Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3937
8223
8089

+134
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
118420
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 375 024
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Маҳаллага берилган китоблар

kitob_160Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган республика ишчи гуруҳи Балиқчи туманида янги ташаббусни бошлади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Нуроний” жамғармаси томонидан юздан ортиқ номдаги икки мингдан зиёд китоб Балиқчи туманидаги 4 та сектор штабига ва “Омон Ариқ” маҳалла фуқаролар йиғини кутубхонасига тақдим этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларга маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни чоп этиб, жойларга вақтида ва мақбул нархларда етказиб бериш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, фарзандларимизда болаликдан бошлаб китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш долзарб вазифа эканлигини қайд этишди.

Хусусан, китобларни, айниқса, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этиш давлат томонидан қўллаб-­қувватланаётгани, адабий-бадиий, ўқув-услубий, илмий-назарий, илмий-оммабоп ва кўргазмали адабиёт­ларни чоп этиш ва тарқатиш тизими такомиллаштирилаётгани таъкидланди. Ихтисослаштирилган китоб дўконлари фао­лияти ривож­ланаётганига, ахборот-ресурс марказларининг кутубхона фондлари, ташкилот ва муассасаларнинг “Маънавият хоналари” ўқув-услубий, техник адабиётлар, адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китоблар билан бойитилаётганига алоҳида урғу берилди.

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини тизимли ва самарали ташкил этиш, бу борада китобхонлар, кутубхоначи ва тарғиботчилар ўртасида “Энг китобхон мактаб”, “Энг китобхон маҳалла”, “Энг китобхон оила”, “Энг фаол кутубхоначи” каби кўрик-танловларнинг саралаш ва респуб­лика босқичларини юқори савия­да ўтказиш йўлга қўйилди.

Тақдим этилган жамланмалар орасида жаҳон адабиётининг энг нодир дурдоналари таржималаридан тортиб, ўзбек муаллифларининг автобиографик асарлари, қисса ва ҳикоя­лари, эссе ва шеърлари, мактаб ўқувчилари учун фанлардан қизиқарли қўлланмалар, луғатлар, ҳикматлар хазинаси, бадиий-­публицистик мақолалар тўпламлари, машҳур романлар, драматургия намуналари, бадиий очерклар, миллий халқ эртаклари, дарсликлар ўрин олган.

Алишер Навоийнинг “Ишқ тилсими”, Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар”, Чингиз Айтматовнинг “Асрни қаритган кун”, Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар”, Тоҳир Маликнинг “Залолатга ботма, эй инсон”, Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси”, Муҳаммад Юсуфнинг “Шоир севгиси”, Қамчибек Кенжанинг “Муҳаббат бадали”, Мирзо Кенжабекнинг “Буюк Термизийлар”, Собир Ўнарнинг “Бибисора”, Турсуной Содиқованинг “Ишқ ранги” ва “Муроса илми”, Салим Ашурнинг “Катта офтоб” ва “Титроқ”, Улуғбек Ҳамдамнинг “Сабо ва Самандар” ҳамда “Эски дунё ва янги мен”, Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар”, бошқа ўнлаб ёзувчи ва шоирларнинг китоблари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир Балиқчи тумани китобсевар аҳолисини, айниқса, ёшларини тўлқинлантириб, мутасаддиларнинг бу каби тадбирларга эътибор ва диққатини янада кучайтиришга ундаши билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Лазиз РАҲМАТОВ,

журналист. 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"