Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7576
7110
7272

-162
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
125162
254685
120155

+134530

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 675 547
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Экинлар суғуртаси

invest_160_225141“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти фермер хўжаликлари, қишлоқ аҳолиси ва аграр соҳа ишлаб чиқарувчиларига қирқдан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги суғуртаси хизматларини кўрсатиб келмоқда. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бўлғуси пахта экинидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини суғурталаш тури бўйича биргина ўтган йилнинг ўзида 27 331 та шартнома тузилиб, 73,3 млрд. сўм миқдорида суғурта товонлари тўлаб берилди.

2018 йилда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан бир қатор ўзгаришлар амалга оширилиб, кўрсатилаётган суғурта хизматлари қамровини кенгайтириш, яъни республикамиз доирасида 47 мингдан ортиқ фермер хўжалиги пахта ҳосилини етиштириш билан шуғулланаётган бўлса, уларнинг қамров доирасини камида 80 фоизга етказиш назарда тутилган.

Бугунги кунда 44 мингдан ортиқ фермер хўжалиги билан шартномалар тузиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, амалдаги суғурталаш шартлари соддалаштирилиб, фермер хўжаликлари учун қулайликлар яратилмоқда.

Шартномаларни имзолаш жараёнида керак бўладиган ҳужжатлар тизими ҳам соддалаштирилди, суғурта товонини аниқлаш борасидаги мезон тақдим этилди. Жойларда экинлар ҳолатини ўрганиш учун агрономлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, экинларнинг суғурта шартномаси тузишдан олдинги ва суғурта тузгандан кейинги ҳолатлари мониторинги олиб борилмоқда.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"