Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8288
10261
8656

+1605
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137520
308009
54472

+253537

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 814 462
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Отасининг умидини оқламаган олим

eichard_stoun_160Лондонлик адвокат Жилберт Стоун оилада ёлғиз фарзанд бўлган ўғли Ричарднинг ҳуқуқшунос бўлишини жуда-жуда орзу қилган эди. Бироқ Ричард унинг умидларини оқламади. У ҳуқуқ фанига бепарволик билан қараган, шунинг учун Кливден-Плейс ва Вестминстер мактабларида эътиборсизлик билан таҳсил олган, мактаб машғулотларини бажаришдан кўра поезд ва кемаларни ясашни ёқтирган. Ричард Кембриж университети ҳузуридаги Гонвилл-энд-Киз коллежида ҳуқуқшуносликка ўқиб юрган кезларида, икки йиллик таҳсилдан сўнг отасининг барча орзуларини пучга чиқариб, иқтисод йўналишини танлайди.

Бу қарор ниҳоятда тўғри бўлганини кейинчалик ҳаётнинг ўзи исботлади. Сэр Ричард Стоун иқтисодий таҳлилнинг эмпирик асосларини янада яхшилашга олиб келган “Миллий ҳисоблар тизимини ривож­лантиришга қўшган фундаментал ҳиссаси учун” 1984 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлди.

Йиллар ўтиб, Ричард Стоун иқтисодиётни танлаш қарорини қабул қилишининг асосий сабабини изоҳлар экан: “Буюк депрессия (турғунлик) даври менда иқтисодиётга бўлган қизиқишни уйғотди. Ўша пайтда мен ўсмирлик нодонлигим ва некбинлик ишончим туфайли иқтисодчилар кўпроқ тушунчага эга бўлганларида дунё яхшироқ бўлар эди, деган фикрда эдим”, деганди.

Ричард ўқиётган коллеж муаллимлари орасида иқтисодчилар йўқ эди. Шу сабабли у Кембриж университети ҳузуридаги Кингс коллежида ишлайдиган Ричард Каннинг олдига маслаҳат олиш мақсадида ҳафтада бир қатнаб юради. Кингс коллежи ўша даврда иқтисод фани бўйича жаҳон марказларидан бири эди. Иқтисод соҳасида билимларини чуқурлаштириш мақсадида Ричард иқтисодий статистика соҳасида новатор ҳисобланган Колин Кларкдан сабоқ олади, Жейн Мейнард Кейнснинг маърузаларини тинглайди ва Сиёсий иқтисод клубига аъзо бўлади. Кингс коллежида ҳукм сурган интеллектуал муҳит ёш Ричарднинг ижодий ривожланиши учун имкониятлар бериб, унинг олим сифатида шаклланишига замин яратади.

Шунга қарамай, Кембриж университетини 1935 йилда тугатган Ричард ўзини тадқиқот ишлари олиб бориш учун ҳали тўлиқ шаклланган мутахассис деб билмайди. Гонвилл-энд-Киз коллежи томонидан илмий ишни давом эттириш ҳақида тушган таклифни рад этиб, Лондондаги “Ллойд” суғурта жамияти учун иқтисодий ахборот бюллетени чиқаришни бошлайди. Бизнес соҳасида хизмат пиллапоясидан кўтарилишига кўзи етмай, Ричард Стоун ўзини иш билан ҳаддан зиёд уринтирмайди ва бошқа ишлар билан шуғулланишга киришади. Шу даврда у рафиқаси Уинифред Мэри Женкинс билан биргаликда журнал чиқаради. Мэри ҳам иқтисодчи эди, Кембриж университетида ўқиб юрган талабалик пайтида Ричард унга уйланади.

“Трендс” (“Trends”) журналига  асос солган Колин Кларк Австрияга қайтиб кетиши маълум бўлгандан кейин нашрни Стоунга топширади. Бу нашрда Стоунлар иқтисодиётнинг аҳволи тўғрисида ойлик ҳисобот бериб турадилар.

Стоун К.Кларк билан бирга миллий даромадни ўлчаш муаммолари устида иш олиб борди, кейинчалик Британия ҳукумати топшириғига кўра турли иқтисодий кўрсаткичларни  ҳисоблаш ва улар тизимини барпо қилиш билан шуғулланди.

1939 йилда Иккинчи жаҳон уруши бошланганидан сўнг Ричард Стоунни Ҳарбий иқтисодиёт вазирлигига ишга таклиф этишади ва унинг зиммасига денгиз юкларини ташиш ва нефтни етказиб бериш статистикасини юритиш вазифасини юклаб қўйишади. Бир йилдан кейин у Марказлаштирилган иқтисодий маълумотлар хизматига ўтказилади. Бу ерда у Кейнс ва Жеймс Мид билан ҳамкорликда Буюк Британиянинг иқтисодий ва молиявий ҳолати бў­йича умумий шарҳни тайёрлайди. Айнан шу фаолият Стоуннинг иқтисод фанига катта ҳисса қўшишига имкон яратади.

1940 йилда Стоун Мэри Женкинс билан ажрашади ва бир йилдан сўнг Феодора Леонтиноф билан турмуш қуради. Феодора мутахассислиги бўйича файласуф эди ва улар танишган пайтда Миллий иқтисодий ва ижтимоий институтда котиба бўлиб ишларди.  Р. Стоун Феодора Леонтиноф билан ўн беш йил яшайди ва 1956 йилда у оламдан ўтади. Тўрт йилдан сўнг Стоун Жиованна Крофт-­Мюррейга уйланади. Бу аёл иқтисодчи бўлмаса-да, Ричард билан яқин ҳамкорликда иш олиб борар, унга ҳар тарафлама далда бериб турарди.

