Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2657
11079
10729

+350
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
201818
276658
21525

+255133

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 570 752
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Фарзандини ўз меҳридан айирган она ҳасрати

bola_160_1212Фарзандларимиз ҳар йили 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини интизорлик билан кутадилар. Фарзандининг қувончи ва келажаги учун қайғурувчи ота-оналар айнан шу куни болажонларга яна бир байрам яратиб берадилар. Совғалар ҳадя этиб, кўнгилочар масканларга олиб борадилар.

Чунки фарзанд – ҳаёт мазмуни. Унинг беғубор кўзидаги қувонч барча ғам-ғуссангизни ювишга қодир.

Достон эса ана шундай кунни кўнгли ўксик ҳолатда ўтказмоқда. Чунки меҳр улашувчи ота-онаси унинг ёнида эмас. Укалари, буви ва бобоси ҳам олисда. У холасининг уйида соғинч тўла синиқ нигоҳ ила ота-онасини кутиб яшаяпти.

Достоннинг айни пайтда қамоқ жазосини ўтаётган онасидан волида ва фарзандни бир-бирига муштоқ этган воқеа тафсилотларини сўрадик.

– Мен, маҳкума Элмира Сайдуллаева (исм-шарифлар ўзгартирилган) Ўзбекистон Респуб­ликаси Жиноят кодексининг 154-моддаси ва яна бир қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганман, – дея сўз бошлади аёл. – Зиёлилар оиласида дунёга келганман, ёшим 27 да. Турмуш ўртоғим ҳам жазо муддатини ўтамоқда. Вояга етмаган 3 нафар фарзандим бор. Кичик фарзандим Дониёрни шу ерда дунёга келтирдим. Ҳозир у махсус муассасада. Кунига етти маҳал ёнига қатнаб тураман. Ўғлим Достон эса опамникида. Ўртанча ўғлим Шодмон қайнонам қарамоғида. Икки фарзандимни кўришиш учун олиб келишади. Катта ўғлим бу ерга келганида: “Она, сизни йўқотиб қўйдим. Холам ойинг шифохонада, деганди. Энди биз билан кетасизми?” деганида кўз олдим қоронғилашиб кетди... Шодмон ўғлим эса мени танимайди (ўксиниб йиғлайди аёл).

Турмуш ўртоғим билан интернет орқали танишдим. Тўйимиз бўлди. Битта фарзандли бўлганимиздан ке­йин ишлаш учун Туркияга кетдик. Аввал яхши ва тинч яшардик. Иккинчи фарзандим ўша ерда туғилди. Мен ишламасдим. Турмуш ўртоғим қурилишда ишларди. У ердаги шерикларининг нағмаларига учиб, “оқим”га кириб қолди. Мени ҳам шу йўлга бошлаб, Сурия­га кетишга ундади. Қаршилик қилдим, лекин турмуш ўртоғим қарзи борлигини, уни тўлаш учун Сурия­га бориб, даромад топишини айтди. Унинг сўзларига ишониб, рози бўлдим. Бизни микроавтобусда Туркия чегарасидаги бир қишлоққа олиб боришди. Биз кичкина хароба ҳужрага жойлашдик. Юкларимизни олиб қўйишди, ҳатто болалар кийимларини ҳам беришмади. Ейишга ҳеч нарса бермай, жуда қўпол муомалада бўлишди. Икки фарзандим билан жуда қийналдим. Ўзимизнинг жамғариб қўйган пулларимиз бор эди. Унга эркаклар ейишга ул-бул олиб келишди. Шундай шароитда икки кунни ўтказдик. Кейин жанжал-тўполонлар билан яна йўлга чиқдик. Кечаси билан тоғ оралаб юрдик. Мен ҳомиладор ҳолимда жуда қийналдим. У қийинчиликларни эслашнинг ўзи азоб... Йўлбошчимиз – араб миллатига мансуб киши манзилга келганимизни айтиб, бизни шу ҳолатда ташлаб кетди. Биз тунда, тоғ орасида, бегона юртда, ҳужжатларсиз, иложсиз эдик. Ярим кечаси бўлишига қарамай, бир хонадоннинг эшигини тақиллатдик. У ерда чол ва кампир яшар экан. “Биз Сурия­дамизми?” деб сўрадик. Улар Туркияда эканлигимизни билдиришди. Бизни эшитиб, шу атрофда жойлашган чегара бўлимига олиб бордилар. Чегара ходимлари бизларни қайси мамлакатдан эканимизни аниқлаштириб, ҳаммани ўз юртига жўнатди. Мана, эҳтиётсизлик оқибатида, охирини ўйламай босган қадамим учун жазойимни ўтаяпман. Фарзандларим меҳрга ташна. Она бўлиб болаларимга мен эмас, бошқалар тарбия беришяпти... Шу кунларга етаклаб келган, ўйламай қилган ишимдан минг пушаймондаман. Яқинларимни қаттиқ соғиндим.

Айни пайтда маҳкума, уч фарзанднинг онаси Элмира уюшган гуруҳ таркибида террорчилик фаолиятида иштирок этаётган шахсларга бевосита хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият билан шуғулланиш, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ва бош­қа тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш, бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш каби жиноятларни қасддан содир этганликда айбланиб, жазо муддатини ўтамоқда.

Бу аёл гулдай умрининг осон хазон бўлишига ўзи сабабчи бўлди. Айбсиз айбдорлар, яъни фарзандларини она меҳридан айирди. Энди жигаргўшаларининг ёнида, яқинларининг яхши-­ёмон кунида бирга бўлиш ўрнига улардан олисда виждон ўтини ўчира олмай ҳалак...

Наргиза МАМАЗИЯЕВА.

“Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"