Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6679
8792
7436

+1356
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
128352
284189
87460

+196729

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 220 628
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Давр талабидаги ислоҳотлар

huquq_160_7Асосий фаолият йўналиши инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган институтлар орасида адвокатура алоҳида ва муҳим ўрин эгаллайди. Шу сабабли мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамиятининг муҳим инс­титутларидан бири бўлган адвокатура тизимини ислоҳ қилиш ҳамда унинг жамиятдаги мавқеини оширишга ҳам асосий эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Рес­публикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, юртдошларимиз томонидан одил судловга эришиш даражасини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва хизматлар сифатини тубдан яхшилаш учун қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга эътиборни янада кучайтириш кўзда тутилган. Шунга кўра Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилнинг 12 май куни “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан суд-ҳуқуқ тизимида  самарали инс­титутлардан бири бўлган адвокатуранинг роли ва аҳамиятини кучайтириш адвокатларнинг профессионал фаолиятини бажариши учун зарур қонунчилик базаси яратиш, адвокатларнинг ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган ва улар томонидан сифатли юридик ёрдам кўрсатилишига халал бераётган қатор омилларни бартараф қилишга қаратилган бир қатор амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Хусусан, адвокатура тизимини тубдан такомиллаштириш, профессионал юридик ёрдам сифатини ва адвокат касбининг нуфузини ошириш, шунингдек, суд ишини юритишда тенглик ва тортишув принцип­ларини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсадида 2018 йил 1 июлдан бошлаб адвокат низоларни судгача ҳал қилиш, томонларни яраштириш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳакамлик судьяси сифатида фао­лият юритиш ҳуқуқига эга бўлади (адвокат томонлардан бирининг вакили бўлган ҳолатлар бундан мустасно). Шунингдек, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун адвокатлик тузилмасида мажбурий стажировка ўташ муддати олти ойдан уч ойга қисқартирилади, бунда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари ва судья, терговчи ёки прокурор лавозимида камида уч йил фаолият юритган шахслар мажбурий стажировкадан озод этилади.

Фаолият юритаётган адвокатлар ва янгидан адвокат мақомини олган шахслар Адвокатлар палатаси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланган ҳар бир танланган мутахассислик бўйича алоҳида лицензия асосида юридик ёрдам кўрсатадилар. Бунда фаолият юритаётган адвокатларнинг лицензияларини қайта расмийлаштириш уларни танлаган мутахассислиги бўйича қайта аттестация­дан ва йиғимларни тўлашдан озод этган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, фармонда адвокатларнинг малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган, давлат ва бошқа органлардан ҳамда корхона, муассаса ва ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатлар ёки уларнинг нусхаларини олиш учун сўровлари сўров қабул қилинган пайтдан бошлаб кўпи билан ўн беш кун муддатда бажарилиши шартлиги белгилаб қў­йилган. Адвокат сўровига кўра маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаслик, ёлғон ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганликда айбдор мансабдор шахслар эса адвокатнинг судга тўғридан-тўғри мурожаатига асосан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиладилар.

Президентимизнинг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони асосида қабул қилинадиган норматив ҳужжатлар адвокатура соҳасининг ҳуқуқ идоралари тизимидаги ўрнини тобора мустаҳкамланишига, адвокатларнинг жамиятдаги обрў-эътибори янада ошишига хизмат қилади.

Фарҳод ҲИКМАТУЛЛАЕВ,

Жиноят ишлари бўйича

Тошкент вилояти Бекобод тумани суди раиси

вазифасини бажарувчи.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"