Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
46
7751
8025

-274
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
154066
284189
61747

+222442

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 246 341
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Сел келтирган зарар қопланди

sel_160_212121Экспертларнинг ҳисоб-китобига кўра, дунёда юз берган фалокат, уруш ва талафотлар ичида энг кўп қурбонлар табиий офатлар натижасида юз берар экан.

2017 йилда дунё бўйича табиий офатлардан кўрилган зарар 306 млрд. долларни ташкил қилган. Бу ҳақда Швейцариянинг Swiss Re суғурта компанияси маълум қилди. Swiss Reнинг фикрича, табиий офатлардан Америка қитъаси энг кўп зарар кўрган. Кариб ва АҚШ жанубига ёпирилган “Ҳарви”, “Ирма” ва “Мария” довуллари, Мексикадаги зилзилалар, Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари шулар жумласидандир.

Хуллас, табиий офатлар йилдан-йилга инсонларнинг тинчлигини бузиб, ўзларига ҳамда мулкига жиддий зарар етказмоқда. Жумладан, жорий йил май ойининг охири юртимизда шиддатли ёмғирлар мавсуми билан ёдда қоладиган бўлди. Энг ачинарлиси, бу давр юртимизда чинакамига селлар мавсумига айланиб кетди. Самарқанд, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида сел келиши кузатилди. Вилоятларимизда кузатилган селлар оқибатида қишлоқ хўжалиги жиддий зарар кўрди.

“КАФОЛАТ” суғурта компанияси АЖ ходимлари сел оқибатларини ўрганиш, юртдошларимизга ёрдам бериш мақсадида жойларга чиқишди. Мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида жойлашган қишлоқлар катта зарар кўргани аниқланди.

Жорий йилнинг 18 май куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Уйшун қишлоғига ўша куни ёғиб ўтган кучли ёмғир натижасида сел келган. Қишлоқда 1214 та хўжалик бўлиб, сел туфайли тахминан 130 хўжалик талафот кўрган. Жабрланган суғурта қилдирувчилардан компанияга 2018 йил 22 май куни 25 та мурожаат келиб тушди. Улар зудлик билан кўриб чиқилиб, суғурта қопламалари тўлови амалга оширилди. Жумладан, 2018 йил 24 май куни 11 та суғурта қилдирувчига кўрилган зарарлари бўйича 12,44 млн. сўм ва 25 май куни кўрилган зарарларини қоп­лаш учун 9 та суғурта қилдирувчига 13,20 млн. сўм, жами 25,64 млн. сўм суғурта қоп­ламаси тўлаб берилиб, ўз мол-мулкини суғурта қилдирган фуқароларнинг мулкий манфаатлари ижтимоий ҳимоя қилинди. Ҳозирги кунда яна бошқа мурожаатлар ўрганиб чиқилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, жорий йилда “КАФОЛАТ” суғурта компанияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда сейсмик жиҳатдан хавфли, сел ва тошқин хавфи бўлган минтақаларда жойлашган фуқароларнинг иншоотлари, турар жойлари, шахсий мулкини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадларда барпо этилган объект­ларни суғурталаш ҳамда суғуртанинг афзалликлари тўғрисида аҳоли, корхона ва ташкилотлар ўртасида 13 211 та амалий тадбирлар, семинарлар ҳамда тушунтириш ишлари ўтказди.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"