Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6007
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
177963
286969
35069

+251900

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 417 022
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Пистазорлар кўпаймоқда

pista_160_21212Хандон писта республикамизнинг деярли барча тоғ ва тоғолди ерларида ўсадиган, қурғоқчиликка чидамли мевали дарахтлар сирасига киради. Айни пайтда юртимиз ҳудудларида янги пистазорлар барпо этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.

Денгиз сатҳидан 500 метрдан 2000 метр­гача баландликда ўсадиган хандон писта мағзида 60 фоизгача ёғ, 15-20 фоиз оқсил, 3-8 фоиз қанд моддалари ва бошқа кўплаб фойдали микроэлементлар мавжуд. Шунингдек, ундан самолётсозликда ишлатиладиган спиртли ва мойли лаклар тайёрланадиган елим (терпентин) ҳам олинади.

Катта даромад келтирадиган хандон пистани Эрон, Туркия, Сурия ва бошқа мамлакатларда “яшил олтин” ёки “олтин дарахт” деб аташади. Мутахассислар фикрича, юртимизнинг Чотқол, Ҳисор, Боботоғ, Нурота, Зарафшон тизмалари тоғолди лалми ерларида, яъни денгиз сатҳидан 800-1300 метр баландликда писта боғдорчилигини яратиш самарали ҳисобланади.

– Бугунги кунда ўрмон хўжаликларида ҳам писта плантациялари барпо этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда, – дейди Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Ҳожимурод ­Толипов. – Жорий йилда Навоий вилояти ўрмон хўжалигида 3 минг гектар, Сурхондарё вилояти Боботоғ ўрмон хўжалигида 2 минг 500 гектар, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод ўрмон хўжалигида 1 минг 500 гектар ва бошқа қатор ўрмон хўжаликларида писта плантациялари ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Хуллас, йил якунига қадар юртимизда 8-10 минг гектар майдонда писта плантациялари ташкил этиш мўлжалланмоқда. Келгусида ҳам пистазорлар майдони янада кенгайтирилади. Сурхондарё вилоятида ҳаётга тат­биқ этилаётган бу каби лойиҳалар ғоят аҳамиятли. Вилоятнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида фойдаланилмайдиган ер майдонлари кўп. Биргина Узун туманидаги Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги балансидаги ерларда 30 минг гектарда писта плантацияларини ташкил этиш режалаштирилган. Лойи­ҳага кўра, бу ерда 2018-2020 йилларда пистазорлар 8 минг гектарга етказилиб, 2 мингта янги иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, пистазорлар ҳосилга киргунча қатор ораларига биринчи марта доривор каврак ўсимлигини экиш лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилган.

Мутахассиснинг билдиришича, Жиззах давлат ўрмон хўжалигининг Ғаллаорол участкасида, Самарқанд вилоя­тидаги Саройқўрғон давлат  ўрмон хўжалигида пистанинг 20 дан ортиқ оналик коллекциялари яратилган. Шунингдек, Сурхондарё вилояти Боботоғ давлат ўрмон хўжалигида хандон пистанинг уруғлик участкалари ва мусбат уруғлик дарахтлари ажратилган. Уларда ёввойи писталарни маданийлаштириш ва пайванд­лаш орқали янги серҳосил дарахтлар яратиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

– Барқарор ва мўл ҳосил олиш учун плантацияларга турли писта навларини экиш мумкин, – дейди Ҳ.­Толипов. – Табиийки, уларнинг гуллаши ва мева бериши турли муддатларда бўлади. Баъзи писта навлари, мисол учун, “Альбина” нави кетма-кет 2-3 йил ҳосил бериб, 1 йил дам олади. “Октябрь” нави эса 1-2 йил мева бериб, кейин 1-2 йил дам олиши мумкин. “Альбина” нави ўрта бўйли, кенг тарвақайлаган шохли бўлиб, 10-12 ёшдан ҳосилга киради. Ҳар шингилида меваси 25 тадан 70 тагача бўлади, ҳосилдорлиги гектарига 8 центнергача етади.

