Дуглас, Кристофер ва Мальком. Фарзандлари мактабда таҳсил олган пайтда унинг турмуш ўртоғи Вашингтон штатининг Қонунчилик палатасида сиёсатчи бўлиб ишлайди ва иш фаолиятида катта ютуқларга эришади.

Иккинчи марта у Элизабет Кейсга уйланади. Бу аёл унинг илмий ишларида, лойиҳа ва дастурларида фаол иштирок этиб, тақризчи, холис танқидчи ва ҳамкор сифатида ёрдам беради.

Нортнинг айтишича, унинг ҳаёти мазмунли ва воқеаларга бой бўлган. У фақатгина илмий иш билан шуғулланмаган, акс ҳолда ҳаётдан тўла завқ ололмаган бўларди. Олим фотографлик билан умрининг охиригача шуғулланади. У аввалига шимолий Калифорнияда, сўнг Вашингтон штатида ранчо сотиб олади. Бу ерларда дўстлари билан балиқ тутишга ва овга тез-тез бориб туради. Бундан ташқари, Норт самолёт бошқаришни ҳам ўрганиб олади ва ҳаттоки 1960 йилларда шахсий самолётига эга бўлади. Шунингдек, у мусиқага бўлган қизиқишини ҳам ҳаёти давомида тарк этмайди.

“Мен умрим давомида қунт билан самарали равишда илмий тадқиқотлар олиб борганман. Кўп жиҳатдан бунга менинг ҳаёт тарзим қўл келган. Ёзда шимолий Мичиганда яшаганимизда пешингача ишлаб, пешиндан кейин эса ит билан сайрга чиқардим ёки теннис ўйнашга, ё бўлмаса сузишга қатнар эдим. Кечки пайтлари эса турмуш ўртоғим билан Интерлочендаги Миллий мусиқа лагерига мусиқа эшитишга борардик. Бу ердаги муҳит ҳаётимни мазмунли ўтказишга ва илмий ишларимни самарали олиб боришга яхши таъсир қилган”, – деб ёзади Сесил Норт.

Ҳилола САЛОЕВА.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"