Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7698
8025
7470

+555
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
153967
284189
61845

+222344

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 246 243
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Аччиқ қалампирнинг аччиқ ҳақиқатлари

qalampir_160_22111Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғис­тонга ташрифи чоғида кам ҳосил берувчи пахта майдонларида аччиқ қалампир етиштириш борасида ўз тавсияларини берган эдилар. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиршни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда илк бор Сhiliuz МЧЖ иш бошлаган эди. Ушбу компания юртимизда хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиради, қайта ишлайди ва уни чет элга экспорт қилиш билан шуғулланади. Айни вақтда бу борада қандай ишлар амалга оширилаётганини билиш мақсадида Сhiliuz масъулияти чекланган жамияти раҳбариятига мурожаат қилдик.

– Юртимизда дунё бозорида харидоргир қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш оммалашмоқда. Жамият фаолиятининг асосий йўналиши – агротехник тадбирларни тўғри ташкил этиб, белгиланган ҳосилни тўплаш ва ушбу маҳсулотни деҳқонларимиз ҳамда давлатимиз учун катта даромад манбаига айлантириш. Айни пайтда вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида ушбу ташкилотнинг 9 та ҳудудий масъулияти чекланган жамиятлари ўз фаолиятни бошлаган, – дейди Сhiliuz МЧЖ директори Фурқат Баҳромов. – Мамлакатимизда аччиқ қалампир кўчатларини экишда энг катта ҳудуд сифатида Қорақалпоғистон Республикаси танланган. Ҳудуднинг 7 минг гектарга яқин экин майдонига экиш учун кўчат етказиб бериш борасида шартнома тузилган эди. Афсуски, Қорақалпоғистонга етказилиб берилаётган кўчатлар ҳудудда ушбу масалага масъул раҳбарларнинг лоқайдликлари туфайли ўз вақтида қабул қилиб олинмаяпти. Айни вақтда 70 миллион дона кўчат нобуд бўлди. Натижада 7 миллиард сўмдан ортиқроқ зарар кўрдик.

Ҳисоб-китоб қилиниб, қалампир етиштиришнинг иқтисодий самарадорлиги жуда юқори эканлиги исботланиб, кўчатлар учун буюртма берилган бир вазиятда деҳқонларимиз уни етиштиришдан воз кечиши кўпчиликнинг “ақлини шоширади”, албатта.

Аслида шартнома қилинган эдими? Шу мақсадда компанияда юритиладиган ҳужжатлардан баъзи бирларига кўз ташлаймиз. Улар орасида туманлар, улардаги фермер хўжаликлари номи ва буюртма сони каби маълумотларга дуч келдик. Айнан Қорақалпоғистон Республикасидаги туманлар аҳволи билан танишишга киришдик.

Мисол учун, Беруний туманида 2 минг 340 гектар, Амударёда 1 минг 200 гектар, Чимбойда 95 гектар, Конликўлда 100 гектар, Нукусда 210 гектар, Қора­ўзакда 100 гектар, Тахтакўпирда 50 гектар, Қўнғиротда 100 гектар ер майдони ажратилган. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.

Хўш, аччиқ қалампир етиштириш учун шунча ер майдони ажратилган бўлса, ҳозир бу ерларга нима экилган ва нима сабабдан фермерлар қалампир экишни хоҳламай қолди? Дастлаб шу саволга ойдинлик киритсак.

– Бу каби кўнгилсизликларнинг асл сабаби, тижорат банкларининг фермерларга кредитларни ўз вақтида ажратиб бермаётганлиги ва ҳокимият маcъулларининг ўз вазифаларига совуққонлик билан қарашидадир, – дейди Ф. Баҳромов. – Айни вақтда айрим тумандаги фермер хўжаликларининг ер майдонлари нотўғри тақсимлангани ва шартномада кўрсатилган ер майдони фермер хўжаликларида мавжуд эмаслиги маълум бўлмоқда. Мисол учун, Нукус туманида 210 гектар майдонга аччиқ қалампир кўчатларига буюртма бериш учун бор-йўғи 2 миллон 830 минг сўм пул маблағи ҳисоб рақамига келиб тушган. Бу тушиши керак бўлган пул маблағининг 0,19 фоизини ташкил этади.

Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида аҳвол бундан ҳам баттар.

Афсуски, қатор ҳудудларда фермерларнинг ерлари ҳалигача экишга тайёр эмас. Мулкдорлар бунга сув йўқлигини рўкач қилишмоқда. Яна бир мисол, Хўжайли туманида 130 гектар ерга қалампир етиштириш белгиланган бўлсада, 80 гектарга экилмоқда. Ваҳоланки, ажратган ерларга фермерлар аллақачон бошқа экинларни экиб бўлган. Шу боис етказиб берган кўчатларимиз учун ўтказилиши керак бўлган маблағнинг 17 фоизи тўланди, холос.

Маълумотларга кўра, Chiliuz масъулияти чекланган жамияти фермер хўжаликлари билан тузилган шартнома шартларини деярли тўлиқ бажариб келмоқда. Жумладан, кўчатларни ўз вақтида буюртмалар асосида экишга тайёр ҳолда етказиб бермоқда. Бироқ, Қорақалпоғистон Республикасига етказиб берилган кўчатларни тарқатиш ва экиш мутасаддилар томонидан назоратга олинмагани боис, улар нобуд бўлмоқда.

Қайд этиш жоизки, фермер хўжалиги эгалари 24 соат ичида тайёр кўчатларни қабул қилиб олмаса, кўчат сифати бузилади. Айни вақтда эса 41 миллион дона маҳаллий ва хорижий аччиқ қалампир кўчати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 48 соатдан ортиқ туриб қолган. Мазкур кўчатларнинг сифат даражаси бузилиб, экиш талабига жавоб бермаса ва нобуд бўлса, бунга ҳокимият мутасаддилари, ваколатли шахслар айбдор бўлади ва улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ кўрилган зарарни қоплаб бериши керак.

Биз бир тарафни келтирган маълумотларини ўрганиш жараёнида иккинчи тарафнинг ҳам фикрларини билишга ҳаракат қилдик. Шу мақсадда Чимбой тумани ҳокимининг ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Даулетбой Султонов билан боғландик. Жорий йилда туманда қалампир экиш учун 95 гектар ер майдони ажратилган ҳолда, айни вақтда 23 гектарда кўчат экилган.

– Ҳудудимизда сув муаммоси мавжудлиги сабабли фермерларимиз кўчатларни экмаяпти, – дейди Д. Султонов. – Ўз вақтида экишга кўзи етмагандан кейин кўчатларни сотиб олишдан нима фойда?. Май ойининг охирга қадар сув етиб келса, қолган майдонларга албатта қалампир экамиз. Ҳозирда кўчат харид қилиш учун 356 миллион сўмдан кўпроқ маб­лағ ўтказилган.

Бошқа вилоятларда ҳам шундай салбий ҳолатларни кузатишимиз мумкин. Масалан, Самарқанд вилоятига юк авто машиналарда юборилган 6100 та яшикдаги кўчатларнинг жами, яъни 18 300 000 донаси чириб кетган. Бу 1 миллиард 600 миллион сўм пул дегани. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 62-сонли қарорига асосан республикамиздаги барча тижорат банклари жисмоний ва юридик шахс­ларнинг қалампир кўчатларини етиштиришлари учун кредит маблағларини бериши кўрсатилган. Лекин Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги тижорат банкларидан кредит маб­лағларини олиш билан боғлиқ муаммолар бартараф этилмаган. Бу эса, ўз навбатида, халқнинг ҳақли эътирозлари юзага келишига сабаб бўлди.

Айни пайтда Тошкент вилояти, Пискент туманидаги “Пискент агрофреш” МЧЖда 18 миллион, Бекобод туманидаги “Холис Барака” МЧЖда 2 миллион, Янгийўл туманидаги “Чопаров Шавкат” фермер жўжалигида 300 миллион, мамлакат бўйича ҳисоблаганда 646 миллон 915 минг 170 дона бу дегани, 58 млрд 222 миллион 365 минг сўм миқдоридаги аччиқ қалампир кўчатлари экин майдонларида қолиб кетмоқда.

Зулайҳо МУСУРМОНОВА,

Сhiliuz МЧЖ ахборот хизмати ходими.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"