Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Битим лойиҳасини ишлаб чиқишда Ўзбекистон ҳам иштирок этади

 

 

imzo_160МДҲ мамлакатлари ўртасида хизматлар бўйича эркин савдо ҳудуди битими лойиҳасини яратиш юзасидан ишчи гуруҳ фаолиятида Ўзбекистон ҳам қатнашади.

Шу муносабат билан Ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Марказий банк, Автомобиль транспорти агентлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК каби идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Битим лойиҳасига кўра, МДҲ иштирокчи давлатларининг ташкилотлари, компаниялари ва идоралари учун битимда қайд этилган шартларга асосланган ҳолда ўзаро хизмат бозорига эркин кириш имкониятлари пайдо бўлади. Ҳужжат барча хизматларни, шу жумладан, молия, банк, транспорт, таълим, суғурта ва бошқа хизматларни ўз ичига олган (давлат харидларида кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно). Битим лойиҳасида юридик шахсларнинг бошқа давлатларда ташкил этилиши, филиаллар, ваколатхоналарни очиш ва уларнинг инвестицион фаолияти тартиблари белгилаб берилган.

Таъкидлаш жоизки, 2011 йил 18 октябрда қабул қилинган эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битим иштирокчиси бўлган давлатларнинг (Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Арманистон) вакиллари таркибида МДҲ ижроия қўмитасида ишчи гуруҳ тузилган ва битим лойи­ҳаси бўйича ишлар 2012 йилдан бошланган.

– МДҲ мамлакатлари ўртасида хизматлар бўйича эркин савдо ҳудуди битими нафақат меҳнат ресурсларининг эркин алмашинуви, балки бир МДҲ давлати фуқароларининг ҳамдўстликнинг бошқа бир мамлакатига инвестиция киритиши учун қулай шарт-шароит­лар ва ушбу инвестицияларнинг ҳимоясини таъминлаб бериш учун замин яратади, – дея таъкидлади ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев.

Таҳлилларга қараганда, МДҲ мамлакатлари ялпи ички маҳсулотининг ўртача 50-65 фоизгача қисми хизматлар соҳасига тўғри келади. Шу билан бирга, хизматлар билан савдо қилиш маҳсулотлар савдосидан кўра ташқи таъсирларга анча камроқ боғлиқдир. Мисол учун, одатда инқироз пайтида маҳсулотлар савдосининг ҳажми пасаяди, хизматлар савдосида эса фақатгина ўсиш суръати пасайиши билан чекланиб қолинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг тахминан чорак қисмини хизматлар соҳаси ташкил этади. 2017 йилда хизматлар экспорти 3,5 млрд., жорий йилнинг биринчи ярмида эса 2,4 млрд. АҚШ долларини ташкил этган. Шу билан бирга, 2017 йилда 978,2 минг, жорий йилнинг олти ойида 2,4 млрд. АҚШ доллари ҳажмидаги хизматлар импорт қилинган.

Битим лойиҳасини кўриб чиқиш давомида миллий қонунчилигимиз асосида чуқурроқ ўрганилиши керак бўлган бир неча долзарб масалалар мавжудлиги аниқланди. Жумладан, тармоқ идоралари ва компаниялари томонидан лойиҳанинг инвестициялар, молиявий хизматлар, таълим, суғурта бозорига кириш, транспорт ва логистика хизматлари бўйича юридик шахсларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби атроф­лича кўриб чиқилиши талаб этилади. Умуман, ишлаб чиқилаётган ҳужжат МДҲ ичида иккита – товарлар ҳамда хизматлар бўйича савдо ҳудудлари ташкил этилишида муҳим омил бўлади ва бу, ўз навбатида, ҳамдўстлик иштирокчиларининг эркин савдо қилиш имкониятларини кенгайтиради.

Ўз мухбиримиз.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"