Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7647
8025
7470

+555
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
153916
284189
61896

+222293

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 246 192
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Болаларга беринг дунёни

 

bolalar_160_2121Фарзандларимиз ҳар биримизнинг ҳаётимиз мазмуни, келажагимиз эгалари. Дунёда ҳар бир инсон борки ўз орзу-умидларини фарзанд­лари тимсолида кўради. Айниқса, ўзбек оилаларимизда, болалар бахтли бўлса, биз ота-оналар юз чандон бахтиёрмиз.

1950 йилдан эътиборан 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлана бошлади.

1989 йилда БМТ Бош  Ассамблеяси болалар ҳуқуқлари тўғрисида конвенция қабул қилди. Унда бутун дунё мамлакатлари учун болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қонун янада мустаҳкамланди.

Дунёда бу куннинг байрам қилинишидан мақсад кенг жамоатчилик диққатини болалар муаммоларига, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлиш­ларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

Шунингдек, болалар кунида турли-туман қувноқ ва маданий оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилади. Шу куни оғир бемор, даволанишга муҳтож ва ногирон болалар учун хайрия акциялари ва тадбирлар ташкил қилинади.

Бизнинг юртимизда ҳам ҳар йили бу санага бағишлаб болажонлар учун қатор тадбирлар, ўйингоҳларда ўйинлар, концерт дастурлари тайёрланади.

Шундай тадбирлардан бири респуб­ликамиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик-танловидир. Ушбу кўрик-танлов “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шио­ри остида “Соғлом авлод учун” фонди, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бадиий академия билан ҳамкорликда мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилди. Кўрик-танловда Қорақалпоғистон Рес­публикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарабияланувчилари қатнашишди. Улардан 100 дан ортиқ расм вилоят босқичларида аниқланди. Ғолибларнинг энг яхши ишлари Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтган танловнинг якуний босқичида эълон қилинди.

Расмлар таниқли профессионал рассомлардан ташкил топган юқори малакали ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди. Танлов 3 та ёш тоифаси бўйича ўтказилди: 3 ёшдан – 6 ёшгача, 7 ёшдан – 11 ёшгача, 12 ёшдан – 15 ёшгача.

– Мен 11 ёшдаман, олти ёшимдан расм чизишга жуда қизиқаман, – дей­ди Қорақалпоғистондан ташриф буюрган иштирокчи, кўрик танловнинг якуний босқичи ғолиби Наргиза Генжабаева. – Бошланишида онам қўлларимдан ушлаб расм чиздириб ўргатдилар, ҳозир эса ўзим мустақил сурат чиза оламан. Менга, айниқса, турли фасллардаги табиат манзараларини чизиш, юртимизнинг гўзал манзилларини тасвирлаш жудаям ёқади. Мен келажакда шу соҳада изланиб, ижод қилиб катта рассом бўлишни орзу қиламан.

Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан барча ғолибларга махсус дипломлар, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"