Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7566
7110
7272

-162
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
125152
254685
120164

+134521

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 675 538
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Гаров реестри хизматлари

garov_160ёхуд улардан фойдаланишнинг афзалликлари хусусида

Бугунги кунда барча юридик ва жисмоний шахслар учун гаров реестридан Интернет ахборот тармоғи орқали кечаю кундуз узлуксиз фойдаланиш имконияти яратилган. Гаров реестри Ўзбекистон Республикасининг “Гаров реестри тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, 2014 йили ташкил этилган. Унинг мақсади юридик ва жисмоний шахс­лар томонидан гаров тўғрисида киритилган маълумотларни жамлаш ва фойдаланувчиларга тақдим этишдан иборат.

Гаров реестрини мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида гаровга бериб қўйилган, шунинг­дек, ундирувга қаратилган мол-мулклар ҳамда ушбу мулкларга кредиторларнинг устувор ҳуқуқлари тўғрисидаги ахборотларнинг электрон “Эълонлар ойнаси” дейиш ҳам мумкин.

Гаров муносабатларида бинолар ва иншоотларгина эмас, интеллектуал мулк, инвентар ва хом ашёлар, дебитор қарзлар, қишлоқ хўжалигининг кутилаётган ҳосили ва бошқа мулкларни ҳам жалб этиш мумкин. Молиялаштириш амалиётларини шундай таъминотлар гарови остида амалга оширишда кредиторларга таваккалчиликни камайтириш учун гаров реестридан фойдаланиш жуда қўл келади.

Мол-мулк тўғрисидаги ахборотни гаров реестридан мол-мулк эгасининг СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) ёки айрим мол-мулкларнинг рўйхат рақами бўйича олиш мумкин. Фойдаланувчиларга мол-мулк тўғрисида электрон шаклда, зарур ҳолларда қоғозда ахборот тақдим этилади.

Гаров реестридан фойдаланиш бир қатор афзалликларга эга. Жумладан:

– кредитор таъминот сифатида қабул қилинаётган мол-мулкдан гаров сифатида фойдаланилаётгани тўғрисидаги ахборотни гаров реестри базасидан қисқа муддатда (тезкор) олиш имконига эга, одатда кредитор қарздорнинг мулки бошқа жойда ҳам гаровда эканлигидан бехабар бўлиши мумкин;

– қарздор ўз мажбуриятини бажармаган тақдирда, кредиторлар ўртасида қарзни ундириш кетма-кетлигини аниқлаш каби мунозарали масала пайдо бўлади. Бунда гаров реестри ана ўша  кетма-кетликни аниқлашга хизмат қилади. Қарздор ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, гаров реестрига биринчи бўлиб ёзув киритган кредитор, “Гаров реестри тўғрисида”ги қонунга биноан, қарздорнинг мулки ҳисобидан ўз талабларини биринчи бўлиб (бошқа кредиторлардан олдин) қондиради ва шу тарзда календарь тартибда талаблар қондирилади. Ушбу ҳолат нафақат банк ва қарздор ўртасида, балки бизнес субъектларининг, шунингдек, жисмоний шахсларнинг шартномавий муносабатларида ҳам учраши мумкин;

– гаров реестридан фойдаланиш гаровга қўювчининг гаровдаги мол-мулкдан бошқа мақсадларда фойдаланилишини чеклаган ҳолда кредитор ва холис сотиб олувчилар манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

– кредиторларнинг таваккалчилиги пасайишига ҳамда тадбиркорлик субъектларини мулк гарови остида кредитлаш имконияти кенгайишига ва кредитлар жараёни тезлашишига хизмат қилади.

Бугунги кунда барча тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар, шунингдек, бошқа хўжалик субъектлари ҳамда жисмоний шахслар гаров реестри хизматларидан кенг фойдаланишмоқда.

Фойдаланувчилар томонидан гаров реестрига 420 мингдан ортиқ ёзув киритилган бўлиб, уларда 433 мингга яқин мол-мулк тўғрисида маълумотлар мавжуд. Шунингдек, гаров реестридан мол-мулклар тўғрисида 3,9 мингдан ортиқ кўчирма маълумот олинган.

Гаров реестрига киритилган ёзувлардаги мол-мулкларнинг 179,6 мингтаси автотранспорт воситаси, 165,4 мингтаси кўчмас мулкдан иборат. Бундан ташқари, ёзувларда 308 мингта 100 миллион сўмгача ва 103 мингта 100-500 миллион сўмгача қийматдаги мол-мулклар тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини кузатиш мумкин.

“Гаров реестри тўғрисида”ги қонун кучга кирганидан буён ўтган қисқа вақт мобайнида эришилган бу натижалар юртимизда гаров реестри оммалашиб бораётганидан ҳамда ушбу  қонун ўз вақтида ва тўғри қабул қилинганидан далолат беради.

Ўзбекистонда гаров реестрини ривожлантириш соҳасида эришилган натижалар Халқаро молия корпорациясининг гаров реестри бўйича халқаро экспертлари томонидан ҳам юқори баҳоланди.

“Гаров реестри” давлат унитар корхонаси халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда  гаров реестри фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш юзасидан изчил чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Аҳмадхон МАМАТОВ,

“Гаров реестри” давлат унитар корхонаси директори.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"