Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
839
7798
8223

-425
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123120
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 379 724
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Барча қулайликлар – мижозлар учун

turonbank_160Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Туронбанк” акциядорлик-тижорат банки томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар, жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар сарҳисоби бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Йил бошидан буён “Туронбанк” мамлакатимизда иқтисодиёт соҳасида кечаётган ислоҳотлар билан ҳамнафас фаолият юритмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мижозларга замонавий банк хизматларини кўрсатиш устувор вазифалар сифатида белгилаб олинди.

Хусусан, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида банкнинг янги филиали ишга туширилди. Бу ерда ҳам жисмоний, ҳам юридик мижозлар учун барча қулайликлар яратилди.

Умуман, айни пайтда мамлакатимиз бўйи­ча “Туронбанк”нинг 19 та филиали, 31 та минибанки, 22 та валюта айирбошлаш шохобчаси, 43 та коммунал, жамғарма ва махсус кассаси ишлаб турибди. Энг олис ҳудудларни ҳам замонавий банк хизматлари билан қамраб олиш чора-тадбирлари кўриляпти.

Банкнинг кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун ажратган маблағлари миқдори 507,9 млрд. сўмга етди. Жорий йилда банк томонидан ёшлар тадбиркорлигига кўмак сифатида 2,4 млрд. сўм, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандликни ривожлантириш учун 27,1 млрд. сўм, коллеж битирувчиларини тадбиркорликка жалб қилишга 1,9 млрд. сўм, ишбилармон аёллар раҳбарлик қилаётган корхоналарга 52,4 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилади.

Хорижий мамлакатлар молия муассасалари билан алоқалар ҳам изчил йўлга қўйил­моқда. Масалан, Ўзбекистон ҳамда Хитой ўртасида мамлакатимиз ҳудудида кичик ГЭС­лар қурилиши бўйича келишувларни амалга ошириш мақсадида “Туронбанк” АТБ Хитой экспорт-импорт банки билан 144,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги шартномани имзолади.

Бугунги кунда банк томонидан “TURON MOBILE” мобиль иловаси жорий этилган бўлиб, ушбу тизим орқали онлайн тарзда жисмоний шахс­ларнинг миллий валютадаги карталаридан пул маблағларини муддатли омонатларга ўтказиш имконияти яратилди. Шунингдек, банкда мижозларга қулайлик яратиш мақсадида халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани нақдлаштириш механизми ҳам жорий этилди.

Валижон ҚАМАРОВ.

 

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"