Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4528
11079
10729

+350
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
203689
276658
19654

+257004

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 572 623
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Етти йиллик абитуриент

abiturient_160_22511Тунов куни Алишер исмли танишимни учратиб қолдим. Анча йиллар илгари олий маълумотли бўлиш илинжида ҳали у, ҳали бу олийгоҳга ҳужжат топшириб юрарди. Гап орасида “ўқишингиз нима бўлди?” деб сўрадим-у, шу билан Алишернинг етти йиллик саргузаштларини эшитиб, ҳайратдан ёқа ушлаб қолдим.

– Коллежни эндигина тамомлаганимдан сўнг ҳужжатларимни университетга топширдим, – дея ҳикоя­сини бошлади у. – Тест топшириқларини бажариб, ҳамма қатори мен ҳам жавоблар чиқишини кута бош­ладим, бироқ омадим келмади. Коллеж даврида дарсда камнамо бўлганим ёки имтиҳон олдидангина китоб варақлаганим панд берди. Шу кундан бошлаб: “Агар бирор танишинг бўлмаса, университетнинг остонасини ҳам орзу қилма”, деган ғалати фикр хаёлимга муҳрланиб қолди.

Шу алфозда бир йил ҳам ортда қолди. Молиявий жиҳатдан бироз қийинчилик юзага келгани сабаб “танка” топишга имконият етмади. Сўнгра яқин курсдошим тест топшириш жараёнида “кўмаклашиб” юборишини, имтиҳонга ўзим билан “шпаргалка” ва мобиль телефон олиб киришим лозимлигини тайинлади. Аммо бу режа ҳам чиппакка чиқди. Имтиҳонга кириш олдидан махсус назоратчиларнинг кўриги вақтида телефон ва қўлланмаларимни “олдириб” қўйдим. Яна бир йилни бирор янги “режа” тузиш билан ўтказдим.

Бу сафар, албатта, бақувватроқ “танка” топишим ва қайси йўналишда бўлмасин ўқишим зарур эди. Маҳалламизда нуфузли олий ўқув юртининг собиқ ўқитувчиси яшайди. Галдаги имтиҳон олдидан ота-­онам шу ўқитувчидан ёрдам сўраб кўрдилар. У ҳам мени фалон пул эвазига бирор “енгилроқ” факультетга ўқишга олиб кириб қўйишини айтди. Биз рози бўлдик.

Мана, тест синовлари яна бош­ланди. Таниш ўқитувчимнинг гапига кириб, у айтган факультетга ҳужжатларимни топширдим. Имтиҳон куни! Икки соат вақт ўтиб бўлди, бироқ ҳеч ким менга ёрдам бермасди. Имтиҳон тугашига ўн дақиқа вақт қолганда назоратчи аёл тест жавоб варақаларимни топширишимни айтди. “Танкам” ишни дабдала қилгани, мени алдаб кетганига ишонч ҳосил қилиб бўлган эдим.

Имтиҳондан чиқиб, собиқ ўқитувчи ҳузурига бордим. У менинг “ишим” юзасидан бироз олдин телефонда суҳбатлашганини, ноябрь ойи охирида қўшимча равишда қабул қилинадиган талабалар орасига қўшиб қўйишини айтди. Ноябрь ойи у ёқда турсин, қиш яримланганда ҳам “танкам”дан садо чиқмади. Ортидан чопа-чопа, берган пулимнинг ярмини ҳам қайтариб ололмадим.

Ҳар сафар ўқишдан йиқилганим ҳақидаги хабарни эшитиш ўзимнинг ҳам жонимга тегди. Ота-онам мени уйлантириш пайида юрар, мен эса фақатгина олий маълумотли деган номга лойиқ бўлганимдагина оила қуришим кераклигини айтиб, уларни ҳам андармон қила бошладим.

Орадан беш йил ўтди. Беш йил давомида ҳам аниқ бир соҳани танламаганим, фалон университетнинг фалон факультетига кириш бали пастроқ экан, деган гап-сўзларнинг ортидан қувиб юриш ўзимни ҳам зада қила бошлади.

Олтинчи йил эса ўқишга ҳужжат топшириш фикри­дан қайтдим. Онам тутқазган ноннинг бир четини тишлаб, ҳарбий хизматга отландим. Ҳарбий хизмат мени чинакам комил инсон қилиб тарбиялади, десам янглишмайман. Хизматим қониқарли бўлгани сабаб ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлдим.

Ҳужжат топширишга бироз кеч бўлганлиги менга қўл келди. Шаҳар марказидаги ўқув курсларидан бирига қатнай бошладим, бу сафар хаёлимда ўқишга кирсам, бас, деган ҳар йили мени қийнайдиган ўй умуман йўқ эди.

Вақт чархпалаги айланиб, яна олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш фурсати етиб келди. Мен ҳам барча абитуриентлар сингари пойтахтимиздаги нуфузли университетнинг чет тиллар факультетига кириш учун илк қадам ташладим. Яна имтиҳон куни, лекин ҳолат бу сафар бошқача. Сабаби, ўзимга бўлган ишончми ёки қандайдир куч менга ёрдам берди, тест саволларини ишлаб чиқиб, хотиржамлик билан уйга қайтдим.

Имтиҳон жавоблари чиққанида ўзимни давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган талабалар рўйхатида кўриб, йиғлаб юбордим. Бу мен учун дунё­даги энг тотли туҳфа эди. Боиси, етти йил деганда олий ўқув юрти талабаси бўлган эдим-да!

Алишернинг ҳаяжонли ҳикоясини эшитиб, шижоатли инсон кўзлаган мақсадига эриша олишига яна бир карра амин бўлдим. Энг асосийси, ўқиш, ўрганиш, ўз олдимизга қўйган катта мақсад сари дадил одимлаб, марраларни забт этишдан толмасак бўлгани!

Валижон ҚАМАРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"