Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3182
9779
10203

-424
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
54136
308009
137856

+170153

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 731 079
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ҳуқушуносдан чиққан иқтисодчи

franko_160_2121Инсон эртами-кечми барибир меҳнатдан чиқиб қолади, даромадлари камаяди, аввалги ҳаёт даражасини таъминлаш учун жамғармалардан фойдаланишга мажбур бўлади. Демак, биз активларни ҳаётимиз фаоллиги даврида кейинги давр учун жамғармоғимиз керак. Идеал ҳаётий жамғармалар даврида активлар уларнинг эгаси ҳаёти тугаши билан тамом бўлиши лозим. Ҳозирги жамғармалар назарияси ана шу оддий мантиққа асосланади. Америкалик иқтисодчи Франко Модильяни бу назариядан жамғармалар меъёри, иқтисодий ўсиш суръатлари ва аҳолининг ўсиш суръатлари ўртасидаги алоқани тушунтириш учун фойдаланади.

Франко Модельяни Италиянинг Рим шаҳрида таваллуд топади. Унинг отаси Энрико болалар шифокори, онаси Ольга эса болалар ривожланиши бў­йича мутахассис эди.

Висконти лицейини тугатиб, Мо­делья­ни Рим университетининг тиббиёт факультетига ўқишга киради. Бироқ тиббиёт унга ёт соҳа эканлигини, у ҳаттоки қон кўринишига бардош беролмаслигини тезда англаб, ҳуқуқшунослик факультетига ўтиб кетади. Мазкур соҳа унинг кўнглига ўтиради ва у 1939 йилда Рим университетини муваффақиятли тугатиб, ҳуқуқ доктори даражасини олади. Ҳуқуқ фанини ўзлаштириш давомида Модильяни Буюк депрессиянинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилишга киришади ва айнан бу қизиқиши туфайли иқтисодиётга кириб келади. У 1939 йилда университет талабаларининг “Нархлар устидан самарали назорат” умуммиллий танловида биринчи мукофотини қўлга киритгандан сўнг иқтисодиётга бўлган қизиқиши янада ортади.

Модильянининг фашизмга қарши қарашлари ва келиб чиқиши яҳудийларга бориб тақалиши унинг Италиядаги турмушини қийинлаштиради. У 1939 йилнинг ўзида Францияга, кейин эса АҚШга кўчиб ўтади. Нью-Йоркда жойлашиб олгандан сўнг Ижтимоий тадқиқотлар янги мактабида – эмиг­рантлар учун илмий тадқиқотлар етакчи марказида иқтисодиёт фанига тегишли машғулотларини давом эттиради. Модильяни Жекоб Маршакнинг бошқаруви остида ишлаб, кейнсчилик макроиқтисодиёт назариясига ва иқтисодий таҳлилда формализм моделларини қўллашга киришади.

Янги мактабда аспирантурадаги ўқишини тугаллаган пайтларида – 1942 йилда Модильяни Нью-Жерсидаги аёллар коллежида ҳам дарс беради. 1942-1944 йиллар давомида эса Колумбия университети ҳузуридаги Бард коллежида иқтисодиёт ва статис­тика кафедрасида ассистент бўлиб ишлайди.

У ижтимоий фанларга бағишланган докторлик диссертациясини Ижтимоий тадқиқотлар янги мактабида ҳимоя қилинди. Шу ерда икки йил маърузалар ҳам ўқиди, математик иқтисодиёт ва эконометрика профессори ассистенти лавозимида фаолият юритди. 1945 йилдан то 1948 йилгача Модильяни Нью-Йоркдаги Жаҳон муаммолари институтида илмий ходим ва бош статист сифатида ишлади.

