Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6660
8792
7436

+1356
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
128333
284189
87479

+196710

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 220 609
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Сизнинг компьютерингиз ўзгалар учун пул ишлаб бериши мумкин

pc_160Охирги вақтда ушбу мавзу кўп тилга олинаётгани сабаб шуки, сиз рақамли валюталар (ёки криптовалюталар) ҳақида озми-кўпми хабардорсиз. Кўпчилик дўконларда тўловлар биткоинларда қабул қилинмаса-да, криптовалюталар рақамли дунёда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиб улгурган. Ушбу мақоламизда рақамли валюталар билан боғлиқ барчани хавотирга солаётган яширин майнинг ва криптожекинг (cryptojacking) мавзуини кўриб чиқамиз.

Криптожекинг нима?

Агар криптовалюталар мавзусини ўрганган бўлсангиз, уларни ҳисоблаш қуввати орқали қўлга киритиш мумкинлигидан хабардорсиз. Ушбу жараён майнинг (mining) деб аталади, бизнинг тилда “рақамли валютага эришиш, топиш ёки қўлга киритиш” маъносини билдиради. Мақоламизда ушбу иборалардан матндаги маъно келиб чиқишига қараб фойдаланамиз.

Криптовалюталарни қўлга киритиш калити муайян математик масалаларни ечиш экани боис, майнерлар имкон қадар максимал даражадаги ҳисоблаш қувватидан фойдаланишга интиладилар. Одатда, бу ускуналар тузилмасининг апгрейди (замонавий талабларга мос келтириш) билан ёки майнинг учун мўлжалланган махсус компьютерларни (mining rigs деб аталади) харид қилиш билан боғлиқ бўлади.

Бироқ криптовалюталарга эришишнинг яна бир бошқа ёмон йўли ҳам бор, яъни бошқа фойдаланувчиларнинг процессорларидан улар бехабар бўлган ҳолда фойдаланиш. Ушбу усул асосида хуруж амалга оширилган компьютер ва серверларда майнинг учун дастурий таъминот жойлаштириш ҳаракати ётади. Ушбу дастурий таъминот юқтирилган компьютер ёки сайт фойдаланувчилари процессорининг ҳисоблаш қувватидан рақамли валютани яширин йўл билан қўлга киритиш учун фойдаланилади. Хўш, криптожекинг нима ва бу схемада у қандай ўрин эгаллайди?

Криптожекинг (cryptojacking) ёки яширин майнинг қонунбузарлар майнер дастур ўрнатиш орқали муайян бир сайт фойдаланувчилари процессорларини яширинча ишлатиш жараё­нидир.

Яширин майнинг қандай ишлайди?

Бутун жараён сайтга JavaScript коди кўринишида майнер юкланишидан бош­ланади. Ушбу файлни сайт эгасининг ўзи ёки сайтни бузиб кирган кибержиноятчи жойлаштириши мумкин. Фойдаланувчи майнер жойлаштирилган сайтга кирган заҳоти JavaScript файли ишга тушади ва рақамли валютани қўлга киритиш учун сайт фойдаланувчисининг компьютери қувватидан фойдалана бош­лайди. Скриптдан майнинг учун назоратсиз фойдаланиш зарар келтириши мумкин, чунки фойдаланувчининг компь­ютерига қўшимча зўриқиш юкланади. Бу камида ускуна ишининг секинлашувига, максимал ҳолатда эса процессорнинг қизиб кетишига, компьютернинг қотиб, тўсатдан ўчиб қолишига, ҳатто баъзи қурилмаларнинг шикастланишига олиб келади.

Яширин майнинг тушунчаси ўз ичига фойдаланувчининг розилигисиз ва огоҳлантирилишисиз сайтнинг ресурс­ларидан фойдаланишини билдиради.

Фойдаланувчини, унинг процессори криптовалютани қўлга киритиш учун ишлатилаётгани ҳақида огоҳлантирувчи, унга ўз ҳисобидан майнинг амалга оширилишидан воз кечиш имкониятини берувчи ҳамда қўлга киритиш жараёнини ишга тушириш эвазига рағбат стимул таклиф қилувчи хизмат кўрсатиш фаолияти криптожекинг ҳисобланмайди. Мисол тариқасида майнинг учун таниқли бўлган “Coinhive” скриптини кўриб чиқамиз.

У вебусталарга ва сайт эгаларига кейинчалик ўз сайтига ўрнатиши мумкин бўлган скрипт-майнерни яратишга имкон беради, у орқали фойдаланувчиларга бепул ёки ўйин валютаси эвазига контентга кириш рухсати берилади. Ушбу усуллар қонуний ҳисобланади. Бироқ қонунбузарлар ҳам орқада қолаётганлари йўқ, улар ҳам ўз ниятлари йўлида “Coinhive”дан фойдаланишлари мумкин.

