Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ёшларга эътибор – келажакка эътибор

yoshlar_160_2Юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда. Зеро, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, мен коллеж ўқитувчиси сифатида айрим жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолликка, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш, энг муҳими, бандлигини таъминлашга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ҳам борлигини ҳам кузатяпман.

Жойларда давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахс­лари ёшларнинг тадбиркорлик саводхонлигини оширишга, уларга бизнес ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини сингдиришга ҳали ҳам бефарқ ва бепарво муносабатда бўлмоқда.

Президентимизнинг куни кеча матбуотда эълон қилинган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармонини ўқиганимда, ниҳоят юқоридаги каби камчиликлар ҳам барҳам топар экан-да, деган фикр ўтди қалбимдан.

Фармонда таъкидланишича, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулк лизингга берилади. Шунингдек, ёш тадбиркорларга имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материалларини ижарага бериш, уларни интернет билан таъминлаш, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга бошқача кўмак бериш, жумладан, бизнес режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, маҳорат дарслари ва семинарлар ташкил этиш учун “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари, савдо-маиший ва кичик ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш учун эса меҳнат кучи ҳаддан зиёд бўлган туманларда “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари қурилади.

“Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини муҳандислик коммуникацияларига, жумладан, электр, газ ва сув таъминоти тармоқларига олиб бориш ва улаш туман ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан таъминланади.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, Давлат дастурининг амал қилиши ёшлар тадбиркорлиги субъектларига, 50 фоиз ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектларига, жумладан, хорижий инвесторларга татбиқ этилади.

Фармонда ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши, ўзларининг интелектуал салоҳиятларини янада оширишларига асос бўладиган яна кўплаб имтиёзлар берилган.  Демак, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёшлар доимий эътиборда бўлади. Зеро, ёшларга эътибор келажакка эътибордир.

Фахриддин САМАРОВ,

Қарши транспорт касб-ҳунар
коллежи ўқитувчиси.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"