Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5991
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
177947
286969
35085

+251884

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 417 006
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Идентификация қилинмаган ҳайвонларни сақлаш тақиқланади

 

uy_hayvonlari_160_221114Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, юртимиз қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонлари босқичма-босқич идентификация қилиниб, ягона электрон ахборот тизимига киритилмоқда.

Айни пайтда чорва молларининг 90-95 фоизи аҳоли қарамоғида сақланаётган экан, ҳайвонлар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилиши ва ягона электрон ахборот тизими жорий этилиши уларнинг ҳисобини юритиш, миграциясини назорат қилиш, юқумли касалликларга қарши эмлашда қулайлик туғдиради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг давлат ветеринария назорати бошқармаси ходимларининг билдиришича, идентификациялаш тартиби қуйидагича амалга оширилади.

Аввало, ҳудудий ветеринария бўлинмалари маълумотларни ягона ахборот тизимига киритади. Ҳайвонларга қулоққа тақиладиган биркалар берилади. Масалан, йирик ва майда шохли қорамол, туя ва чўчқалар учун тавро, от ва эшаклар учун клейма, кучук ва мушуклар учун эса жетонлар берилиб, улар индивидуал рақамланади. Шунингдек, барча турдаги ҳайвонга электрон чип ўрнатилади. Идентификациялаш жараёни пулли, бироқ унинг нархи аҳоли учун ҳамёнбоп.

Маълумотлар базасида ҳайвонларнинг рақами, тури, жинси, лақаби, туғилган жойи ва вақти, эгасининг исм-шарифи ҳамда манзили, сақланиш жойи, ветеринария пас­порти ҳақидаги маълумотлар ҳамда ҳайвоннинг расми ҳам ўрин олади.

Мутахассислар фикрича, жониворларни давлат ветеринария хизмати рўйхатидан ўтказиш ҳамда идентификация қилдириш мажбурийдир. Шу боис, идентификация қилинмаган ҳайвонларни сақлаш ва боқиш тақиқланади. Тегишли атрибут ёки ветеринария паспорти бўлмаган ҳайвон рўйхатга олинмаган деб саналади ва у назоратсиз ҳисобланади. Ҳайвон эгаси эса қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Йирик ва майда моллар, шунингдек, туя­лар туғилганидан ўттиз кун ичида, от ва эшаклар тўрт ойликдан, кучук ва мушуклар уч ойлик бўлганидан сўнг ҳисобга олинади.

Мабодо, жонивор эгаси алмашса ҳам идентификацион рақамли атрибут ўзгаришсиз қолади. Ветеринария паспортидаги маълумотларгина ўзгартирилиб, маълумотлар базасига киритилади. Ушбу жараёнда ҳайвоннинг янги эгаси доимий яшаш жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига етти кун ичида ҳайвонни ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилиши лозим.

Агар ҳайвон ўлган, йўқ қилинган ёки сў­йилган бўлса, ветеринария хизмати томонидан ID-атрибут ва ветеринария паспорти йўқ қилинади ва бу ҳақда маълумотлар базасида қайд этилади. Гўшти истеъмол қилинадиган ҳайвонлар учун базага маълумот киритилганида, у ерга гўшти истеъмол қилингани ёки йўқ қилингани қайд этилади. Бунда фуқаро ID-рақамли атрибут ва ветеринария паспорти йўқ қилиниши учун уни бир ҳафта муддат ичида яшаш жойи бўйи­ча давлат ветеринария хизматига топшириши зарур.

Таъкидлаш жоиз, ушбу тизимнинг жорий этилиши аҳолига қулайлик яратади. Масалан, аввало, давлат томонидан ҳайвонларни назорат қилиш механизми осонлашади. Шунингдек, аҳолига етказиб бериладиган гўшт, сут, тухумнинг ветеринария жиҳатдан хавфсизлиги таъминланади.

Давлат ветеринария назорати бошқармаси ходимларининг билдиришича, электрон идентификациялаш тўлиқ ишга тушгандан сўнг ихтисослашган сўйиш корхоналарида сўйилган ҳар бир ҳайвон гўшти, масалан, бир, икки, беш ва ҳ.к килограммларга ажратилиб, унга маркировка ёпиштирилади. Шунда аҳолимиз сотиб олган маҳсулоти ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўладилар.

Г.САЙДАЛИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"