Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Боғбонликдан завқ олган олим


millerАмерикалик иқтисодчи Мертон Миллер 1923 йил 16 майда Бостон (АҚШнинг Массачусетс штати)да туғилган. У Жоул ва Сильвия Миллерларнинг ёлғиз ўғли эди. Унинг отаси Гарвард университетини тугатиб, адвокат бўлиб фаолият юритган. Мертон ҳам отасининг изидан бориб, ўрта мактабни битиргандан сўнг 1940 йилда Гарвард университетига ҳуқуқшунослик ихтисослиги бўйича ўқишга кирди ва 1943 йилда уни битириб, бакалавр даражасини олди. Бироқ аслида Мертон ҳуқуқшуносликка қизиқмас, фан сифатида уни кўпроқ иқтисодиёт жалб қиларди. Ўша пайтларда университетда иқтисодиёт назарияси бўйича маърузалар олиб борилар эди. Мертон ҳамда унинг курсдоши Р.Солоу бу маърузаларни зўр иштиёқ билан тинглаб, соҳага бирдек қизиқа бошладилар.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Мертон иқтисодчи бўлиб аввалига Молия вазирлиги солиқ инспекцияси бўлимида, кейинчалик АҚШ Федерал резерв тизими бошқарувчилар кенгашининг тадқиқотлар бўлимида хизмат қилди. 1949 йилда у Балтиморда (Мэриленд штати) Жон Ҳопкинс университетида таҳсил олишни давом эттирди. 1952 йилда у ерда докторлик даражасини олди ва 1952-53 йилларда Лондон иқтисодиёт мактабида дарс бера бошлади. Кейинчалик Карнеги технологик институтидаги (ҳозирда Карнеги-Меллон университети) Саноат бошқаруви олий мактабида ишлади. Мазкур муассаса ўз пайтида тадқиқотлар олиб борадиган АҚШдаги энг нуфузли бизнес мактабларидан бири эди.

Карнеги институтида Мертон Г.Саймон ва Ф.Модильяни билан ҳамкорликда иш олиб борди. Агар корпорация молияси бўйича исталган дарслик олиб қаралса, иккита “ММ” ҳарфлари бирикмасини деярли барча бўлимларида кўриш мумкин. Бу, юқорида айтиб ўтганимиздек, Модильяни ва Миллер исмларининг бош ҳарфлари бўлиб, ММ формуласи, ММ теоремаси ва бошқа кўплаб тушунчаларни англатади. Икки олимнинг илмий ҳамкорлиги 1958 йилдан бошланган, шунда капитал тузилиши назарияси бўйича биринчи “Капитал қиймати, корпорацияларни молиялаштириш ва инвестиция назарияси” (“The Cost of Capital, Corporation Finance and the Theory of Investement”) мақоласи тайёрланган эди ва бу ҳамкорлик ўтган асрнинг 60-йиллари ўрталаригача давом этди.

1961 йилдан Миллер Чикаго университети Олий бизнес мактабида банк иши ва молия фанлари бўйича профессор бўлиб дарс бера бошлади. 1966–67 йиллар давомида Бельгиядаги Лувен католик университетида сабоқ берди.

1980-йилларнинг бошида у Чикаго университети профессори лавозимида ишлаши билан бирга, Чикаго савдо кенгашининг жамоатчи директорлигига сайланади, кейинчалик худди шундай лавозимни товар биржасида ҳам эгаллади.

Миллернинг бутун фаолияти давомидаги илмий қизиқишлари корпорациянинг молиявий муаммолари билан боғлиқ эди. 1980-йиллар бошларида у молиявий харажатлар, саноат ва қимматли қоғозларни иқтисодий ва маъмурий тартибга солиш муаммолари билан шуғулланди.

Миллер томонидан ҳозирги замон молия назариясига оид муҳим ғоялар тадқиқ этилган. Уларнинг айримлари қу­йидагилардан иборат – компаниянинг қимматли қоғозлар бўйича тўловларининг кўпайиши ёки камайиши ҳозирги бозор капитали мавжудлиги шароитида унинг бозор қимматига таъсир этмайди, фирма қиймати у чиқараётган қимматли қоғозлар билан эмас, балки унинг реал активлари билан аниқланади, оддий акциялардан кутилаётган даромад меъёри фирманинг жами мажбуриятлари ва унинг акционерлик капитали ўртасидаги нисбатга пропорционал, яъни мутаносиб равишда кўпаяди.

Миллер солиқ тизимининг корхона капитали таркиби, яъни тузилиши в а унинг бозор қиммати натижасида корхона акциясининг бозор баҳоси ўртасидаги алоқадорликка таъсирини кўрсатиб берди.

Олимнинг тадқиқотчилик соҳаси корпорация молиясидан иқтисодий муаммолар ва молия хизмати тармоқларини тартибга солиш масалаларигача бўлган жиҳатларни ўз ичига олади.

Миллер ва Модильяни “Капитал қиймати, корпорацияларни молиялаштириш ва инвестиция назарияси” мақоласида корпорацияни молиялаштириш назариясининг асосий моделини келтириб ўтишади. Мазкур мақола француз, немис ва япон тилларига ўгирилади.

Модильяни-Миллер назариясида кераклигича қатъий талаблар мавжуд бўлиб, булар қуйидагилардан иборатдир:

1. Барча инвесторлар бозорда бир хил хулқ-атворда бўлиб, нисбатан бир хил активлардан тенг даромад кутишади.

2. Модель мукаммал капиталлар бозорига асосланиб, жисмоний ва юридик шахслар бир хил шароитда қарз олиш имкониятига эга. Ушбу қарз маб­лағларни жалб қилиш билан боғлиқ трансакцион харажатлар ҳам бир хил ҳисобланади.

3. Моделда ишлатиладиган қарз маблағлар қиймати доимий ва рисксиз фоиз ставкадаги даромадлар билан таъминланади.

4. Моделда қамраб олинадиган барча фирмалар ноллик ўсиш даражасига эга, яъни йиллик даромад доимий ва вақт бўйича чексиздир. Барча даромадлар дивиденд шаклида тўланади.

5. Моделда қарз ва хусусий капитал қийматига нисбатан солиқ тизимининг таъсири нейтрал позициядан қаралади.

Кейинчалик Миллер ва Модильяни биргаликда яна иккита мақолани тайёрлашади. Бу илмий тадқиқотларида улар асосий моделни қўллаган ҳолда инвариантлик теоремасини ишлаб чиқишади. Бу теоремани ҳам ўз исмлари билан Модельяни-Миллер деб номлашади. Миллер иқтисоддан ташқари боғдорчилик билан шуғулланишни ёқтирарди. Вудстондаги (Иллинойс штати) ҳовлисида катта боғи бор эди.

Альфред Нобель мукофоти Миллерга Г.Марковиц ва У.Шарп билан бирга 1990 йилда “Молиявий бозор иқтисодиёти назариясига оид биринчи ишлари учун” берилади.

Мертон Миллернинг учта қиз фарзанди бор. Биринчи турмуш ўртоғи оламдан ўтгандан сўнг у иккинчи маротаба Кэтрин исмли аёлга уйланган ва улар Чикагода умрининг охиригача бирга яшайдилар.

Ҳилола САЛОЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"