Яширин майнинг ёки криптожекинг мисоли сифатида дунёдаги энг йирик BitTorrent индексатори ва “The Pirate Bay” (“Қароқчилар кўрфази”)ни келтириш мумкин. Ушбу сайтлар криптовалюталар майнинги ҳисобига ўз сайтларида реклама кўрсатишдан воз кечишган. Ушбу усуллар фойдаланувчилар томонидан анчагина норозиликлар туғилишига олиб келди.

 

Ундан ҳимояланиш усуллари

Агар сайт эгаси майнинг учун скриптдан қонун доирасида фойдаланса, бундай скрипт мавжудлиги ҳақида огоҳлантириласиз, шунингдек, сизга ресурсга кирган вақтингизда рақамли валютани қўлга киритишдан воз кечиш имконияти ҳам берилади. Бироқ агар фойдаланувчилар ҳисобидан амалга ошириладиган майнингнинг ноқонуний усуллари ҳақида гап кетса, у ҳолда ҳисобингиздаги криптовалютани яширин тарзда қўлга киритишларидан ҳимояланишда ёрдам берадиган баъзи усуллар мавжудлигидан хабардор бўлишингиз лозим.

Майнерни оддий воситалар ёрдамида идентификация қиламиз

Яширин майнер ўрнатилган сайтга кирганингизда, компьютерингиз ресурслари рақамли валютани қидириб топиш учун сарфланади. Шу сабабли ғараз ниятли шахслар ресурсига кирилганда, компьютерингизда зўриқиш юзага келади. Агар у ёки бу сайтга кирганингизда процессорнинг ноодатий фаоллигини кузатсангиз, билингки, бу криптожекинг бўлиши мумкин.

Ресурслар истеъмолини амалий тизимга ўрнатилган воситалар ёрдамида текширса бўлади. Масалан, Windows тизимларида CPU қанчалик юкланганлигини кўришингиз мумкин, бунинг учун Ctrl + Shift + ESC тугмаларини бирданига босиш, сўнг Performance иловасига ўтиш лозим.

Баъзан процессордан фойдаланишни текшириш ҳам керак бўлмай қолади, чунки сиз буни процессорнинг керакли ҳароратини таъминлаб турувчи вентил­яторларнинг меъёридан ҳам тезроқ айланишидан билиб оласиз. Қайд этиб ўтиш керакки, процессор ресурсларининг истеъмоли ҳар доим ҳам майнинг учун мўлжалланган яширин скриптдан далолат бермайди. Дейлик, агар компьютерингизнинг унумдорлиги етарли даражада бўлмаса ва замонавий веб-технологиялар ёрдамида тасвирланган дизайннинг кўп сонли график элементлари мавжуд бўлган сайтга кирсангиз, бу ҳолат ушбу “гўзалликни” тасвирлаб беришга уринаётган процессорнинг фаоллигини меъёрдан ортиқ ошириб юборади. Бироқ процессорингизда жиддий юкланишни оддий матнли мақолада сезиб қолсангиз, бу сайтда яширин майнер мавжудлиги аломати ҳисобланади.

Зарарли скриптни блоклаймиз

Криптожекинг сайтга ўрнатилган скрипт орқали ишлашини ҳисобга олган ҳолда унинг юкланишини чекласа бўлади. Буни AdBlock каби рекламани блок­ловчи тўлиқ уддалаши мумкин. Бундан ташқари, AntiMinerга ўхшаш махсус плагинлар ҳам мавжуд, уларнинг мақсади – майнинг учун мўлжалланган скриптлар ишини тўхтатиш. Шунингдек, Anti-WebMiner каби ечимларни ҳам тавсия қилиш мумкин, у ғараз ниятларни амалга оширишга йўналтирилган JavaScript-код ишини блоклайди.

Хулоса

Энди сизда криптожекинг ўзида нимани акс эттириши тўғрисида базавий маълумот бор. Шу билан бирга, ҳисобингиздаги рақамли валютани яширин тарзда қўлга киритишга қарши қандай чоралар қўлланиши лозимлигини кўриб чиқдик. Албатта, бундан-да мураккаб сценарийлар ҳам мавжуд, масалан, Word ҳужжатлари ичидаги майнинг  қонунбузарлар ҳам ривож­ланиб боради. Ҳар қандай ҳолатда яширин майнерлар ҳатто YouTubeдаги реклама ва Googleдан тақдим қилинган DoubleClick реклама хизматида аниқланганда ҳам буларни эътиборга олиб, эҳтиёт ва сергак бўлмоқ зарур.

Кибержиноятчиларнинг ривожланиш тенденцияси бироз хавотирга солмоқда, чунки яқиндагина улар илова ёпилганидан сўнг ҳам майнингни амалга ошириш усулини кашф этдилар. Мобил қурилмалар эгалари ҳам майнерлардан эҳтиёт бўлиши зарур, чунки Androidдаги смартфонларнинг жисмонан йўқ қилинганлик ҳолатлари рўй берган.

Шоҳруҳ РАҲМАТ,

киберхавфсизлик бўйича

мутахассис.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"