Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3572
5908
5896

+12
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102290
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 564 015
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Акциядорлар ҳуқуқининг ишончли ҳимояси

aktsiya_160_22145Бугунги кунда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривож­лантириш марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан акциялари чиқарилуви рўйхатга олинган акциядорлик жамиятлари сони 39 тани ташкил этади. Жорий йилнинг дастлабки ярмида ҳудудий бошқарма асосий эътиборни қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантиришга йўналтирилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратди. Шу асно тўққиз марта учрашув ўтказди. Улар соҳага оид қонун ва қонуности ҳужжатлар талаблари, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, акциядорлик жамиятлари бошқарув органлари ва акциядорларига ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, эмитентлар фаолиятида қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда инвес­торларни фонд бозорига жалб этиш масалаларига бағишланди.

Тадбирлар чоғи иштирокчиларга қимматли қоғозлар чиқариш орқали акциядорлик жамиятига қўшимча инвестиция жалб этишнинг афзалликлари, жамиятнинг молиявий барқарорлигини ошириш имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди, аҳолига қимматли қоғозлар бозори қонунчилигидаги янгиликлар етказилди. Шунингдек, 10 та акциядорлик жамияти фаолиятидаги бир неча муаммога ечим топишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Бошқармада акциядорлар ҳуқуқлари бузилганини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида ишонч телефони хизмати йўлга қўйилган. Бу фуқаролар ва тадбиркорлар муаммоларини ижобий ҳал этишда қўл келмоқда. Чунончи, жисмоний шахсларга тегишли мурожаатларнинг иккитаси бўйича икки нафар акциядорга 795 минг сўм миқдорида дивиденд тўлови амалга оширилиши таъминланди. Қимматли қоғозлар эгаларидан баъзиларига қонуний ҳуқуқлари тушунтирилди.

Бундан ташқари, олти ой мобайнида бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари ҳамда виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 22 та, бевосита келиб тушган 9 та мурожаатни атрофлича ўрганиб чиқди. Пировардида уларнинг 15 таси бўйи­ча 29 нафар акциядорга 133 миллион 505 минг сўмлик дивиденд маблағлари ундириб берилди. Аҳоли билан ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” тадбирларида 26 нафар жисмоний ва юридик шахсга жўяли йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Сирасини айтганда, қимматли қоғозлар бозори фаолиятини янада ривож­лантириш, акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув тамойил­ларини жорий қилиш, уларнинг фаолияти шаффофлигини, бошқарув органи аъзоларининг масъулиятини ошириш, корпоратив низоларнинг жамият фаолиятига салбий таъсири олдини олиш, акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя­лашдек ўта муҳим ва масъулиятли ишлар доимо бошқарма ходимлари эътиборида бўлиб келди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Зеро, қайси корхонада корпоратив бошқарув тамо­йиллари тўғри йўлга қўйилса, инвесторлар манфаатлари ишончли ҳимояланса, ўша жойда ютуқ ва муваффақиятларга эришилади. Қимматли қоғозлар уни муомалага киритган жамиятга инвестиция жалб қилиш билан бир қаторда, уларни сотиб олган сармоядорлар учун даромад манбаи бўлиб хизмат қилади.

Санжарбек ТОШЕВ,

Қимматли қоғозлар бозорини

мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг

Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"