1944 йили эълон қилинган “Ликвид­лик афзаллиги, фоиз ва пул назарияси”  (“Liquidity Preference and the Theory of Interest and Money”) мақоласида Кейнснинг даромад-сарф концепциясига асосланган назариясини оммалаштирди. Унинг ғоялари  макроиқтисодиётда даромад ва буромад асосида ривожланувчи жамғармалар масаласига ойдинлик киритади. Бу бўлажак олимнинг инглиз тилидаги дастлабки ва муваффақиятли асари эди.

У 1949 йилда Чикаго университетига ишга киради ва Иқтисодий тадқиқотлар Коулс комиссиясига тадқиқотчи-маслаҳатчи сифатида аъзо бўлади. Бу ерда 1954 йилгача ишлайди.

1948 йилдан 1952 йилгача Мо­дильяни Иллинойс университетида аввалига иқтисодиёт адъюнкт-профессори, кейинчалик амалдаги иқтисодиёт профессори лавозимида ишлаб келади.

1952–1960 йиллар мобайнида Карнеги технологик институтида иқтисодиёт ва саноатни бошқариш профессори ва Гарвард университетида (1957–1958) профессор лавозимларида фаолият юритди. 1960–1962 йиллари Ши­моли-Ғарбий университетда профессор лавозимида ишлади.

1962 йилдан бошлаб Массачусетс технология институти профессори сифатида аввалги даврда бошлаган макроиқтисодиёт, жумладан, пул даврлари назарияси бўйича ишларини давом эттирди. Ўша йиллари халқаро молия ва тўлов тизимининг инфляция оқибатлари ва у билан курашиш услублари, очиқ эркин иқтисодиётга эга мамлакатларда барқарорлик сиёсати масалаларини ўрганишга киришди.

Умри давомида олиб борган илмий фаолиятида Модильяни кейнсчилик сиёсий иқтисодиёт назариясини неоклассик иқтисодиёт назариясига ва монетар таҳлилга интеграциялашга ҳаракат қилди. Бунда у кейнсчилик макроиқтисодий назариясини бошқа назариялар билан солиштириб таҳлил этади.

Илк тадқиқотларида Модильяни иқтисодий турғунлик даври қийинчиликлари ва ишсизликнинг юқори даражаси сабабларини изоҳлайди ва бу борада “иш ҳақининг кескинлиги” кейнсчилик концепциясини (иш ҳақи талаб муҳитига тез мослашмаслиги тўғрисидаги гипотеза) қўллайди.

Монетаристлар ва кейнсчилар ўртасида узоқ давом этувчи баҳсларда Модильяни ҳеч қачон қаттиқ позицияни эгалламаган. У пулнинг ролини аниқ тасаввур қилган, бироқ Милтон Фрид­мандан фарқли ўлароқ, пулнинг молиявий бозорнинг турли механизмлари орқали иқтисодий фаолликка таъсирини ўрганишга ҳаракат қилди. УМассачусетс технология институтида эконометрик моделнинг молия бўлими устида ишлаганда бу муаммолар ечимини топишга ҳаракат қилган. Шунинг учун Фридманнинг соддалаштирилган усули қисқартирилган шаклини қабул қилолмасди. Шунга қарамай, Мо­дильянининг назарий хулосалари замонавий кейнсчилик назариясига ва сиёсий хулосаларига жуда яқиндир. Ўз қарашларини 60-йилларда у бундай баён қилади: “Агар хусусий бозор иқтисодиёти барқарорликка муҳтож бўлса, у барқарорлаштирилиши лозим ва шарт”.

Кейнснинг “истеъмол функцияси”ни такомиллаштирмоқчи бўлган Мо­дильяни биринчи бўлиб шахсий жамғармаларни ҳосил қилиш қонуниятларини изоҳлайдиган “ҳаётий цикл” моделларининг пайдо бўлиш жараёнини таърифлайди. Унинг таъкидлашича, жамғармаларни йиғиб боришдан асосий мақсад доимий ҳаётий стандартни керакли даражада ушлаб туриш имкониятига эга бўлишдир.