Хандон пистанинг фойдали хусусияти

Хандон писта таркибида деярли барча фойдали моддалар, айниқса, А, В, С, Е витаминлари ҳамда магний ва темир, етарлича мис, марганец, фосфор ва муҳим микроэлементлар мавжуд. Писта мағзи организмни чиқит моддалардан тозалайди. Тахикардия касаллиги ва нафас йўллари хасталикларида шифо бўлади.

Асабларингиз чарчаб, ишда қийналаётган бўлсангиз, пистахўрлик қилинг: асаблар тинчланади, юзга қизиллик югуради, овқат енгил ҳазм бўлади. Тери касалликлари, айниқса, замбуруғ ва инфекцияларда хандон писта мойи фойда беради. Шунингдек, бу мой жигарни тозалаш хусусиятига эга.

Хандон писта қон таркиби ва жигар фаолиятини яхшилайди ҳамда юрак-қон томир касалликлари ривожланишининг олдини олади. Жинсий аъзолар фаолиятига ижобий таъсир қилади.

Америкалик шифокорларнинг таъкидлашича, хандон пистани мунтазам истеъмол қилиб туриш ўпка ва бошқа органлар саратони хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Хандон писта жигар оғриганда, кўнгил айнишида, юрак касалликларининг олдини олишда, турли хасталикдан сўнг қувватни тиклашда фойда беради.

Зарарли жиҳати

Хандон писта кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот ҳисобланади, шунинг учун уни истеъмол қилишда меъёрга риоя этиш лозим. Одамни тез семиртиради, кўп истеъмол қилинса, аллергик таъсирлар келиб чиқиши мумкин. Шу боис, кунига 30 грамм тановул қилиш кифоя.

Хандон писта экиш тартиби

Хандон писта уруғи ва ниҳолидан экилади. Улар 6х8 ёки 8х8 метр схемада ўтқазилади. Бир гектар ерда 250-300 тупдан ортиқ экмаслик керак. Экиладиган ер майдони тошлоқ бўлса, уларни 3х4 ёки 3х3 метр схемада экиб, эрозияга қарши ўрмонлар барпо этиш йўллари ҳам бор. Уруғидан экилганда турли кемирувчи ва қушлар сабаб кўкариши қийин бўлади. Уруғларни нишлатиб, целлофан халтачаларга экиб, кейин далага ўтқазиб, кўнгилдагидек кўкартириб олиш мумкин. Ниҳолнинг биринчи экилган йили қурғоқчил келса, имкон даражасида каттароқ идишларга сув йиғиб, 2 марта суғориш керак бўлади. Шунда улар меъёрида кўкаради ва келаси йили суғоришга ҳожат қолмайди. Минг йил умр кўрувчи писта дарахтининг илдизи етти метр чуқурликкача етади.Дарахтлар еттинчи йилдан нишона кўрсатади, 12-15 ёшида тўлиқ ҳосил бера бошлайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, хандон писта икки уйли дарахт ҳисобланади. “Она” дарахтлар алоҳида, “эркак” дарахт­лар алоҳида бўлади. Уларни гуллагандагина ажратиш мумкин. “Эркак” дарахт фақат чанглатади, лекин ҳосил бермайди. Маданий ҳолда пистазорлар ташкил этишда, 7-10 туп “она” дарахтга бир туп “эркак” дарахт экиш тавсия этилади. Ана шунда мўл ҳосил олиш мумкин.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти (ФАО) маълумотига кўра, жаҳон бозорида ёнғоқ ва бодомдан 3-4 баробар қиммат баҳоланадиган хандон писта меваси Италияда 1 тоннаси – 13 371, Францияда 1 тоннаси – 10 263 ва Туркияда 1 тоннаси 10 156 АҚШ долларига сотилади. Ушбу давлатларда етиштирилган хандон писталар бошқа мамлакатларникига қараганда 2-3 баравар қимматроқ сотилади.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"