Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4519
11079
10729

+350
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
203680
276658
19663

+256995

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 572 613
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Каттахўжаевлар сулоласи

baliqchiliq_160Бешариқликлар балиқчиликка ихтисослаштирилган “Сирдарё” фермер хўжалиги эгаларини Каттахўжаевлар сулоласи дейишади. Бу гапда жон бор. Хўжаликда балиқ етиштиришни кўпайтириш атроф-муҳит озодалиги ва ободонлигини таъминлаш, маданий-маиший иншоотлар барпо этиш ва янги иш ўринлари яратиш йўналишларини айнан Каттахўжаевларнинг оила аъзолари бошқармоқдалар. Бир вақтлар дарё бўйидаги қаровсизликдан хароб ботқоқликка айланиб қолган ерларда бу оила аъзолари эндиликда ҳамманинг ҳаваси келадиган мафтункор балиқ ҳавзаси барпо этдилар. 2016 йилда хўжалик ҳовузларида 130 тонна балиқ етиштирилган бўлса, ўтган йили истеъмолчиларга 180 тонна шифобахш маҳсулот етказиб берилди.

Мазкур хўжалик эндиликда ўз фаолиятини қўшни вилоятлардаги балиқчилик хўжалиги ва корхоналари билан ҳамкорликда олиб бормоқда. Масалан, майда балиқ човоқлари Тошкент вилоятидаги балиқ заводидан олиб келинади. Етиштирилган маҳсулот эса республикамизнинг кўпгина вилоятларига шартнома асосида етказиб берилади. Менежер Жавҳарбек Каттахўжаевнинг айтишича, хўжаликнинг Чиноз, Андижон, Наманган ва Қўқонда ўз савдо объектлари мавжуд. Балиқ етиштиришни кўпайтириш ва сифатини замон талабларига мослаштириш учун 70 гектар майдонни эгаллаган сунъий ҳовузларни янада кенгайтириш, “Қўқондонмаҳсулотлари” АЖ корхонасидан олинаётган балиқ озуқаси таркибини бойитиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Яқинда ҳавзаларни тоза сув билан тўлдириш мақсадида “Капиталбанк”дан олинган 400 млн. сўм кредит ҳисобига Сирдарёдан сув тортиб чиқарадиган насос мосламалари сотиб олинди.

Хўжалик маблағи ҳисобига замонавий, кўп тармоқли хусусий шифохона ҳам ишга туширилди.

– Шифохонамизда терапия, кардиология, гинекология бўлимлари, диагностика хонаси, лаборатория ва 100 кишига мўлжалланган станционар (оромгоҳ) мавжуд, – дейди клиника раҳбари Дилбархон Каттахўжаева. – Биз нафақат балиқчилар ва ҳамқишлоқлар, балки бу ерга келаётган кўплаб меҳмонлар ва саёҳатчиларга ҳам намунали хизмат кўрсатиб, элнинг дуосини оляпмиз.

Мухторхон Каттахўжаев бошлиқ бу фермер хўжалигининг режалари ва истиқболи жуда порлоқ.

Баҳодир ЭРГАШЕВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"