Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7703
8025
7470

+555
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
153972
284189
61840

+222349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 246 248
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

hamkorlik_160Бугунги кунда тўқимачилик ва енгил саноат республикамиз иқтисодиётида муҳим мавқени эгаллайди ҳамда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда марказий ўринда туради. Мазкур тармоқ халқ истеъмоли учун маҳсулот ишлаб чиқаради, бу эса, ўз навбатида, бозорнинг катта бир қисмининг тўйинишини таъминлайди.

Бундан ташқари, тармоқ мамлакат аҳолисини катта миқдордаги иш ўринлари билан таъминлайди, жумладан, бу тармоқда, асосан, аёлларнинг банд бўлиши саноат ҳудудларида демог­рафик мувозанатни ушлаб туриш имкониятини беради. Энг асосий ва муҳим омиллардан бири – бу экспорт салоҳиятининг ўсишидир. Экспорт салоҳиятининг ўсиши мамлакат иқтисодий салоҳиятининг ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишига тўғри мутаносибликдадир.

Ўзбекистон ҳозирда катта ва кўп йўналишлари мавжуд бўлган тўқимачилик ва енгил саноат тармоғига эгалиги билан ажралиб туради.

Ўзбекистон Президентининг “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғисида”ги фармонида бир қатор топшириқлар белгиланган бўлиб, тасдиқланган “йўл харитаси”га мувофиқ, тўқимачилик саноати учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан:

– тармоқда талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашнинг муҳим ва истиқболли йўналиш­ларини аниқлаш;

– тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқув дастурларини такомиллаштириш;

– тўқимачилик саноати соҳасида илмий изланишларни, шу жумладан, таянч илмий-тадқиқот муассасаларни яратиш орқали фаоллаштириш;

– етакчи маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларни тузиш, уларнинг мутахассисларини, шунингдек, етакчи хорижий таълим муассасаларининг ўқитувчи-амалиётчиларни таълим бериш учун таклиф қилиш орқали такомиллаштириш;

– республика муассасаларини тўқимачилик саноати ривожланган хорижий мамлакатларда ўқишини ташкил этиш, ўқув жараёнига хорижий таълим муассасалари ўқитувчиларини, жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар кўмагида жалб этиш каби вазифалар белгиланган.

Шу талаблардан келиб чиққан ҳолда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Малака ошириш маркази билан ҳамкорликда 2018 йил учун тармоқ енгил саноати йўналишидаги институтлари ва коллежлари ўқитувчиларининг ўқув амалиётларини ташкил этиш мақсадида тармоқ корхоналарида қисқа муддатли малака ошириш курс­лари ташкил этилди. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси масъул ходимлари томонидан институт талабаларига “Енгил саноат тизимини ривожлантириш стратегиялари тўғрисида” мавзусида тақдимотлар ўтказиш анъанаси давом эттириб келинмоқда.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фаолият юритаётган тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари раҳбарлари, бухгалтерия, молиявий-иқтисодий масалалар, кадрлар билан ишлаш ва юридик ҳизматлар ходимларига ижро интизоми, фуқаролар мурожаатлари, корхоналарда фуқаролар хавфсизлиги масалалари бўйича Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ўқув-амалий семинарлар ўтказиб келинмоқда.

Ушбу семинарларда ташкилотларда коррупцияга қарши кураш бўйича комиссия томонидан амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги муҳокама қилиниб, коррупцияни келтириб чиқаришга омил бўлиши мумкин бўлган сабаб, шарт-шароитларни бартараф этиш чоралари кўриб чиқилган.

Тўқимачилик ва енгил саноат соҳасида етук ва салоҳиятли кадрлар тайёрлашни янада самарали ташкил этиш бўйича бир қатор амалий ишларга қўл урилди. Жумладан, хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида  Жанубий Корея, Япония, Хитой, Франция ва бошқа давлатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилмоқда.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ходимларининг малакасини ошириш мақсадида Хитойнинг Чиндао шаҳрида ташкил этилган Textile and Garment Industry Planning for Developing Countries in 2018” ўқув семинарида уюшма ходимлари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тадқиқотчилари, тўқимачилик корхоналари вакиллари иштирок этиш учун юборилди.

Яна бир янгилик, Корея Республикасининг “КАЙТЕК” ташкилоти ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ҳамкорликда илмий-ўқув лабораторияси назарида “Тўқимачилик технопарки”ни ташкил этиш бўйича амалий ишлари олиб борилмоқда. Бунга кўра, жорий йил давомида 30 дан ортиқ малакали мутахассис ушбу лойиҳа бўйича ўз малакаларини ошириши кўзда тутилган.

Япониянинг JIKA ва “Тойота Тсуше” ташкилотлари ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ҳамкорликда ўқув-амалий тўқимачилик лабораториясини ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда. Бунга кўра, жорий йил давомида ўндан ортиқ малакали мутахассис ушбу лойиҳа бўйича ўз малакаларини оширадилар.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"