Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7597
7110
7272

-162
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
125183
254685
120133

+134552

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 675 569
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Фанимизнинг эртанги салоҳияти

fan_160_22211Фан мамлакатимизда ишлаб чиқариш кучларининг ажралмас қисмидир. Шундай экан, фанни равожлантириш, унинг натижавийлигини таъминлаш долзарб масаладир. Аммо шуни очиқ-ойдин айтиш зарурки, сўнгги йилларда мамлакатимизда фанни ривожлантиришга унинг самарадорлигини оширишга етарли даражада эътибор берилмаганлиги сезилмоқда. Фанда бюрократик ва бошқа ҳолатлар пайдо бўлди.

Фанлар академиясининг нуфузини пасайтириш, бир қатор илмий-иқтисодий институтларни тугатиш, беш йил давомида Олий аттестация комиссияси фаолиятининг деярли тўхтатилиши, бир поғонали диссертация ҳимоясига ўтиш ва бошқалар фан ривожланишига салбий таъсир кўрсатди. Фундаментал, амалий, гуманитар фанларнинг савияси пасайди. Айниқса, фаннинг техника, технология, физика, кимё йўналишларида изланишлар деярли тўхтаб қолди. Фанга сарфланаётган давлат маб­лағлари етарли даражада бўлмади.  Жаҳон тажрибаларига назар ташласак, ривожланган давлатларда, айниқса, АҚШ ва ЕИ мамлакатларида фан тараққиётига қилинадиган сарф-харажатлар ҳамда унга бўлган эътибор жуда юқори эканини кўрамиз. Мазкур мамлакатларда фанга ЯИМнинг 2-3 фоизи ажратилади. Японияда бу кўрсаткич 4 фоизга, Жанубий Кореяда эса 6 фоизга тенгдир. Инновацион ривожланиш йўлига ўтган мамлакатлар кучли фундаментал ва амалий фанга, юқори сифатли таълим тизимига эга бўлиши керак, яъни инновацион иқтисодиёт ва ахборатлашув шароитида ҳар қандай мутахассис фан ва бошқа соҳаларда ўзининг билими билан новаторлик ғояларини, янгиликларни яратишга қодир бўлмоғи лозим.

Ҳозирда мамлакатимизда 217 та илмий-тадқиқот муассасасида 8,0 минг ва олий ўқув юртларида 28,1 минг профессор-ўқитувчи, илмий ходим, 1,9 минг докторант фаолият юритмоқда. Кўриниб турибдики, илмий-тадқиқотларни амалга ошириш борасида катта салоҳият мавжуд. Мустақилликнинг бошланғич даврида ҳаёт мураккаблашгани, иш ҳақи пасайгани сабабли кўп илмий ходимлар, тадқиқотчилар бошқа фаолиятга ва хорижга кўчиб кетдилар. Жуда катта салоҳиятли академиклар, фан докторлари ва номзодлар деярли фан билан шуғулланмай қўйишди. Бу, ўз навбатида, фаннинг равожланишига, янги ва инновацион ғояларни яратишга салбий таъсир кўрсатди.

Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши янги босқичга ўтиши натижасида фан соҳасида ислоҳотлар ва жиддий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Фанни ривожлантириш ва тўғри йўлга қўйиш учун ривожланган давлатлар тажрибасидан самарали фойдаланиш борасида қатор ижобий ишларга қўл урилмоқда. Ўзбекистон фанининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун, авваламбор, Фанлар академиясининг нуфузи тикланди, янги вазирликлар, агентликлар ташкил этилди. Диссертатциялар тайёрлашнинг икки босқичли тизими қайта тикланди. Олий аттестация комиссиясини ислоҳ қилиш кун тартибига қў­йилди. Олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари ходимларининг иш ҳақи 2018 йилнинг сентябридан 25 фоиз оширилади. У ёки бу соҳа бўйича хизмат кўрсатган унвонга эга профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар пенсиялари, пенсияга чиқиб меҳнат фаолиятини давом эттираётганларнинг пенсияси 100 фоиз бериладиган бўлди. Грантлар бўйича иш олиб бораётган илмий ходимлар меҳнат ҳақи икки баравар кўтариладиган бўлди. Ўйлаймизки, фан соҳасидаги бундай ўзгаришлар Ўзбекистон фани салоҳиятини янада оширади.

“Ҳаракатлар стратегияси” дастурида 2017-2021 йилларда фаннинг ривожланишига алоҳида эътибор берилган.

Шу билан бирга, айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистонда фанни ривожлантириш борасида бир қатор камчилик­ларни бартараф этиш вақти келди. Жумладан, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашда тарқоқликка барҳам бериш ва олий таълимдан кейинги босқич самарадорлигини ошириш; олий малакали илмий ва илмий педагог кадрларни тайёрлашда мавжуд талабларнинг халқаро стандартларга тўғри келмаслиги ва маҳаллий фан ютуқларининг жаҳон илмий ҳамжамиятга интеграция қилинмагани; юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашда олий таълим ва илмий-тадқиқот инс­титутлари мустақиллигининг чегараланганлиги; олий таълимдан кейинги тизимда юқори малакали кадрларни тайёрлашда иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш секторидаги замонавий юқори технологияларни ҳисобга олмаслик; фан ривожидаги долзарб масалаларни ҳал қилишда юқори тажрибага ва салоҳиятга эга бўлган илғор хорижий илмий муассасалар билан кенг ҳамкорлик даражасининг пастлиги ва ҳоказо.

Таъкидлаш жоизки, фанни ривожлантиришнинг асосий хусусиятларидан бири жамиятда интеллектуал капитални оширишдир. Бунинг учун “билимлар иқисодиёти”ни, “инновацион иқтисодиёт” ёки инновация капиталини ошириб бориш талаб этилади. Бундай ўзгаришлар, албатта, фундаментал ва амалий фанларни тубдан яхшилаш натижасида қолоқ мамлакатлар, яъни қувиб борувчи иқтисодиётдан илгарилаб кетувчи иқтисодиётга ўтишни таъминлайди. Масалан, айрим давлатлар қора-оқ технологияга асосланган телевизорларни ишлаб чиқувчи бўлса, фани ривожланган давлатлар масофавий бошқаришга асосланган рангли телевизорларни ишлаб чиқарган. Бошқача қилиб айтганда, қувиб борувчи иқтисодиёт, яъни янги технологияга асосланган ишлаб чиқаришни ўзлаштириб (миллион ёки миллиард долларни сарфлаб) ривожланган давлатларда бу технология аллақачон амалиётга жорий этилган. Бизда эса бу технологияни ўзлаштиргунча, улар бундан фарқли равишда янги технологияга, яъни нанотехнологияларга ўтади. Агарда фанда жиддий ўзгаришлар амалга ошмаса, бизнинг иқтисодиёт қувиб борувчи иқтисодиётга асосланиб қолаверади.

Шавкат ЗАЙНУДДИНОВ,

и.ф.д., проф.

Равшан НУРИМБЕТОВ,

и.ф.д., проф. 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"