Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4015
8223
8089

+134
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
118498
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 375 102
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Замон талабига мос

sugurta_180Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишнинг амалиётга татбиқ этилганига 10 йил тўлди.

“KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi” АЖга келиб тушган 1 330 дан ортиқ мурожаат бўйича 3,3 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари амалга ошириб берилди. ЙТҲ қаерда содир бўлмасин суғурта қопламасини олиш учун мурожаат этиш имкониятларини ошириш ҳамда фаолият доирасини кенгайтириш мақсадида компания республикамизнинг энг чекка ҳудудларида ўз бўлинмаларини очиш сиёсатини юритмоқда. Компания ҳудудий тармоғининг кенгайиши аҳолининг компания хизматларидан фойдаланиш имкониятларини оширади.

Жумладан, “KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi” АЖнинг ҳудудий бўлинмалари сони айнан мазкур мажбурий суғурта тури жорий этилган 2008 йилда 98 тани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йил 1 июль ҳолатига 212 тага етган.

Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида суғурта хизматларини замон талабига мос равишда такомиллаштириб бориш компаниянинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, компания замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда виртуал офислар ва суғурта хизматлари сотишнинг янги каналларини яратиш, онлайн тўлаш имкониятлари орқали интернет-дўконлардан фойдаланган ҳолда суғурта хизматлари сотишни ривожлантириш асосий ва устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб берилган.

Жумладан, ҳозирги кунда “KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi” АЖнинг мазкур мажбурий суғурта турлари бўйича хизматларини фуқароларимиз Click, mbank, woy-wo, upay тўлов тизимларидан харид қилишлари мумкин.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

 

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"