Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4517
11079
10729

+350
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
203678
276658
19666

+256992

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 572 611
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ёш банкирлар танлови

bankir_1604“Энг фаол ёш банк ходими” танлови 2014 йилдан буён ҳар икки йилда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси рес­публика кенгаши, Марказий банк ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этиб келинмоқда.

Жорий йилги танловда 1-ўринни “Қиш­лоққурилишбанк” АТБ лойиҳаларни экспертиза қилиш ва молиялаштириш бўлими бошлиғи Даврон Ғоипов қўлга киритди.

2-ўринга Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки халқаро молия муассасалари билан ҳамкорлик қилиш ва хорижий кредит йўналишларини жалб этиш бошқармаси бошлиғи Мангуберди Абдукаримов сазовор бўлди.

3-ўрин эса “Orient Finans” ХАТБ марказий амалиёт филиали кредитлаш бўлими 1-тоифали мутахассиси Наврўза Мирҳамидовага насиб этди.

– Инсоният тарихи моддий ва маънавий ресурслар ҳисобига бардавомийлик касб этмоқда. Уларни бир-биридан фарқлаб, моддий ресурслар чекланганини, маънавийси эса тугалланмас бойлик эканлигини таъкидлаш мумкин, – дейди “Ўзмиллийбанк”нинг халқаро молия муассасалари билан ҳамкорлик қилиш ва хорижий кредит йўналишларини жалб этиш бошқармаси бошлиғи Мангуберди Абдукаримов. – Магистрлик даражасини Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида олиш насиб этди. У ерда қатор устозларим йўл-йўриғида “Билимларни бошқариш” мавзуида тадқиқот олиб бориб, ушбу беқиёс бойликнинг соҳалар ривожидаги ўрнини чуқурроқ таҳлил этдим. Ишим бугунги кунда “Ўзмиллийбанк” раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Банк рақобатбардошлигини ошириш мақсадида кадрлар захирасини кучли билимга эга, иқтидорли ёшлар билан тўлдириш саъй-ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хорижий молиявий инс­титутлар билан ҳамкорликда тизимда фаолият юритаётган ёш ходимларнинг малака ва салоҳиятини оширишга қаратилган семинар ҳамда тренинглар ташкил қилинмоқда. Уларнинг чет элда халқаро даражадаги илмий-амалий конференцияларда иштирок этиши, нуфузли банкларда касбий тажриба орттириши таъминланмоқда.

Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида Ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини оширишда бу каби танловларнинг ўрни катта.

Ўз мухбиримиз.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"