Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4510
11079
10729

+350
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
203671
276658
19672

+256986

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 572 605
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ижтимоий тармоқ –“қармоқ”ми?

 

social_nest_160Бугунги кунда терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализм (ТОКТЭР) масалаларини ёритишда ОАВ ва ижтимоий тармоқларнинг ўрни жуда муҳим аҳамият касб этади. Чунки ёвуз кучлар аллақачон ахборот майдонида, биз хоҳлаймизми, йўқми, ўз қиёфаларини яратишга улгурдилар.

Зўравон экстремистик фаолият юритувчилар Интернет тармоғи имкониятларидан эмин-эркин, ҳеч қандай тўсиқларсиз кенг фойдалана бошлади. Турли экстремистик гуруҳларнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳаракатларининг кескин фаоллашгани инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат.

Нима учун ана шу қора кучлар ОАВ имкониятларидан фойдаланишга интилмоқдалар? Ижтимоий тармоқ – “қармоқ”ми? “Аёл муаллиф” технологияси нима? Ахборот майдони ва аудиторияга бугун қандай ташхис қўйиш мумкин? Бу борада ОАВнинг роли қандай? Асосий профилактика ишлари нималардан иборат бўлиши керак?

Ушбу долзарб саволларга жавоб излашдан олдин ижтимоий тармоқларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ОАВ билан муносабатлари масаласига ойдинлик киритиб ўтиш ўринли бўлар эди.

XXI асрнинг иккинчи ўн йиллигида ижтимоий тармоқлар (инг. social media) жаҳон медиамаконида фаолият юритиб келаётган анъанавий ОАВ билан шу қадар аралашиб, баъзи ҳолатларда эса умуман қўшилиб кетдики, бунинг натижасида уларни бир-биридан ажратиб кўрсатиш ёки уларни бир-бирларига қарши қўйиш мантиқсиздек туюлмоқда.

Энг муҳими, бугунги даврда ижтимоий тармоқлар анъанавий ОАВ билан чамбарчас боғланиб, биргаликда ривожланиб борар экан, республикамизда мавжуд ички имкониятларни мувофиқлаштирган ҳолда улардан кенгроқ ва самаралироқ фойдаланиш мумкинми, деган саволни олдимизга қўйишимиз керак. Ана шу тармоқлардаги ахборот оқимларини тўғри йўлга солиш, жаҳон тажрибаси асосида хабарлар ва янгиликларни кузатиб бориш ва уларни тартибга келтириш, зарур ҳолатларда бошқариб боришни йўлга қўйиш, юзага келаётган янги тенденция­ларни тадқиқ этиш, бу борадаги қонунчилик базасини мустаҳкамлаш орқали самарадорликни ошириш зарур.

Айнан юқорида санаб ўтилган ва бош­қа қатор муҳим масалалар борки, уларни назарий жиҳатдан чуқур ўрганиш, таҳлил этиш ҳамда бу борада зарур тавсиялар ишлаб чиқиш давр талабидир.

Умуман олганда, ижтимоий тармоқларнинг пайдо бўлиши Интернетнинг тараққий этиши ва унинг оммалашиши билан боғлиқ табиий бир ҳодиса ҳисобланади.

Дарҳақиқат, бугун кўпчиликнинг куни нафақат бир пиёла чой устидаги нонушта билан, балки у ёки бу ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифани кўздан кечириш, яъни “сеть”(рус. тармоқ)даги янгиликлар билан танишишдан бошланади.

Ҳозирги пайтда Ер куррасининг қарийб 50 фоиз аҳолиси бирон-бир ижтимоий сайтда фаолдир. Уларнинг айримлари эса бир вақтнинг ўзида бир нечта тармоқда рўйхатдан ўтган.

Статистик маълумотларга кўра, дунё ёшларининг 96 фоизи ижтимоий тармоқлар воситасида ўзаро мулоқотга киришишмоқда.

Айрим ҳолатларда баъзи ёшларнинг оммавий тармоқларга муккасидан кетиб, ўз вақтларини беҳуда сарфлаши яхши оқибатларга олиб келмаяпти. Бу ҳақда ҳиндистонлик олим К.Шривастава алоҳида фикр билдириб, ижтимоий тармоқлардан аниқ мақсадда фойдаланиш жоизлиги, акс ҳолда, у вақтнинг бесамар кетишига олиб келишини таъкидлаган эди.

Афсуски, “ўргимчак тўрига илинган” айрим ёшларнинг ўқиш ва ишга муносабати ўзгариб, ҳаётга бефарқлиги кучайиб бормоқда. Дарвоқе, яқинда пойтахтлик ёш бир такси ҳайдовчиси “бундан атиги икки-уч кун олдин тўйи бўлган синфдошини маҳалладаги Интернет кафега шошиб кетаётганини кўриб, ҳайрон қолганлиги”ни суҳбат чоғида афсус ва киноя билан ҳикоя қилиб берган эди.

