Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3967
8223
8089

+134
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
118451
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 375 054
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Хотин-қизлар муаммолари давлат эътиборида

xotin_qizlar_160Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматованинг қайд этишича, бугунги кунда Ўзбекистонда ажрим ҳолатларининг умумий кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан бироз ошган. Бир йил аввалги шу давр­да ажримлар сони 29 647 та бўлгани ҳолда айни пайтда 31 930 тани ташкил этмоқда. Ушбу ажралишларнинг аксариятига оиладаги ўзаро келишмовчилик сабаб қилиб кўрсатилган.

Мутахассиснинг айтишича, айрим ҳудудларда эр-хотиннинг ажралиш кўрсаткичи пасайгани ҳам кузатилади.

– Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ажрим ҳолатлари камайгани қайд этилган. Тошкент шаҳрида ҳам атиги 4 тага камайган бўлса-да, биз учун бу ҳам натижа ҳисобланади, дейди Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари.

Маълумотларга кўра, 2017 йилда қайд этилган ажримларнинг сабаблари қуйидагича:

ўзаро келишмовчилик – 67,4 фоиз;

бошқа оила қуриб яшаётганлиги – 6 фоиз;

фарзандсизлик – 4,7 фоиз;

тарафлардан бирининг бошқа давлатга чиқиб кетганлиги – 3,8 фоиз;

узоқ вақт бирга яшамаганлиги – 2,9 фоиз;

хиёнат ва бошқа сабаблар – 2,8 фоиз.

Мукаррам Нурматованинг қайд этишича, бугунги кунда Ўзбекистонда расмийлаштирилмаган оилалар кўплиги аниқланмоқда. Бунинг ҳисобига ҳам ажрим кўрсаткичлари ошиб кетяпти. Масалан, эркак биринчи оиласидан қонуний ажрашмай туриб, иккинчи никоҳи билан яшаяпти. Мутахассислар жойларда юриб, оилаларни ўрганиб, уларни қонуний ажраштириб (чунки иккинчи оилада фарзандлар бор, ҳаёти яхши), кейингиси билан никоҳни қонунийлаштиришяпти. Натижада биринчи оиладаги ажрим ҳисобига умумий кўрсаткичлар сони ошмоқда.

Бугунги кунда Наманган, Хоразм, Сирдарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида оғир вазиятда қолган хотин-қизлар учун Аёллар ижтимоий мослашув марказлари фаолияти йўлга қўйилган.

“Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Аёллар ижтимоий мослашув маркази “Умид” дея номланди. Барчанинг ҳаёти бир хил кечавермайди. Ҳар бир оилада ўзига хос муаммолар бор. Аксарият муаммолар ажрим масалаларига бориб тақалади. Муаммонинг туб моҳиятига етиш учун уни таҳлил этдик ва ушбу марказларни ташкил қилдик. Мониторинг қилиб ўрганганимизда жуда яхши натижа берди, кўплаб оилалар тикланди, яраштирилди. Келгусида ажрим кўрсаткичлари юқори бўлган ҳудудлардан бошлаб барча вилоятларда ана шундай Аёллар ижтимоий мослашув марказлари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу марказларга психологлар, шифокорлар аёллар маслаҳатчилари жалб қилинган. Улар туну кун ишлайди”, дейди М.Нурматова.

Мутахассиснинг маълум қилишича, тез орада рес­публика миқёсида ягона рақам ташкил қилиниши кутилмоқда. Битта рақамга (1146) мурожаат қилинади ва аёллар ўша ерда ҳудудларга қараб тақсимланади. Ҳозирча ҳар бир ҳудуднинг Аёллар ижтимоий мослашув марказлари ўз рақамига эга. Бу нафақат ажримларнинг, балки турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Мазкур марказларда ҳаётнинг муайян бир босқичида психологик жиҳатдан оғир вазиятда қолган аёлларга, қамоқхонадан чиққан хотин-қизлар, балоғатга етган ўтиш ёшидаги қизларга ҳам мутахассислар томонидан керакли ёрдам берилади.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"