Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3635
10261
8656

+1605
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
132867
308009
59125

+248884

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 809 809
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Баркамол оила – жамият таянчи

oila_160_1Ўзбек оиласи деганда кўз олдимизда бир уй бола-чақали, мўътабар бобо-буви, ота-оналаримиз, фарзандлар, набиралардан иборат катта бир маънавият қўрғони гавдаланади.

Оилада ватанга садоқат, ота-онага оқибат, оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват омиллари ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдирилади. Оиладаги маънавий муҳитни барқарорлаштириш ота-онада фарзандлар, фарзандлар олдида ота-онага нисбатан бурчларини, уларнинг жамият олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.

Ҳеч бир таълим-тарбия фарзанд­лар оилада, тўкин дастурхон атрофида жамулжам бўлган бобо-бувию ота-оналаридан олган насиҳату ўгитичалик куч-қувватга эга эмас.

Зотан, оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақловчи, миллий қадриятлар ривожини таъминловчи, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни дунёга келтириб тарбияловчи маскандир.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Энг буюк саодат – оила бахти” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда шу ҳақда сўз борди.

Тадбирдан мақсад оилалар мус­таҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъ­улиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилишдан иборат бўлди.

– БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йилги йиғилишида 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 15 майни Халқаро оила куни сифатида нишонлашга қарор қилинди. Бу қарорни қабул қилишдан мақсад барча тараққийпарвар ва тинчликпарвар инсоният диққатини инсон ўз умрини ўтказадиган, ўз орзу-умидлари, бахту саодатини ҳамда тинчлигини таъминлайдиган маскан – оиланинг мустаҳкам бўлишига қаратишдир. Бу, албатта, бежизга эмас. Чунки оиладаги маънавий муҳит, соғлом кайфият, барқарорлик жамият ҳаётининг асосини таъминловчи кучдир, – дейди тадбирда сўз олган “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова. – Мутлақо янгидан шакллантирилган “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг асосий вазифаси этиб давлат ва жамоат ташкилотлари, парламент, сиёсий партиялар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини оилаларни мустаҳкамлашдек ягона ғоя атрофида бирлаштириш, мамлакатда фақат соғлом оила соғлом жамият устуни бўлиши, оила жамият ва давлат ҳимоясида экани тўғрисидаги конституциявий принципни кенг тарғиб этиш белгиланган.

Халқимизнинг севимли ёзувчиси Тоҳир Малик сўзга чиқиб, қуйидагиларга тўхталди:

– Бизнинг юртимизда, қолаверса, Шарқ дунёсида оила қадимдан муқаддас даргоҳ сифатида қадрланган. Бизнинг неча минг йиллик тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, бунинг исботини кўрамиз. Юртимизда яшаб ижод этган барча алломаларимиз асарларида мус­таҳкам ва барқарор оила тарғиб этилган. Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳам ёшларнинг оила қуришига давлат ишлари даражасида қараганини бундай таърифлайдилар: “Ўғилларим, набираларим ва яқинларимни уйлантирмоқ ташвишида келин изламоққа эътибор бердим, бу ишни давлат юмушлари билан тенг кўрдим. Келин бўлмишнинг насл-насабини, етти пуштини суриштирдим. Хос одамлар орқали соғ-саломатлигини, жисмонан камолатини аниқладим. Келин бўлмиш насл-насаби, адаб-ахлоқи, соғлом ва бақувватлиги билан барча қусурлардан холи бўлсагина, эл-юртга катта тўй-томоша бериб, келин тушурдим.”

Дарҳақиқат, биз бугун Ғарбда кенг тарқалаётган, “оммавий маданият” деб аталса-да, аслида маданиятсизликнинг бир кўриниши бўлган қарашларнинг оилага салбий таъсирини кўришимиз мумкин. Охирги йилларда ушбу мамлакатларда урф бўлаётган бир жинсли оилаларни ёки фарзандсизликни тарғиб қилувчи гуруҳларнинг пайдо бўлаётгани аслида ушбу мамлакатларнинг маънавий инқирози эканини унутмаслигимиз керак.

Тадбир доирасида Миллий кутубхонада “Энг буюк саодат – оила бахти”  деб номланган кўргазма очилди. Кўргазмадан “Психология ва оила”, “Сабоқ оиладан бошланади” туркуми остида чоп этилган китоблар ва миллий ўзбек оиласининг турмуш тарзи, қадриятлари, байрамлари акс эттирилган суратлар ўрин олган.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"