Ҳақиқатан ҳам, Интернетни бежизга ўргимчак тўрига ўхшатишмаган. Чунки унинг домига бир марта тушган одамни, агар у ақлини ишлатмаса, ўз гирдобига буткул тортиб олиши турган гап. Муаммонинг ижтимоийлиги ҳам ана шунда...

ОАВ vs Twitter

2008 йилда Мумбайда содир этилган теракт пайтида фуқароларга тезкор ахборот етказиш масаласида Twitter тарихда биринчи марта ижтимоий тармоқнинг ОАВга яқинлигини исботлаб берди.

Россиядаги ижтимоий тармоқлар нисбатан кеч ривожланди. Лекин уларнинг тез орада оммалашиб кетганлигини кузатиш мумкин.

“В контакте” лойиҳасини петербурглик дастурчи Павел Дуров (ҳаммуаллиф – унинг акаси Николай) 2006 йилда ишлаб чиқди. Мазкур сайт кўп жиҳатдан жаҳонга машҳур Facebook тармоғига ўхшайди. Аммо бу фактни лойиҳа муаллифлари инкор этишади.

Бугунги кунда “В контакте” МДҲ ҳудудидаги энг оммавий ижтимоий тармоқ даражасига кўтарилди. У фойдаланувчилар сонининг кўплиги бўйича дунёдаги 30 таликка киради. Бундан ташқари, “рунет” (Россия домени)даги энг йирик видео ва аудиохостинг имкониятига эга бўлган порталдир.

Classmates.com сайтининг Россиядаги эгизаги сифатида 2006 йилда Альберт Попков муаллифлигидаги “Одноклассники” лойиҳаси пайдо бўлди. Ушбу ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларга, асосан, ҳозирги ва собиқ синфдошлар билан алоқа ўрнатиш имкониятини берди.

Ўзбекистонда ҳам бир қатор миллий ижтимоий тармоқлар шаклланмоқда. Улар қаторига sinfdosh.uz ва muloqot.uz порталларини киритиш мумкин.

Юқорида санаб ўтилган турли оммабоп ижтимоий тармоқларга хос умумий характер шундан иборатки, улардан биронтаси ярим йил ўтгандан кейин ҳам бугунгидек машҳур бўлиб қолаверади, деб айтиш мушкул. Чунки бу каби сайтларни қўллаб-қувватловчи технологиялар кун сайин ўзгариб, янгиланиб бормоқда.

Яна муваффақиятли янги лойиҳалар юзага келиб, олдинги лидерларни бозордан сиқиб чиқариши эҳтимоли жуда катта.

Ижтимоий тармоқлар таснифи

Мавжуд ижтимоий тармоқларни уларнинг турларига қараб қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин:

– оммабоп ижтимоий тармоқлар (Facebook, MySpace, Vkontakte ва бошқ.);

– реал вақт режимида Интернет фойдаланувчилари ўртасида хабар алмашиш тармоқлари (Skype, ICQ, MSN Messenger ва бошқ.);

– бир нечта фойдаланувчининг ўзаро боғланиб, реал вақт режимида мулоқотга киришишига хизмат қилувчи Интернет-чатлар (суҳбат майдончалари);

– қизиқарли ва долзарб мавзуларни олиб чиқиб, уларни шарҳлаш ва муҳокама қилиш имкониятини берувчи Интернет-форумлар;

– айрим фойдаланувчиларнинг шахсий онлайн-журналларини ташкил этувчи Веб-блоглар;

– ташриф буюрувчилар томонидан тўлдириб борилиши ва таҳрир қилиниши мумкин бўлган порталлар, яъни Вики-справочниклар (Wikipedia);

– шахсий видеоматериалларни бепул асосда жойлаштириб бориш имкониятини берувчи Интернет-хостлар (YouTube).

2018 йилги статистик маълумотларга кўра, ўзининг 14 ёшини қаршилаган Facebook дунёда энг машҳур ижтимоий тармоқ даражасида қолмоқда. Бу ерда рўйхатдан ўтганлар сони 2 млрд. кишидан ортди.

Ундан кейинги ўринларни эса Twitter, Instagram, LinkedIn, Google+, Pinterest, Snapchat, YouTube, Reddit, WhatsApp, Flickr, Weibo эгаллаган.

Миллий ОАВ ижтимоий тармоқларда фаоллашмоқда

Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган қатор ОАВ томонидан юқоридаги машҳур ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланиш ишлари йўлга қўйилмоқда. Бугунги кунда мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатлар соҳадаги энг янги ва муҳим тенденциялардан ҳисобланади...