Р.Стоун  1945 йилда ҳукумат ишидан кетганидан сўнг Кембрижга қайтади ва қайта ташкил этилган амалий иқтисодиёт бўлими директори лавозимига тайинланади. 1955 йилда эса молия ва бухгалтерия ҳисоби факультети профессори лавозимига ўтиб ишлайди.

1945 йилда Пристон университетининг Фундаментал тадқиқотлар институтига ташриф буюрганида Миллатлар лигасига миллий даромадлар халқаро ҳисоб қоидаларини ишлаб чиқиш масаласига оид маъруза тайёрлайди. Бу маъруза БМТ томонидан  “Миллий даромадни ўлчаш ва миллий ҳисобларни ясаш” (“Measurement of National Income and the Construction of Social Accounts”) номи билан 1947 йилда чоп этилган.

Стоуннинг асосий хизмати шундаки, у миллий ҳисобларнинг ҳозирги тизимини яратди. Унинг тизимидаги миллий ҳисоблар матрица шаклида берилган, ҳар бир ҳисоб энига (даромад) ва бўйига (харажат) кўрсаткичига эга. Шуни айтиб ўтиш керакки, бундай уринишлар илгари ҳам бўлган (В.Петти, П.Буа­гильбер – XVII аср, С.Кузнец ва К.Кларк – XX аср), улардан фарқли равишда Стоун биринчи бўлиб мак­ро даражада бухгалтериянинг икки марта ёзиш тамойилини қўллади.

“Жамоат матрица”ларида  стандарт кўрсаткичлар – миллий маҳсулот, истеъмол, савдо баланси ва бошқалар шундай гуруҳ-гуруҳ қилиб берилганки, улар иқтисодиёт таркиби ва ундаги ҳаракат жараёнларини тўла изоҳлаб беради. Унинг миллий ҳисоб­ларга молия баланси тизимини киритиши катта янгилик бўлди (илгари бу ҳисобга олинмаган). Бундан ташқари, 1975 йилда БМТ олимнинг “Ижтимоий ва демокрафик статистика тизимига” (“Towards a System of Social and Demographic Statistics”) деб аталган илмий ишини нашр қилди.

Стоун янги кейнсчилик тарафдори бўлиб, иқтисодий ўсиш назариясига ўз ҳиссасини қўшди, математик моделлар яратиш устида тадқиқотлар олиб борди. У иқтисодий ўсишнинг кўп секторлик моделини яратди. Унинг ўсиш модели баланси жадваллар билан, хусусан, “Харажатлар-маҳсулотлар чиқариш” (В.Леонтьев) баланси билан ҳамоҳангдир.

“Харажатлар-маҳсулот чиқариш” баланси иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги алоқаларни кўрсатишга қаратилган. Бу кўрсаткичлар шахмат баланс жадвали шаклида тузилади, унда ҳар тармоқ икки марта – 1) ишлаб чиқарувчи ва 2) сотиб олувчи сифатида кузатилади. Горизонталь чиқиш бўйича ҳар бир тармоқда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар тақсимоти кўрсатилса, вертикал чизиқда мазкур тармоқ харажатлари, яъни бошқа тармоқлар маҳсулоти келтирилади.

Иқтисодий ўсишнинг кўп секторли модели вужудга келиши иқтисодиётдаги тузилма ўзгаришларини акс эттириш учун хизмат қилади ва иқтисодий режалаштириш учун асос бўлади ҳамда тармоқлараро тузилма ўзгаришларга таъсир этади.

Бундай моделлар реал ҳаётга яқинроқ бўлиш имконини яратади. Дастлаб стационар (турғун) жамият моделидан ўсиш моделига ўтилди. Дастлабки таҳлилларда техника тараққиёти, миллий даромадни тақсимлаш, капитал-маҳсулот пропорциялари ўзгаришлари абстракция қилиш йўли билан қўлланилган бўлса, кейинчалик улар бу омилларни ҳам моделга киритдилар. Биринчи моделлар дастлаб “бир товар – бир ишлаб чиқариш” омилини ўрганган бўлса, кейинчалик чизиқли дастурлаштириш (Л.Канторович) асосида бошқа омиллар ҳам қўлланилган.

Амалий эконометрика соҳасида Стоуннинг 1954 йилда чоп этилган “Бирлашган Қироллик истеъмол афзаллиги ва харажатларини ўлчаш” (“The Measurement of Consumers' Expenditure and Behavior in the United Kingdom”) китоби мумтоз (классик) асар ҳисобланади. Жамғармалар сиёсати ва узоқ муддатли товарларга бўлган талабни ўрганиш масалалари, нарх-наво индекслари назарияси, миллий ҳисоб­лар назариясидаги хатоларни ўлчаш услублари ҳам унинг фаолияти маҳсулидир.

Стоуннинг китобларида акс этмаган яна бир муҳим жиҳат шуки, у кўп йирик олимларга устозлик қилди, улар билан ҳамкорликда ишлади. Улар орасида Нобель мукофоти лау­реатлари Л.Клейн, П.Самуэльсон, В.Леоньтев, Р.Фриш, Ж.Тобин ва бошқалар бор.

Ричард Стоунга 1978 йилда рицарлик унвони берилади. У сифатли май ва сигараларни яхши тушунадиган одам сифатида ном қозонган. Пол Сэмюэльсон унга “ёлғизликни ёқтирадиган” ва “одамови инсон” деб таъриф берган.

Ҳилола САЛОЕВА

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"