Жамғармалар, унинг фикрича, истеъмолнинг доимий даражаси ва даромадларнинг ўзгарувчан даражаси ўртасидаги фарқни акс эттиради. Бунда жамғармалар инсоннинг иш фаолияти давомида тизимли равишда бошланғич паст даражадан максимал даражага кўтарилиб, нафақага чиқишда энг кам миқдорга тушиб боради. Инсоннинг даромади ўзгаришига қарамай, истеъмол даражасини доимий равишда ушлаб туриш истагини инобатга олиб, Модильяни “ёшлар жамғарадилар, қариялар сарфлайдилар” формуласини ишлаб чиқади.

Ҳаётий циклга асосланган жамғармалар моделини биринчи бор Модельяни 1949 йилда “Жамғармалар коэффициенти тебранишлари – даромад” (“Fluctuations in the Saving – Income Ratio”) деб номланган мақоласида баён қилади ва кейинчалик бу мавзуни 1945 йилда ўз талабаси Ричард Брамберг билан биргаликда ёзган “Фойдалиликнинг таҳлили ва истеъмол функцияси” (“Utility Analysis and the Consumption Function”) мақоласида чуқурлаштириб таърифлайди.

1985 йилги Нобель мукофоти Франко Модильянига “Жамғармалар ва молиявий бозорларнинг илк таҳлили”, яъни миллий нафақа дастурларини яратишда муҳим амалий аҳамиятга эга бўлган илмий ишлари ҳамда компанияларнинг молиявий тузилмаси ва акцияларининг инвесторлар томонидан баҳоланиши ўртасидаги алоқалар масалаларига бағишланган тадқиқотлари учун берилди.

Франко Модильяни монетар назарияга ва молия бозорлари масалаларига ҳам алоҳида аҳамият қаратади. Бу борадаги илмий иши натижаси ўлароқ, Модильяни-Миллер теоремаси вужудга келади. Мазкур теоремани Модильяни ўша пайтда Карнеги-Меллон университетида фаолият юритаётган иқтисодчи Мертон Миллер билан ҳамкорликда ишлаб чиқади ва унинг моҳияти 1958 йилда “Капитал қиймати, корпорацияларни молиялаштириш ва инвес­тициялар назарияси” (“The Cost of Capital, Corporation Finance, and the Theory of Investment”) деб номланган биргаликда ёзилган илмий ишларида баён этади. Бу теоремага кўра, фирма қиймати унинг реал активлари билан аниқланади ва шу фирма чиқараётган қимматли қоғозларга боғлиқ бўлмайди. Ушбу теорема ҳозирги капитал бозори мавжудлиги эҳтимолига асосланади. Бу фирманинг инвестиция ва молиявий қарорларини ажратиш имконини беради. Икки олим ҳамма томонидан тан олинган қимматли қоғозлардан олинадиган даромад ҳисоби услубини ҳам ишлаб чиқдилар. Модильяни АҚШ ва Италиядаги иқтисодий сиёсатга оид мунозараларда ҳам фаол иштирок этган.

Франко Модильяни макроиқтисодий назария ва иқтисодий сиёсат ривож­ланишига ҳисса қўшган етакчи олимлардан бири ҳисобланади. Ўзининг назарий ишларида у абстракциянинг юқори намуналарини кўрсатиб, бунда фаровонликни максималлаштириш ҳақидаги иқтисодий назарияни макроиқтисодий хатти-ҳаракатга боғлайди. Унинг бу борадаги илмий изланишлари ХХ асрнинг 60-70-йиллари охирида макроиқтисодиётда “рационал кутиш” назариясининг кенг тарқалишига туртки бўлди. Пол Самуэльсон ҳамкасбининг ишларига баҳо бериб, “Модильянининг ютуқлари кўп, аммо унинг тожидаги жавоҳир жамғармаларнинг  ҳаётий давр тўғрисидаги гипотезасидир”, – деган эди.

Ҳилола САЛОЕВА.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"