Таъкидлаш керак, Ўзбекистондаги даврий нашрлардан ташқари ижтимоий тармоқларнинг ўзида ҳам жонажон Ватанимизни улуғловчи, унинг тарихи ва маданиятини севувчи кишиларни жамлаган ижтимоий гуруҳлар мавжудки, улар ҳам жаҳон медиамаконида диёримиз обрўсини оширишга хизмат қилишлари шубҳасиз. Энг муҳими, бу каби ижтимоий гуруҳлар республикамиз аҳолиси, айниқса, ёшларни янада жипслаштириб, улар орасида ҳар қандай ёвуз ниятли кишилар ғояларига ўрин қолдирмасликка ҳисса қўшди.

Бунга мисоллар талайгина. “Facebook” тармоғидаги 20 мингга яқин кишини жамлаган “I love Uzbekistan”, ўз вақтида 10 мингдан ортиқ фойдаланувчига эга бўлган “I like Uzbekistan” ва 35 минг фойдаланувчини бирлаштирган “I love Tashkent” ҳамда бошқа қатор гуруҳларни санаб ўтиш мумкин.

Дарҳақиқат, дунёда ижтимоий тармоқларнинг салмоғи ортиб, фойдаланувчилар сони кун эмас, соат сайин кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Айрим давлатларда улар тақиқлаб қў­йилган бўлса-да, айнан ушбу тармоқларга дунёнинг кўпчилик мамлакатларида асосий ахборот манбаи сифатида қараладиган бўлди.

Табиийки, юқорида санаб ўтилган жаҳонга машҳур ижтимоий тармоқлар имкониятларидан фойдаланиш яхши натижалар бериши шубҳасиз. Лекин, фикримизча, Ўзбекистондаги даврий босма нашрларнинг, таҳририятлар аъзоларининг, оддий журналистларнинг ана шу тармоқларга шунчаки, ихтиёрий ёки янги “урф-одатга кўра” уланишини бироз тартибга солиш вақти келди. Чунки улар айрим ҳолатларда текширилмаган хабарлар, янгиликларга муносабат билдириб, ўзлари ишлаб келаётган ОАВ нуфузига салбий таъсир кўрсатмоқдалар.

ОАВ учун ижтимоий тармоқлар самарадорлигини ошириш мумкинми?

Хорижий экспертларнинг қайд этишларича, анъанавий ОАВ ва медиа компаниялари ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланишлари мумкин.

Айрим ахборот ташкилотлари ижтимоий тармоқларда иш олиб бориш учун махсус мухбир ёки муҳаррирларни ишга жалб қилишади. Муҳими, бу борада ўйланмай қилинган ишлар ёки шошқалоқлик оқибатида ОАВнинг обрўсига путур етмаслиги керак.

Ушбу йўналишдаги ҳаракатларнинг барчаси таҳририят томонидан ички қоидалар, кодекслар ёки тавсиялар билан алоҳида белгилаб қўйилиши керак. Чунки газета ва журналлар, ахборот агентликлари, телевидение ва радио мухбирларининг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти маълум бир тартиб доирасида бўлгани маъқул. Уларнинг ижтимоий тармоқда қолдирган “пост”, “коммент” (муносабат, шарҳ)лари ҳар доим ҳам таҳририят сиёсатига, унинг мақсад ва вазифаларига тўғри келавермайди.

Ўйлаймизки, бу борада Ғарбдаги етакчи ОАВ томонидан қўлга киритилган айрим тажрибаларни республикамиз шароитида ҳам қўллаш мумкин.

Мисол учун, Ассошиэйтед Пресс (АР), Франс пресс (FP), Би-Би-Си (BBC) таҳририятлари ўз ходимларининг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини аниқ қоидалар билан тартибга солиб қўйган.

2012 йилнинг июль ойида Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги томонидан қабул қилинган “АР ходимлари учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш қоидалари”да белгиланганидек, ушбу агентликда меҳнат қилаётган ҳар қандай мухбир ижтимоий тармоқларда фаол бўлиши мумкин. Лекин “у фундаментал қадриятларни ҳурмат қилиши даркор. Айни пайтда, айтайлик, ҳали охиригача аниқланмаган бирон-бир чигал хабарга доир шахсий муносабатини ёки фикрини тармоқ орқали билдира олмайди”.

Демак, ижтимоий тармоқларнинг мамлакат имижини шакллантиришдаги, яъни мустақил давлатимиз қўлга киритаётган оламшумул ютуқларни жаҳон медиа маконига кенг тарғиб қилишдаги ўрни тобора ортиб бормоқда.

Беруний АЛИМОВ,

филология фанлари бўйича

фалсафа доктори.

ЎзА. 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"