Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4523
11079
10729

+350
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
203684
276658
19659

+256999

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 572 618
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Металл парчаларини топшириш қоидалари

 

metall_160_3221Республика иқтисодиёти соҳаларининг хўжалик фао­лияти жараёнида ва аҳолининг ҳаёт фаолияти давомида ҳосил бўлувчи рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндиларини иккиламчи ресурслардан маҳсулот ишлаб чиқариш учун қайта ишлаш жараёнига жалб қилиш муҳимдир. Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 6 июндаги “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори шу жиҳатдан муҳим. Ушбу ҳужжат билан жисмоний шахс­ларга металл топширишга рухсат этилди. Шунинг­дек, 2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилотларнинг тугатилиши, реконс­трукция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида ҳисобдан чиқариладиган таркибида рангли ва қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар фақат “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ ва “Ўзметкомбинат” АЖга эркин нархда топширилиши керак.

Масаланинг бошқа жиҳати ҳам бор. Айрим жисмоний шахслардан металл чиқиндиларини қайта ишлашга қабул қилишда чекловлар мавжуд. Бу борада “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ тайёрлов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мирмақсуд Мирпўлатов тушунтириш берди.

– Қандай металларни сотиб олиш тақиқланган?

– Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, жисмоний шахслардан рангли ва қора металларнинг электр техникаси, саноат, ҳарбий аҳамиятга эга бўлган парча ва чиқиндиларини, шунингдек, темирйўл, ҳаракатдаги таркиблар ва авиация транспорти қисмларини сотиб олиш тақиқланади.

– Бундай чиқиндаларни топширишга уриниш қандай жазоланади?

- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан, қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган рангли металларни, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш – уларни мусодара қилишга, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳолат маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Жиноят кодексига асосан, жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади ва энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

– Кимлар металл топшириш ҳуқуқига эга эмас?

– Юқорида қайд этилган қарорга кўра, 16 ёшга тўлмаган шахслардан металл парчаларини қабул қилишга йўл қўйилмайди. 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслардан металл парчаларини қабул қилишга қонуний вакилларининг уларнинг паспортига оид маълумотлар ва яшаш манзиллари кўрсатилган ёзма розилиги мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

– Топширилган металл учун тўлов қай тарзда амалга оширилади?

– Қабул қилинган металл парчалари учун тўлов пул маблағлари билан бозор асосида аниқланадиган эркин нархлар бўйича, юридик шахслар учун – нақдсиз шаклда, жисмоний шахслар учун – нақд шаклда, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ, тўловнинг бошқа усулларида амалга оширилади.

Қарорга кўра, жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металл парчалари рўйхатига 84 турдаги маҳсулот киритилган.

Наргиза МАМАЗИЯЕВА суҳбатлашди.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"