Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7497
9779
10203

-424
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
58451
308009
133541

+174468

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 735 394
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Сифатли калибрлаш – халқаро бозорга кириш калити

limon_160Мамлакатимизда лимон кўчатларини етиштириш ва лимон етиштирувчи иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни жадал ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Лимончиликни ривожлантириш юртимизнинг иқтисодий ва экспорт салоҳиятини оширибгина қолмай, аҳоли бандлиги ва даромадлари даражаси ошишига, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

Бугунги кунда лимон етиштирувчилар ўз маҳсулотларини нафақат ички бозорда сотишмоқда,  балки чет давлатларга экспорт қилиш билан ҳам шуғулланишмоқда. Лимонни экспорт қилишда маҳсулотнинг хавфсизлиги талабларидан ташқари, унинг сифатли калибрлашга ҳам эътибор қаратилади. Зеро, ривожланган давлатлар бозорига кириб боришда “товар кўриниши”ни сақлаб қолиш муҳим ҳисобланади. Хорижлик истеъмолчиларга лимонни инновацион тарзда тайёрлаб, етказиб бериш катта аҳамиятга эга.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти Европа иқтисодий комиссиясининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тааллуқли 69 та халқаро стандарти “Ўзстандарт” агентлиги томонидан мамлакатимизда ихтиёрийлик принципи асосида жорий этилган.

Биргина лимон мисолида айтадиган бўлсак, “Цитрус мевалар товар сифати назорати ва маркетинги” стандартида лимоннинг ҳар бир тури, пишиб етилганлиги бўйича калибрлашда бирхиллаштирилишга асосий эътибор қаратилади.

Лимон кўндаланг кесими диаметри ўлчами бўйича калибрланади ҳамда калибрлаш кодлари орқали ифодаланади. Хусусан, 0 коддаги калибрлашда диаметр ўлчами 79-90 мм бўлиши, 1 кодда 72-83 мм, 2 кодда 68-78 мм, 3 кодда 63-72 мм, 4 кодда 58-67 мм, 53-62 мм бўлиши зарур.

Шунингдек, лимонни калибрлашда иккинчи омил сифатида миқдори бўйича калибрлаш  ҳамда чекланишлар мавжуд.

Олий навда лимон массасида олий навга жавоб бермайдиган, аммо биринчи нав талабига жавоб берадиган 5 фоиз, иккинчи навдаги 0,5 фоиз маҳсулот бўлишига рухсат этилади.

Биринчи навда лимон массасида биринчи навга жавоб бермайдиган, лекин иккинчи нав талабига жавоб берадиган 5 фоиз, истисно тарзида 1 фоиз минимал талабларга жавоб бермайдиган маҳсулот бўлишига рухсат этилади.

Иккинчи навда эса лимон массасида истисно тарзида минимал талабларга жавоб бермайдиган 10 фоиз ҳамда ишлаб чиқаришда зарарланган 2 фоиз маҳсулот бўлишига рухсат этилади.

Тадбиркорларимиз унутмасликлари лозим: лимонни сифатли етиштириш, уни сифати бўйича саралаш ва калибрлаш халқаро бозорга кириш калитидир. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, бозорларнинг ягона ички талаби сифатида маҳсулотларга ягона сифат назоратини белгилайдиган ушбу стандартларни жорий этиш орқали чет эл ҳамкорлар ишончининг ортишига, шу орқали экспорт ҳажми ва географиясининг ошишига эришиш мумкин.

Сирожиддин АДИЛОВ,

Самарқанд синов ва сертификатлаштириш

маркази ҳузуридаги

Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси мутахассиси.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"