Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7697
8025
7470

+555
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
153966
284189
61846

+222343

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 246 242
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Таълим жараёнида инновациялар

 

maktab_160_2Таълим тизимида ёшларга замонавий билим беришда инновацион технологияларнинг ўрни беқиёс. Дарс жараёнида илғор педагогик технологияларни қўллашда ҳамда замонавий услублар таълимнинг сифат ва самарадорлигини оширади, рақобатдардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Ҳар бир дарс, ўқув предметининг ўзига хос технологияси бор. Ўқитувчи ва талабанинг мақсади ижобий натижага эришиш экан, дарсда қандай технологиядан фойдаланиш улар ихтиёрида. Ўқитувчининг маҳоратига қараб, компьютер билан ишлаш, фильм, тарқатма материал, плакат, ахборот технология­си, турли адабиётлар, пухта лойиҳаланган интерфаол усуллар қўллаш мумкин.

Мавзу материалини баён этиш пайтида ўқувчиларга саволлар бериш ҳам яхши самара беради. Бунда ўқитувчи ўқувчиларнинг материални қандай ўзлаштирганликларини билиб олади. Шу билан бирга, ўқувчилар ўқитувчининг истаган пайтда сўраб қолишини билиб, уни диққат билан эшитадилар. Ўқувчиларни ўқитувчига саволлар беришга одатлантириш ўқув материалининг муваффақиятли ўзлаштирилишига ёрдам беради. Шунингдек, ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини оширади. Ўқувчиларни фаоллаштириш, уларда ўтилаётган дарсга қизиқиш уйғотиш ҳам педагогга боғлиқ.

Ўқувчилар саволни бутун материал ёки унинг айрим қисмлари баён этиб бўлинганидан кейин беришлари керак. Акс ҳолда саволлар ўқитувчини асосий фикрдан чалғитиши, натижада бу методик усул фойда ўрнига зарар келтириши мумкин.

Ўқувчилар чарчаши оқибатида кўпинча уларнинг диққат-эътибори ва фаоллиги пасаяди, буни ўқув материалини баён этишда ҳисобга олиш зарур. Узоқ вақт эътиборни жалб этиш ҳам чарчатади, ўқувчи ўқитувчининг сўзларини диққат билан эшита  олмайди, чалғий бошлайди. Ўқувчилар дарсдан чарчамаслиги, диққатини дарсга жалб қилиш усулларидан бири – дарс ўтиш услубининг хилма-хил бўлишида. Тажрибали ўқитувчилар ўқувчилар ўзлаштириши қийин бўлган материални дарснинг биринчи ярмида, такрорлаш, ўқувчилардан сўраш ва билимларни пухталашни дарснинг иккинчи ярмида ўтказадилар.

Таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор куча­йиб бормоқда. Шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар асосида улар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишга, мустақил ўрганиб таҳлил қилишга, хулосани ўзлари чиқаришга ундалмоқда. Бу жараёнда шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиш ва тарбияланиши учун шароит яратилади.

Қайд этишни истардимки, давлатимиз томонидан таълим соҳасида яратилган юксак даражадаги шароит ва самарали ҳимоя механизмлари халқаро миқёсда мустақил экспертлар (“ИНСЕАД” тадқиқотлари) томонидан эътироф этилди. Таҳлилий маълумотларга кўра, юртимизнинг таълим соҳасини ривожлантириши, ушбу соҳага давлат харажатлари, капитал қурилиш ва мактабларни янгилаш харажатлари, ўқитувчилар сонининг ўқувчилар сони билан нисбати, аниқ фанлар ва муҳандислик иши соҳасида битирувчилар сони, GMAT (бизнес мактабларда муваффақиятли ўқиш қобилиятларини аниқлаш учун стандартлаштирилган тест) бўйича ўқувчиларнинг ўртача баҳосига доир ва бошқа кўрсаткичлари жуда баланддир.

Кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим бўғини – инновациялар бугун ҳар бир соҳада бўлгани каби таълим тизимида ҳам ўзининг афзалликларини намойиш этмоқда. Инновациялар долзарб, муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бир тизимда шаклланган янгича ёндашувлардир.

Янги педагогик технологияларнинг афзаллиги шундаки, унда машғулотлар муваффақиятли ўтишининг 80 фои­зи таълим жараёнини тўғри лойиҳалаштириш, ташкил этиш ва уни амалга оширишга боғлиқ.

Инновацион таълим ўқитувчи фаолиятини янгилаш, таълим-тарбия жараёнини мақбул қуриш билан бирга, ўқувчи ва талаба ёшларда билимга чанқоқлик, ҳур фикрлилик, ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Гулноз РИСБЕКОВА,

Сирдарё туманидаги 11-умумтаълим

мактаб ўқитувчиси.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"